«ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!” ШИОРИ ОСТИДА МАҲАЛЛАБАЙ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Мамлакатимиз мустақилликка эришган кун – 1 сентябрга тобора яқинлашмоқдамиз. Байрамни муносиб қарши олиш ва нишонлаш учун тадориклар тобора авж олмоқда.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши туманимиз овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинларига байрам муносабати билан ўз ҳудудларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида 1 августдан 25 августгача бу муҳим сананинг мазмун моҳиятини ўзида акс эттирган, бешта йўналишни қамраб олган маҳаллабай тадбирларин и ўтказиш юзасидан йўриқнома ишлаб чиқиб, тавсия қилган эди.
Айни кунларда шу асосда туманимиздаги барча овул ва маҳаллаларда мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.Тадбирларда ҳар бир овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинларида тузилган тарғибот гуруҳи аъзолари аҳоли ва ёшларга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури,”Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила - тадбиркор”, “Ёшлар - келажагимиз” каби муҳим дастур ва режалар асосида олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида тобора гўзаллашиб бораётган юртимиз, юртдошларимизнинг бугунги кайфияти, турмушимиздаги ижобий ўзгаришлар ҳақида батафсил гапириб бермоқда. Шунингдек ҳудудлардаги МТМлар тарбияланувчилари, мактаблар ўқувчилари иштирокида тайёрланган махсус байрам дастурлари намойиш этилмоқда. Мазкур тадбирларда халқимизнинг миллий ўйин ва қўшиқларига, спорт мусобақаларига кенг ўрин берилгани аҳолига жуда манзур бўлмоқда.
Шуниси диққатга сазоворки, маҳаллабай тадбирларини ўтказишга яқиндан ёрдам берган ва мусиқий дастурда фаол қатнашиб, куй, қўшиқларни юксак маҳорат билан ижро этган ёшлар шу ернинг ўзида тақдирланиб, хизматлари эътироф этилмоқда. Шунингдек ҳудудларда яшовчи кам таъминланган ва кекса ёшдаги нуроний отахон, онахонларнинг ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари берилаяпти. 19 августгача 21 та маҳаллалар ва овулларда ана шундай тадбирлар ўтказилди.
Ўтказилаётган маҳаллабай тадбирлар мустақиллик байрами арафасида юртдошларимизни мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорликлар, янгиланишлар ва юксалишлар билан яқиндан таништириб, уларга байрам арафасида ўзгача кўтаринки кайфият улашмоқда, шу азиз Ватанимизни кўз қорачиғидай асраб-авайлашга ундамоқда.
Отабек ИБРАГИМОВ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
бўйича туман Кенгаш раиси ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶