Аскарлар ОТМларга киришда имтиёз берувчи тавсияномага эга бўлиш учун имтиҳондан ўтишди
Ўзбекистон Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ҳар йили олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл берадиган ҳарбий қисм командирининг имтиёзли тавсияномаларини қўлга киритиш учун республика бўйлаб тест синовларини топширишади.
Шу йилнинг 18 февралида туманимизда фаолият юритаётган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги 9202 “Д” ҳарбий қисмида муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскарлар учун мамлакатимиз ҳудудидаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳарбий қисм командирининг тавсияномасини қўлга киритиш учун тест синовларидан ўтишди.
Шуниси эътиборлики, синовлар аскарлар учун яхши шароитга эга, қулай, ёруғ хоналарда бўлиб ўтди. Жараёнга Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўлими бошлиғи Музаффар Абдуллаев, 9202 ҳарбий қисм командирининг ўринбосари Алишер Юнусовлар раҳбарлик қилдилар.
Аскарларнинг билимларини синовдан ўтказишда шаффофлик таъминланди. Синовлар натижаларига кўра, юқори балл тўплаган аскарларга олий ўқув юртларига киришда имтиёз берувчи тавсияномалар берилади. Бундай тавсияномага эга бўлганларга олий ўқув юртларига ўқишга киришда тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади.
Шуни таъкидлаш керакки, мазкур ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаб бўлгач, олий ўқув юртларида ўқиш истагани билдираётган аскарларнинг тавсияномага эга бўлишлари учун тайёргарлик кўришларига барча шароитлар яратилди. Уларнинг жанговар, маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича кўникмаларини мустаҳкамлашдан ташқари фанларни ҳам чуқур ўрганишларига ғамхўрлик қилинди.
Ҳарбий хизмат ҳар бир йигитнинг шарафли бурчидир. Энг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллаган, фан асосларини ўзлаштирган, энг муҳими, ҳаёт ҳақида ўзининг мустақил қарашларига эга ва миллий урф-одатларимиз, қадриятларимизга ҳурмат билан қарайдиган йигитлар армия сафига саралаб олинмоқда. Уларнинг бир йил давомида кўнгилларида ватанпарварлик, юртга хизмат қилиш туйғуси яна ҳам кучайиб, муносиб ўғлонлар бўлиб қайтишади. Уларнинг келажаги давлатимизнинг доимий эътиборида. Олийгоҳларга ўқишга киришда тавсияномага эга бўлганларга қўшимча балл берилиши, ишга жойлашишида амалий ёрдам кўрсатилаётгани шулар жумласидандир.
18 февраль куни олий таълим муассасасига ўқишга киришда имтиёз берувчи тавсиянома учун ўтказилган тест синовларида 2019 йилда ҳарбий хизматга чақирилиб, 9202-ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскарлар орасида юқори балл тўплашга эришган йигитларнинг ҳам меҳнатлари беиз кетмайди. Улар ҳам тавсияномага эга бўлиб, ўзлари танлаган олий ўқув юртларида таълим олишга эришишади ва эгаллаган касблари орқали жамият равнақига ҳисса қўшишади.
Ойгул Pажабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶