12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:06
Саломатлик 👁 3,075

ОДАМ ИММУНТАНҚИСЛИГИ ВИРУСИНИНГ СИЛ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ

ОДАМ ИММУНТАНҚИСЛИГИ ВИРУСИНИНГ СИЛ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ

Одам иммунтанқислиги вируси (ОИВ) ҳужайра иммунитетини сезиларли даражада пасайтиради. Бу ўз навбатида организмда сил касаллиги ривожланиши учун шароит яратади. Ҳозирги даврда икки хил инфекцияни юқтирган беморларнинг 70 фоизи Саҳрои Кабирнинг жанубий қисмида жойлашган Африка давлатларида яшайди. Ушбу давлатлар аҳолиси ўртасида ҳар йили ОИВ билан зарарланган беморлар ўртасида силнинг фаол (очиқ) турининг кўпайиш эҳтимоли иммунитетнинг сусайишига қараб 5-15 фоизга ошмоқда.

Силга чалинган бемор иммунитети паст одам билан мулоқот қилса, бундай кишилар касалликни тез юқтириб олишади. Шунингдек, уларда силнинг фаол (очиқ) тури жуда тез ривожланади. Одам иммунтанқислиги вируси билан яшовчи инсонлар ўртасида ўлим кўрсаткичи юқорилигининг сабаби уларда сил касаллигини даволаш, тиббий хизматнинг  пастлигидир. Бундай беморлар бошқа сабаблар туфайли ҳам ҳаётдан кўз юмишади. Яъни, улар орасида ўлим кўрсаткичининг юқори бўлишига рифампицин билан биргаликда ўтказиладиган қисқа муддатли кимётерапия ҳам сабаб бўлади. Тиббиёт ходимлари назорати остида ўтказиладиган (15 фоиз) ва уларнинг назоратисиз (43 фоиз) рифампицин билан ўтказиладиган ушбу қисқа муддатли кимётерапия муолажаларининг тўлиқ ўтказилишига бемор дош бера олса, ОИВ билан яшовчи шахсларда силнинг қайталаниши кам учрайди.

Антиретровирус (APB) дори воситалари ОИВ ва ОИТСга қарши  (одам иммунтанқислиги синдроми) кенг қўлланилмоқда. Чунки бу дори воситалари организмнинг ўзига хос иммун реакцияларининг меъёрда кечишини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида силнинг яширин туридан фаол (очиқ) турига ўтиб кетиш хавфини камайтиради. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, АРВ дори воситалари ва силга қарши препаратларни биргаликда қўллаш ОИВни ҳамда унинг оқибатида юзага келувчи ўлим кўрсаткичларини пасайтиради. Сўнгги йилларда республикамизда одам иммунтанқислиги вируси билан яшовчилар сони бир оз кўпайганлиги сабабли улар орасида сил билан зарарланиш хавфи кучайди. Марказий Осиё республикаларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ғарб мамлакатларига нисбатан ОИВ эпидемияси ва ОИТС нисбатан кам учрайди. Аммо кўрсаткичлар паст бўлса-да, учраб туриши кишида хавотир уйғотади. Республика ОИТСга қарши кураш Маркази маълумотларига кўра 10 фоиз ОИВ билан яшовчи шахслар сил билан зарарланган бўлишади.

Бу ҳолат ўз навбатида республикада ОИВ ва сил эпидемиясининг икки карра хавфини оширади. Ҳозирги кунда ОИВ гиёҳвандлар орасида асосан инъекция орқали ва маблағ эвазига интим хизмат кўрсатувчи аёллар (жинсий йўл билан) фаолияти сабабли тарқалмоқда. Айниқса, қамоқхоналарда озодликдан маҳрум этилган шахслар орасида юқорида таъкидланган инфекцияларнинг тарқалиш хавфи кўпроқ. Сабаби у ерларда оила муҳитидек сифатли ва турли-туман озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг иложи йўқлиги ва санитария-гигиена шароитларининг етишмаслиги, шунингдек, ақлий зўриқиш сабабли ҳам силнинг ривожланишига замин яратилади.

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра сил ва ОИВнинг олдини олиш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўрилмас экан, ушбу инфекциялар хавфи яқин ўн йилда янада ошади. Шу сабабли «Саломатлик» лойиҳасида сил ва ОИВ ҳамда ОИТСнинг олдини олиш бўйича мақсадли чоралар амалга татбиқ этилмоқда. 1993 йилда Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти сил ва ОИВ эпидемиясининг кўпайишини эътиборга олиб, бу инфекциялар янада кенг тарқалмаслиги учун махсус жамғарма тузди. Бу жамғарма "ОИТС, сил ва безгакка қарши "Глобал жамғарма” деб аталади. Айниқса, силнинг олдини олиш учун ДОТС (шифокор назорати остида қисқа муддатли кимётерапия билан даволаниш) стратегияси жаҳонда кенг қўлланилмоқда.

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти тахминларига кўра, 2015 йилда ДОТС дастурининг самарали қўлланилиши боис, ОИВ билан зарарланган шахслар туфайли сил кўпайишининг олди олинади.

О.Халимов,

туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди.

Г. Абдуллаева,

фтизиатрия бўлими мудираси.

(Фото - http://img.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026