13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:24
Жамият 👁 3,034

ИНТЕРНЕТ ДОИМО БИЗГА ДЎСТ(ми)?

ИНТЕРНЕТ ДОИМО БИЗГА ДЎСТ(ми)?

Биз ахборот асрида яшаяпмиз. Биз терлаб-пишиб кўчирадиган китобларнинг электрон вариантлари пайдо бўлди. Лекин, бугун биз оғиз очган мавзу  бу эмас, бутун дунёни бир четдан маҳв этган, ўргимчак тўри деб аталмиш Интернет  ҳақида. Эътибор берганмисиз, ўргимчак тўрини қаровсиз қолган  уйларнинг хоҳлаган жойида учратишимиз мумкин. Интернетни ҳам бежизга бундай аташмаган. Чунки у ҳам қаровсиз қолган, эътибор берилмаган жойда осон кириб келади. Алфред Нобел умрининг охирги онларида шундай деган эди: "Агар ҳарбий ёвуз мақсадларда ишлатилишини билсайдим, атомни яратмаган бўлардим”. Агар атом бомбасининг ҳозирги сиёсий ҳаётдаги ўрнини олсак, Нобелга қўшилмай иложимиз йўқ. Интернет тармоғини яратган одам ҳам энг аввало унинг фойдали томонларини кўрган. Чунки у орқали дунёнинг нариги бурчидаги ҳар қандай хабардан тез ва осон воқиф бўлиш мумкин. Бироқ зарарлари-чи? Ёшларнинг онгини бузадиган, унга ҳар томонлама нотўғри ғоя берадиган ахборотларни-чи, тўхтатиб бўладими? Бўлмайди. Чунки бу одамларнинг, ёшларнинг ўзига боғлиқ. Агар у истаса, сиздан бесўроқ ҳам иш қилиши мумкин. Шундай экан, гап айланиб яна тарбияга бориб тақалади. Билсангиз, КХДР давлатида Интернет тармоғидан фойдаланиш тақиқланган. Бунга жазо бор. Шунинг ўзи ҳам ўргимчак тўрининг нечоғлик зарарли эканлигини кўрсатиб турибди. Ҳозирда, хоҳлаган уяли алоқа воситаси ёрдамида Интернетга уланиш мумкин. Бу жуда осон. Лекин ҳар доим ахборот оламида юрган одам ташқи дунёдан узилиб, ғайратсиз, иродасиз бўлиб қолади. Умуман яшашнинг қизиғи йўқ, умри мазмунини фақат  виртуал дунёда кўради.

Энди ўйлаб кўринг, бундай иродасиз, ўзига ишонмайдиган одамдан нимани кутиш мумкин? Энди уларга ўқи, дея оламизми, ё биринчи синфдан бошлаймизми? Йўқ. Ҳўл новдани буксанг, ҳар ёнга букилади, қуруқ чўпни эса осонгина синдириш мумкин. Ўзингиз ўйланг, қўлида телефон тутган,  компьютерда ишлаган, машина минган ёшларнинг кейинчалик қўлига китоб тутишига, кеча-ю кундуз муккасидан кетиб китоб ўқишига ишонасизми? Интернетга муккасидан шўнғиган боланинг китоблар оламига қайтиши жуда қийин. Ўргимчак тўрига тушиб қолган одам барча гўзалликларни виртуал дунёда деб билади. Бу қанчалик даҳшатлигини тасаввур қилаяпсизми?

Гапларимдан хафа бўлманг, тенгдошим. Чунки бу ҳақиқат.

Азиз ота-оналар, сизнинг ҳам ўғил-қизингиз бор. Ўғлингизнинг ўзингизга ўхшаб олий маълумотли бўлишини, қизингизнинг эса ҳамманинг кўзини қувнатадиган келин бўлишини истайсиз. Унда янада ҳушёрроқ бўлинг. Токи, фарзандингиз ўргимчак тўрига илиниб қолмасин.

Азизлар, мен ҳали коллеж ўқувчисиман. Лекин юқорида фикр юритганим – ўргимчак тўри – интернет оламидаги бузғунчи сайтлардаги маълумотларнинг тарбиявий мақсадларимизга зид эканлигини яхши биламан. Шунинг учун фарзандлари виртуал дунё билан ҳар куни "ошно” бўлган азиз ота-оналар, фан-техника юксалганини қўя турайлик, ҳеч ўйлаганмисиз, қачонлардир ота-боболаримиз тасаввур ҳам қилмаган, биз ҳам анчагача ҳушимизга сиғдиролмаган бу ўзгаришлар, нега улардан фойдаланишимиз жуда осон бўлиб қолди? Нега улар билан орамиз  бор йўғи бир қадам? Нега биз бундан қувонишимиз керак? Балки бу Ватанимизнинг озодлигини кўролмаётган, ёшларимизнинг онг-у тафаккурини маҳв этишга уринаётган нияти бузуқ кучларнинг иши эмасмикан? "Текин овқат-томоқ йиртар”, дейишган ота-боболаримиз. Шунинг учун ёзганларимни бир мушоҳада қилиб кўринг, бу менинг фикрларим. Қандай хулоса чиқариш эса ўзингизга боғлиқ, азиз муштарий.

 

Сирож ОЛИМОВ,

Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026