ХАЛҚАРО ДЎСТЛИК УЛУҒЛАНДИ
Ҳар бир халқнинг маънавий-маърифий ҳаётида чуқур из қолдирган ардоқли фарзандлари даҳосига эҳтиром, ҳурмат бажо келтириш ўша халқ ва миллат учун интеллектуал мулк сифатида қадрлидир.
Туманимиздаги 14-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда бу ўзининг яққол ифодасини топди. Қозоқ адабиётининг буюк сиймоларидан бири Муқағалий Муқатаев таваллудининг 89 йиллигига бағишланган мазкур тадбирда нафақат Муқағалий Муқатаевнинг ўлмас ижодига, балки миллий мумтоз ва ҳозирги замон қозоқ адабиётига алоҳида эътибор қаратилиб, адабий-тарихий маърузалар ўқилди. Айниқса, Муқағалий Муқатаев қаламига мансуб асарларнинг адабий-бадиий қимматига юкса баҳо берилди.
Тадбирда буюк сиймонинг асарларидан парчалар айтилди ва “Аққувлар уйқтағанда” поэмасидан саҳна кўриниши намойиш этилди. Шунингдек, Муқағалий Муқатаевнинг шеърларидан ҳам ўқилди.
Кеча давомида қозоқ тили фани тўгарак қатнашчилари фаол ўқувчилар томонидан мусиқали дастур намойиш қилинди. Ўқувчиларда қозоқ тили ва адабиётига бўлган қизиқиш янада кучайди.
“Муқағалий - мангуликка дахлдор умр” деб номланган мазкур тадбирни мактабнинг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Майра Умрбоева ҳамда Мурод Тўрамуродовлар тайёрлашди. Бўлиб ўтган тадбир ўқувчи-ёшлар қалбида қозоқ миллий адабиётига, шу баробарида халқлар дўстлиги ва адабиётлар дўстлигига чексиз меҳр-муҳаббат уйғотди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶