28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 20:05
Қишлоқ хўжалиги 👁 481

“ЧОРВАНАСЛ” МАРКАЗИ ТУМАН БЎЛИМИ МУТАХАССИСЛАРИГА ХИЗМАТ ВЕЛОСИПЕДЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

“ЧОРВАНАСЛ” МАРКАЗИ ТУМАН БЎЛИМИ МУТАХАССИСЛАРИГА ХИЗМАТ ВЕЛОСИПЕДЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Мамлакатимизда чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли қарамоғидаги йирик шохли қорамоллар ва қўй-эчкилар наслини яхшилаш, сунъий уруғлантиришни ташкил этиш ҳамда наслчилик ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жайдари қорамоллар ва қўй-эчкилар ўрнини зотдор, сермаҳсул турлар билан тўлдириш, сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари етиширишни янада кўпайтириш мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар бунинг яққол далилидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 28 мартдаги 4254-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида “Ўзбекчорванасл” Агентлиги ташкил этилди.  Айни пайтда ушбу Агентликнинг ҳудудий ва туман бўлимларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Қорақалпоғистон Республикаси чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида ҳам “Чорванасл” маркази ташкил этилиб, туманимизда мазкур марказнинг ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими иш бошлади. Бўлимга 11 нафар техник осеминаторлар ишга қабул қилинди. Бўлим мутахассислари хизмат вазифаларида узвийлик, сифат ва самарадорликни таъминлаш мақсадида давлат томонидан 2 та компьютер ва 2 та принтерлар берилди.

Туманда соҳага қаратилаётган мана шундай эътибор туфайли чорвачилик маҳсулотларини етиштириш йил сайин ошмоқда. Айни пайтда туманимизда 49 та чорвачилик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 13 таси фермер хўжаликлари, 36 таси турли йўналишдаги қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисобланади. Ушбу хўжаликларда 161,9 минг бош йирик шохли қорамоллар бўлиб, шундан 103,5 минг бош қорамол деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларда, 200 бош қорамоллар фермер хўжаликларида, 1000 бош қўй-эчкилар қишлоқ хўжалик корхоналарида зооветеринария қоидалари асосида парвариш қилинмоқда.

Ўтган 2019 йилда чорвачилик  субъектлари ихтиёридаги 2289 гектар ер майдони ва яйловлар, экишлик ерларга ўз вақтида агротехник ишлов бериш, зоотехника воситаларидан унумли фойдаланиш натижасида чорвачилик хўжаликлари томонидан тирик вазнда 10 минг 495 тонна гўшт, 37 минг 650 тонна сут маҳсулотлари етиштирилди.

6 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги “Чорванасл” марказининг туман бўлимида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Саъдуллаев, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Алишер Маткаримов ҳамда “Чорванасл” маркази туман бўлими вакиллари иштирок этдилар.  техник осеминаторларга 11 та хизмат велосипедларини топширдилар. Шу билан бирга туманимизда чорвачилик субъектларига малакали ветеринария хизматини кўрсатиш юзасидан тегишли маслаҳатлар бердилар.

Чорвачилик субъектларига зооветеринария хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда юқори натижаларга эришишни таъминлайди.  барча тоифадаги чорвачилик субъектлари ва аҳоли қарамоғидаги йирик шохли қорамоллар, қўй-эчкилар маҳсулдорлигини ошириш, наслини яхшилаш, зотдор қорамолларни туманимиз иқлим шароитига мослаштириш борасидаги ишларни янада яхшилаш ва ветеринария хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида режавий-тадбирлар ишлаб чиқилиб, иш олиб борилмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026