13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:03
Қишлоқ хўжалиги 👁 431

ОНА ЗАМИН – РИЗҚ-РЎЗИМИЗ МАНБАИ

ОНА ЗАМИН – РИЗҚ-РЎЗИМИЗ МАНБАИ

Туманимизда аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлайдиган соҳалардан бири – бу шубҳасиз, қишлоқ хўжалигидир. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз не бир машаққатлар эвазига тилсиз замин бағридан ризқини ундириб келган. Аму соҳилида ястанган туманимиз экин майдонлари бугунги кунга келиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан наинки аҳолини, балки, Республикамиз бозорлари мўл-кўллигини ҳам таъминлайдиган, тотли мевалари, полиз маҳсулотлари, сабзавотлари хорижга  ҳам экспорт қилинадиган ҳудудга айланди.

Хўш, жорий йилда туманимиз фермерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг режалари қандай? Бу саволимизга туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси  Илҳом Полвонов шундай жавоб берди:

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 январда қабул қилинган “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли Қарори, туман ҳокимининг шу хусусидаги 2020 йил 7 февраль кунги қарорига асосан 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида баҳорги, ўртаги (такрорий) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари ҳамда экинлардан етиштириладиган қишлоқ  хўжалиги маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Туманимизда жами 32570 нафар томорқа ер эгаларининг 5217,3 гектар экин майдонлари мавжуд.

Баҳор мавсумида 158 гектар ерга сабзи, 180,5 гектар ерга пиёз, 15,8 гектар ерга саримсоқ пиёз, 225,6 гектар ерга бодринг, 169,2 гектар ерга кўкатлар, 694,3 гектар ерга картошка, 477,3 гектар ерга полиз экинлари, 631,8 гектар ерга помидор экинларини экиш ва мўл ҳосил олиш учун қизғин ҳаракат бошланиб кетди. Шу ерлардан 69546,1 тонна ҳосил олиниши, олинган ҳосилнинг 59114,2 тоннаси ички бозорларда сотилиши режалаштирилган.

Такрорий экинлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг муҳим манбаларидан эканлиги ҳисобга олиниб, такрорий экин сифатида 71,1 гектар ерга сабзи, 95,9 гектар ерга бодринг, 224,3 гектар ерга кўкатлар, 318,3 гектар ерга картошка, 240 гектар ерга полиз экинлари, 119,9 гектар ерга помидор, 981,8 гектар ерга бошқа экинлар экилиши кўзда тутилмоқда.

Айни кунларда туманимиз бўйича 5,4 гектар ер майдонида 450 та ихчам иссиқхоналар ташкил қилиниб, эртаги экинлар кўчатлари етиштирилаяпти. Бу кўчатлар кунлар исиши билан очиқ далаларга кўчириб ўтқазилади ва мўл ҳосил етиштириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, 2020 йил ҳосили  учун ўтган йилнинг август-сентябрь ойларида аҳоли томорқаларининг 878 гектар ерига пиёз, саримсоқ пиёз, 233 гектар ерига эса кузги бошоқли дон экинлари экилган эди. Ушбу майдонлардаги экинларни парваришлаш ишлари олиб борилаяпти, суғориб, озиқлантирилиб, мўл ҳосил олиш чоралари кўрилаяпти.

Туманда “Амударё томорқа хизмат” масъулияти чекланган жамияти томонидан томорқа  ер эгаларининг экин майдонларига мотокультиваторлар орқали ва кимёвий ишлов бериш, шунингдек, минерал ўғитлар, уруғлар, мевали дарахтлар кўчатларини етказиб бериш йўлга қўйилди.

Кўрилаётган чора-тадбирларнинг барчаси халқимизнинг мўл-кўл ва хавфсиз озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланишига, дастурхони тўкин-сочин бўлишига қаратилган.

Замонавий илм-фан ютуқлари кенг жорий этилаётган мазкур соҳада мамлакатимиз аҳолисининг кўпчилик қисми машғул эканлиги эътиборга молик. Ҳа, она замин ризқ-рўзимиз манбаи.
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026