Ватанимиз тарихини ўрганишни музейлардан бошлайлик
Ёшларга ватанимиз тарихини ўргатишда музейларнинг ўрни беқиёсдир. Хитойнинг буюк файласуфи Конфуций «Эшитсам унутаман, кўрсам эслаб қоламан, ушлаб кўрсам ёдимда қолади», деб айтганидек, музейларнинг ўлкамиз тарихини ўрганишда хизмати каттадир. Шуни эътиборга олиб ва мактабимиз ўқувчи ёшларининг дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳудудимизда жойлашган музейларга саёҳатлар уюштириш режалаштирилган эди.
Режага мувофиқ 18 февраль куни мактабимиз директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Раҳимбоев раҳбарлигида Нукус шаҳрида жойлашган И.В.Савицкий номидаги бадиий-санъат музейига сайёҳат уюштирилди.

Музей ходимлари бизни илиқ кутиб олишди. Музейдаги экспонатлар билан яқиндан таништириш мақсадида бизга ходим бириктирилди. Музейдаги бир-биридан бетакрор экспонатлар, музейни ташкил қилган жонкуяр инсон И.В.Савицкий ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
Шу куни туманимиз ҳудудидаги “Чилпиқ” қўрғонига ҳам саёҳат қилдик. Қўрғон тарихи ҳақидаги маълумотлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Биз барча ёшларни ватанимиз тарихини ўрганишни музейлардан бошлашга чақирамиз. Зеро, бу ердаги олинадиган таассуротлар бир умр инсон хотирасида қолади.
Ражаббой Мадраҳимов, 72-сонли умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶