“Сайловлар – ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди
Туман ҳокимлигининг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши мажлислар хонасида бўлиб ўтган сайловолди тарғиботига бағишланган ўқув-семинари ана шундай номланди.
ЎзЛиДеП туман Кенгаши депутатлигига номзодлар учун ташкил этилган мазкур ўқув-семинарида ЎзЛеДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сийсий таълим маркази раҳбари Насиба Тўрамуродова, ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова, 27-сонли мактаб психологи Мавлуда Тўраевалар 2019 йилги сайловларни ўтказиш тартиб-қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси, партиянинг сайловолди платформаси, сайловолди кампаниясини муваффақиятли ташкил этиш йўллари, депутатликка номзодларнинг имиджи бўйича депутатликка номзодлар ва уларнинг ишончли вакилларига зарур тавсиялар бердилар.
Семинар якунида ЎзЛиДеП туман Кенгаши томонидан ташкил этилган кофе-брейкда депутатликка номзодлар ўзларини қийнаётган саволлар бўйича бир-бирлари билан фикр алмашиб, тўлақонли жавоб олишди.
Ўқув-семинарда интерфаол усуллардан фойдаланилди ҳамда амалий машғулот ўтказилди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶