БОБУР – БАРҲАЁТ СИЙМО
Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳақида, Бобурийлар салтанати ва сулоласи, “Бобурнома” ва Бобур шеърияти тўғрисида жуда кўплаб асарлар яратилган. Мактаб дарсликлари орқали ҳам ўқувчилар бу буюк зот ҳақида кенг доирадаги билимга эга бўлиб келмоқдалар.
Бобур ҳақида дунёнинг энг мартабали нашрларида ҳам батафсил маълумотлар бериб борилмоқда. Таниқли олимлар, ёзувчилар Бобур асарларини ўқиб-ўрганишдан чарчамайдилар. Бобур ҳақида янгидан-янги буюк асарлар яратилмоқда.
Япон олими Эйжи Мано, америкалик олим С.М.Берк, инглиз адибаси Румер Годен, немис олими ва ёзувчиси Фриц Вюртне Бобурнинг буюк шахс бўлганлигини айтиб, унинг асарларига жуда юқори баҳо беришган.
Заҳриддин Муҳаммад Бобур отаси Умаршайх Мирзо вафотидан кейин ўн бир ёшида тахтга ўтиради.
Унинг ҳаёти жангу-жадалларда, кескин қарама-қаршиликлар гирдобида ўтди. Лекин у шунчалик қийинчиликларга қарамай давлат иши билан бир қаторда ижод қилишни ҳам тўхтатмади. Унинг қаламидан бунёд бўлган ғазаллар адабиётсевар кишилар учун қанчалик қадрли эканлиги сир эмас. Унинг тарихий “Бобурнома” асари ўз она тилида ёзилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Бобур буюк давлат арбоби ҳамдир. У Ҳиндистонда буюк салтанат қурди. Маърифатпарвар инсон сифатида мамлакатдаги буюк иморат – Тожмаҳални қурди. Билим, ижод аҳлига раҳнамолик қилди.
Заҳриддин Муҳаммад Бобур босиб ўтган ҳаёт йўли, асарларидаги илгари сурилган ғоялар бугунги кунда ҳам барчамизга ибрат бўлиб келмоқда.
Ҳар йили 14 февраль барча жойларда бўлгани каби бизнинг 63-сонли умумтаълим мактабида ҳам кенг турда нишонлаб ўтилади.
Мактабимизнинг 8-синф ўқувчилари ўртасида “Бобур барҳаёт сиймо” мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди. Кечада ўқувчилар Бобур ҳаётига оид савол-жавоблар, кроссворд ечиш шартлари бўйича беллашишди.
Бобур ҳаётидан лавҳалар доирасида саҳна кўринишлари ижро этилди.
Кечада 8-синф ўқувчиларидан Шаҳзод Хўжабоев, Ирода Бозорбоева, Худойберган Нуримбетов, Шаҳзода Файзуллаевалар ўзларининг билимдон эканликларини намойиш этдилар.
Наргиза АБДУРАҲМОНОВА,
63-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶