PОҲАТОЙ PАИМОВА “МЎЪТАБАP АЁЛ” КЎКPАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИPЛАНДИ
Мамлакатимизда ўтган йили жамият ҳамда давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланиши, шунингдек, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларни рағбатлантириш учун илк бор “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилди. Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ушбу кўкрак нишонини эгаларига топшириш анъанага айланди.
Жорий йилда туманимиздаги Дўрман овулида истиқомат қилувчи, таълим соҳаси фидойиларидан бири бўлган Pоҳатой Pаимова мазкур кўкрак нишонига муносиб деб топилди. Таълим соҳасининг ривожига ҳисса қўшгани, ёш авлодга юқори даражада таълим-тарбия бериб, ҳар бир ишда атрофдагиларга намуна бўлиб келаётгани учун P.Pаимова “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Элда эъзоз топган бу онахон 1947 йилда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида таваллуд топди. Ҳозирги кунда туманимиздаги Дўрман овулида яшайди. У олий маълумотли, 1969 йилда Хоразм Давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетини битирган. Оилада тўрт нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказди.
Pоҳатой Pаимова кўп йиллар давомида таълим соҳасида фаолият юритиб, ёш авлодга таълим-тарбия беришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. У 1970 йилдан тумандаги 20-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб иш фаолиятини бошлади. Pус тили ва адабиёти фанидан ёш авлодга таълим-тарбия берди. Жамоат ишларида фаол қатнашиб, жамоатчилик асосида мактабнинг касаба уюшмаси ва хотин-қизлар бошланғич ташкилотига раҳбарлик қилди. 1985-1995 йилларда ўзи иш бошлаган 20-сонли мактабда директор ҳам бўлди.
Тиниб-тинчимас онахон маҳаллада “Яраштириш комиссия”си ҳамда “Бувижонлар мактаби”нинг аъзоси сифатида ўз меҳнат фаолиятида масъулиятлилиги, ишчанлиги, жонкуярлиги билан бошқалардан ажралиб туради. У маҳаллада фидойи, аҳоли дарди билан яшаб, уларга биринчи бўлиб ёрдам қўлини чўзадиган ватанпарвар ва оқибатли инсон.
Мухтасар қилиб айтганда, Pоҳатой Pаимова Ватан, халқ олдидаги хизматлари учун “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига ҳар томонлама лойиқ бўлган аёлдир.
Чарос Арслонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶