ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛДИ
Президентимизнинг “2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли буйруғига асосан аҳоли яшаш жойлари ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди. ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари ҳамда тегишли соҳа мутахассислари билан биргаликда тасодифий ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида туман ҳудудидаги 49 та 2 қаватли турар жойларнинг қозонхоналари ва ошхоналарида ўрнатилган газ плиталарнинг хавфсизлиги кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди ва хонадонларга эслатмалар тарқатилди.
Умумтаълим ўрта мактаб ва мактабгача таълим муассасаларда муассаса раҳбарлари билан биргаликда объектда ўрнатилган қозонхона ва печларнинг мавсумга тайёрлиги текшириб кўрилди. Бу ерда аниқланган камчиликлар бўйича муассаса раҳбарига таклифлар берилди ва уларнинг қисқа вақт ичида бартараф этилишига эришилди. Шунингдек, муассасаларда ёнғин хавфсизлиги таъминлаш, тегишли қоидаларга амал қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Яшаш жойларда ёнғинларнинг олдини олиш учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш лозим. Хонадонларда табиий газдан газ қувурига резина шланг улаб фойдаланилмаслиги керак. Носоз газ плиталар, электр ускуналарни умуман ишлатиш мумкин эмас. Электр ускуналарни тармоққа уланган ҳолда қаровсиз қолдириш, ёш болаларга эътиборсиз бўлиш, қўлбола газ ва электр ускуналарни ишлатиш ёмон оқибатларга олиб келади. Уй атрофида, молхоналар яқинида қуриган ўт-чўп ва чиқиндиларни ёқиб ташлаб кетилса ҳам ёнғин содир бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шу сабабли ҳар биримиз эътиборсизлик қилмасдан, атроф-муҳитга лоқайд қарамасдан доим ҳушёр бўлсак, ҳар қандай хатарнинг, зарарли оқибатларнинг олдини олишга эришамиз. Агарда ёнғин хавфини сезиб қолсангиз 101 ёки 61 515-17-41 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраб қоламиз.
М.ЮСУПОВ, туман ИИБ ЁХБ инспектори, катта сержант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶