НУPОНИЙЛАP БИЛАН ЁШЛАP ДИЛДАН СУҲБАТ ҚУPДИЛАP
9 август куни “Баркамол авлод” болалар марказида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими грант лойиҳаси доирасида “Маънавият куни” давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “”Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатида “Баркамол авлод” болалар маркази мутахассислари, тарбиячи-мураббийлар, Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласи фаоллари, нуроний ота-оналар ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок қилдилар.

“Маънавият куни”да “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” лойиҳаси раҳбари “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Аллаберганов глобаллашув жараёнида ёшларни етук, маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялашда китобнинг аҳамияти, ҳеч бир ахборот воситаси китобнинг инсонга берадиган бебаҳо маънавий бойлигини бера олмаслигини таъкидлаб, “Оммавий маданият”, диний экстремизм, диний ақидапарастлик каби ёт ғояларга қарши курашда китобхонликнинг беқиёс даражада катта аҳамият касб этиши ҳақида батафсил тўхталди. Яхши асарни танлаб ўқиш, миллий менталитетимизга зид, ёт ғояларни тарғиб этувчи китобларни таний билиш, бундай ғаразли адабиётларни ҳатто қўлга ҳам олмаслик зарурлигини таъкидлади.
Давра суҳбати иштирокчилари бўлган ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари яхши китоб танлаш, қандай адабиётларни ўқиш юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.
Шундан сўнг, давра суҳбати иштирокчиларидан бир гуруҳи “Баркамол авлод” болалар марказига Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид томонидан совға қилинган 200 та ноёб китоблар билан танишдилар. Жаҳон ва ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари ҳамда мустақиллик даври забардаст ёзувчи ва шоирлари қаламига мансуб китобларни мутолаа қилиш учун танлаб олдилар. Амударёлик ўқувчи-ёшларга алоҳида эътибор кўрсатиб 200 та ноёб адабиёт совға қилгани учун “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б.Аллаберганов Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиддан чексиз миннатдор эканлигини изҳор этди.
“Маънавият куни” якунида “Баркамол авлод” болалар маркази санъатсевар ёшлари томонидан тайёрланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида ташкиллаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶