12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Жамият 👁 640

ТУМАН МАДАНИЯТ МАРКАЗИДА “ШОИР ВА ДАВЛАТ АРБОБИ” МАВЗУСИДА З.М.БОБУР ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАН МАДАНИЯТ МАРКАЗИДА “ШОИР ВА ДАВЛАТ АРБОБИ” МАВЗУСИДА З.М.БОБУР ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Биз уни нафақат бетакрор шоир, ғазалнавис, адабиёт фидойиси, балки ўз даврининг адолатпарвар, халқпарвар ҳукмдори, тарихчи-этнографи, ўлкашунос, биолог-доришунос, ўткир тилшунос олим сифатида биламиз. Араб алифбосини ўрганиш борасидаги имловий муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Хатти Бобурий” алифбосини яратган Бобур давлатни бошқариш тизимида вақт меъёрини соддалаштирилган тарзда ишлаб чиқиб, ўз ҳукмронлиги даврида почта-алоқа тизимига ўзига хос тартиб берган, замондош ҳукмдорлардан фарқли равишда Ҳиндистон ва Қобул музофотларида йирик шаҳарларни ободонлаштириб, бетакрор меъморий обидалар бунёд этган серқирра олим, давлат ва жамоат арбоби, тарихчи, шоҳ ва шоир, тенгсиз диншунос бўлган.


Ўзининг  жуда қисқа, 47 йиллик умри давомида буюк ватандошимиз Ҳинд диёрини ҳавасга муносиб мамлакат сифатида дунё аҳлига танита олди. Нафақат Ҳиндистон, балки Хуросонда ҳам Мовароуннаҳр тамаддунини ёйиб, оддий халқ учун фидойилик қилди: мадрасалар, шифохоналар, масжид ва работлар бунёд этди. Диншунослик соҳасида мисли кўрилмаган ислоҳотларни амалга оширди: Ҳиндистонда тарқоқ диний қарашларни бирлаштирди, буддизмнинг энг хурофий одатларидан бири – эри вафот этса, у билан бирга хотинини ҳам тириклай оловда куйдиришдек ёвуз одатга барҳам берди. Бу унинг маҳаллий халқ орасида катта шон-шуҳрат қозонишга сабаб бўлди.


З.М.Бобур асарлари эса, мана, беш асрдан ошдики, ҳамон дунё халқларининг маънавий оламини бойитиб, китоб жавонларини безаб турибди. Унинг ватанпарварлик, халқпарварлик мавзусидаги шеърияти, тарихий-мемуар “Бобурнома” асари бугунги давр учун ҳам ниҳоятда қадрли, беқиёс улкан маънавий таълимдир. Онага, Ватанга, дўст-ёрга, жигарбандга чексиз меҳр, ҳар қандай разолатга нисбатан муросасизлик руҳидаги ижод намуналари ўзининг бой тили, халқоналиги билан  ҳар биримизнинг қалбимиздан муносиб жой олган.

Туман Маданият марказида Насиба Эшчонованинг сценарийси асосида З.М.Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Шоир ва давлат арбоби” деб номланган  адабий-мусиқий тадбирда сўзга чиққан адабиёт ва Бобур ижоди ихлосмандлари бу ҳақда фахр билан сўзладилар. Бобокалонимиз ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақидаги бири-биридан мазмундор адабий маърузалар тадбир иштирокчиларига маънавий руҳ бағишловчи мусиқий лаҳзаларга уланиб кетди. Бобур ғазаллари билан айтиладиган ашулаларни маҳорат билан ижро этган “Учқун” ашула ва рақс халқ дастаси хонандаларининг ҳар бир чиқиши олқишлар билан кутиб олинди.


Айниқса, 16-сонли мактаб ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган “Бобур ва Хонзодабегим” адабий композициясида ватанпарварлик, инсонийлик, жигарбандлик меҳр-оқибати, аёллик назокати маҳорат билан кўрсатиб берилгани томошабинлар қалбида буюк ватандошимиздан фахрланиш туйғуларини уйғотди.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров қаламига мансуб машҳур “Юлдузли тунлар” асари асосида 38-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши ўзининг ҳаётийлиги, ижронинг самимийлиги, Бобур Мирзонинг саргардонликда кечган ва буюк ишларга қодир шахс сифатидаги жасорат ва матонатга тўла ҳаёти акс эттирилгани билан барчада катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, тадбирда 16-сонли ИДУМ ўқувчилари томонидан маҳорат билан саҳналаштирилган Навоий ва Бобур ҳақидаги адабий композиция тадбир иштирокчиларини маълум вақт Навоий ва Бобур яшаган давр билан ошно этди.  Икки буюк шоирнинг ижод лаҳзалари ҳамда шоҳ Бобурнинг давлатни бошқаришдаги одилона сиёсати, буюк меъморчилик обидаларини яратиш юзасидан олиб борган сермаҳсул фаолияти шоҳ ва шоир, тарихчи ва этнограф, биолог ва доришунос Бобур қиёфасида кўрсатиб берилди.


Тадбир давомида “Учқун” ашула ва рақс халқ дастасининг хушовоз хонандалари Ваҳобжон Абдуллаев, Рашид Раҳимов, Сардорбек Камолов ҳамда Отабек Аҳмадовлар томонидан Бобур ғазаллари билан айтиладиган мумтоз ашулаларга кенг ўрин берилди, дилларга хуш ёқувчи мумтоз наволар жўрлигида саҳналаштирилган рақслар барчага хуш кайфият бағишлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Шоир ва давлат арбоби” адабий-мусиқий тадбирининг ҳаётийлиги, Бобур яшаган давр руҳининг  акс эттирилишида саҳна безатувчилари Меҳрибон Йўлдошева, Дилзфуза Бобожонова, Назокат Исмоиловаларнинг маҳорати алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
Бўлиб ўтган адабий-мусиқий тадбир амударёлик ёшларнинг, Бобур ижоди ихлосмандларининг қалбида янада ёрқин таассуротлар уйғотиб, буюк аждодимиз адабий мероси қадр-қимматини янада юксак поғонага кўтарди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026