ОТА-ОНАСИНИНГ ОРЗУСИНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН ЧЕМПИОН ҚИЗ
Туманимиздаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Зиёда Саъдуллаева мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан бирга спортнинг шахмат турига жуда қизиқади. Шу боис, ота-онаси Зиёдани етти ёшидан бошлаб шахмат тўгарагига олиб борди. У аввало мактабда, қолаверса туманда ўтказилган мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб, туманимиз ёш спортчилари орасида танилди. Қаторасига уч йил давомида, 2016-2017-2018 йилларда мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган шахмат спорти мусобақаларида Қорақалпоғистон Республикасида 1-ўринни эгаллади.

Яқинда, 2019 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси биринчилигида яна Зиёда Саъдуллаева ўзининг тенгсизлигини исботлади ва 1-ўрин соҳибаси бўлди.
Зиёда Саъдуллаева шу кунгача 3 та кумуш, 2 та олтин медалларни қўлга киритиб, шахмат спорти бўйича Қорақалпоғистон чемпиони бўлди. 2019 йил октябрь ойида ўтказилган “Зулфияхоним издошлари” кўрик-танловининг туман босқичида ғолиблар сафидан жой олиб, спорт йўналиши бўйича танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди. Зиёдахоннинг бундай муаффақиятларга эришишида ота-онасининг хиссаси катта Зиёданинг ўқиши, спорт билан шуғулланиши учун оиласида яратилган соғлом маънавий муҳит иқтидорли шахматчи қизни янги марралар сари ҳамиша руҳлантириб туради.
Замира МАТМУРАТОВА,
18-сонли мактабнинг технология фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶