КОНСТИТУЦИЯНИ ЯРАТИШ ЙЎЛИДАГИ ТАРИХИЙ ҚАДАМЛАР
Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.
Конституцияни яратиш йўлидаги биринчи ҳуқуқий қадам – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишидир.
Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг“Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида мустақиллик арафасида ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласида қандай қизғин, баъзида кескин ва муросасиз баҳслар бўлиб ўтганинихалқимиз асло унутмайди.
Ўшандай қалтис ва мураккаб вазиятда, Ислом Каримов ҳақли равишда қайд этганидек: “оғир-вазминлик билан иш тутиб, ҳар томонлама ўйлаб, мулоҳаза қилиб, барча сиёсий ва ижтимоий гуруҳларнинг талабларини қондирадиган, энг муҳими, халқимиз ва Ватанимиз манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни топишга эришдик”.
Шундай қилиб даставвал, “Давлат тили тўғрисида”ги қонунда мустаҳкамланган муҳим ҳуқуқий қоидаларэндиликда Асосий Қонунимизнинг 4-моддасида қуйидагича муҳрлаб қўйилди:
“Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”.
Конституцияни яратиш йўлидаги яна бир ҳуқуқий қадам – Президентлик институти таъсис этилиши ва янги давлат рамзларини тайёрлаш бўйича комиссия тузилиши билан боғлиқ.
Юртимиз ҳаётидаги бу ғоят муҳим ва ҳаяжонли воқеалар 1990 йилнинг март ойида бўлиб ўтганини эслаш жоиз. Ўшанда, яъни Мустақиллигимиз эълон қилинишидан бир мунча вақт олдин, ўн иккинчи чақириқ Олий Кенгашнинг биринчи сессиясида собиқ иттифоқ таркибидаги республикамизда Президентлик лавозими жорийэтилди, давлат рамзлари ҳақидаги масала муҳокама қилиниб, бу борада махсус комиссиятузилди. Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституциясини яратиш ғояси илк бор ана шу сессияда илгари сурилди.
Конституцияни яратиш йўлидаги учинчи ҳуқуқий қадам –“Мустақиллик декларацияси”нинг эълон қилинишидир.
Ўзбекистон Олий Кенгаши томонидан 1990 йил 20 июнда эълон қилинган “Мустақиллик декларацияси”нинг 8-бандида Ўзбекистон “ўзининг тараққиёт йўлини, ўз номини белгилайди ва давлат белгиларини (герб, байроқ, мадҳия) ўзи таъсис этади”деган қоида мустаҳкамланган.
Асосий Қонунимизга нисбатан бундай юксак ва холис баҳолар берилиши бежиз эмас. Буни, жумладан қуйидаги сабаблар билан изоҳлаш мумкин.
Биринчидан, бизнинг Конституция ҳақиқатан ҳам демократик Конституциядир. Тарихда синалган умумин соний, умум башарий қадриятларни, халқаро андозаларни ўзида мужассам этган ҳужжатдир.
Иккинчидан,бизнинг Конституция энгривожланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган. Бунда қайсидир давлатнинг тайёр Конституциясини кўр-кўрона кўчириб олиш йўлидан бормай, балки энг илғор хорижий конституциявий тажрибаларни ўргандик ва эътиборга олдик. Натижада эндиликда Бош Қомусимиз дунё миқёсида ҳам ҳар қандай тараққий топган давлат Конституцияси билан бемалол куч синашмоқда.
Учинчидан, Конституциянинг ғоя ва нормалари ўзбек халқининг теран тарихий илдизларига асосланган бўлиб, у кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳуқуқий меросини ўз ичига олган.
Хулоса қилиб айтганда, Конституцияни ишлаб чиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилиш жараёни Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомуснома” бўлганлиги, у “халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини” акс эттириши, унинг “халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсули” экани ҳақидаги ҳикматли хулосалари тўғри ва асосланган эканини яққол тасдиқлайди.
Ҳайтбой ҚУТЛИМУРАТОВ,
12-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶