12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:27
👁 3,847

ГЎЗАЛЛИККА ИНТИЛГАН АЁЛ

ГЎЗАЛЛИККА ИНТИЛГАН АЁЛ

ГЎЗАЛЛИККА ИНТИЛГАН АЁЛ

 

Биз кўпинча аёлларни фидойиликка тимсол қилиб таърифлаганимизда: «аёлнинг жони қирқта», деган иборани ишлатамиз. Нега? Ҳар лаҳзада оиласига талпиниб уйим-жойим, рўзғорим деб тургани учунми? Ёки ҳаётнинг бешафқат синовлари қаршисида эгилмай, қаддини тик тутиб олдинга, фақат олдинга интилиб яшагани учун унинг жони қирқта деймизми? Ярадор вужуди билан ўз тақдири йўлида Бахт эшигини очиб, юрак синиқларини яшириб, кўнглининг кемтик жойларини ўзи тўлдириб, ҳаётдан завқ олиб, яшнаб-яшариб юришлари эвазига бу зоти мукаррамага шундай таъриф берармиканмиз?! Билмадик, билолмадик… Лекин аҳли олам тан олган бир ҳақиқатни айтмоғимиз жоиздир, балки. Аёлнинг жони метинлиги, қатъияти синмаслиги, қалби ҳамиша баҳорлиги рост!

Биз манғитлик Нилуфархон Холбоева ҳақида ўйлаганимизда, бу дилкаш, суҳбати ширин аёл билан ҳар гал учрашганимизда: «агарки аёлнинг жони қирқта бўлса, шу қирқта жон соҳибаси Нилуфар, иродаси метин, қатъияти синмас, олдинга интилишдан асло қайтмас, журъати баланд бўлса-да  - барчаси шу аёлда бор», - дегимиз келаверади…

 

 

Нилуфар Манғит шаҳрида, ҳунармандлар оиласида дунёга келди. Падари бузруквори Аҳмад ота номи чиққан тикувчи эди. Отасига ҳамиша қўл-қанот бўлиб юриб онаси ҳам «Саодат чевар» деган ном олди. Уйлари ҳамиша одамлар билан гавжум бўларди. Ҳамма нарсага қизиқувчан Нилуфар ота-онасининг ишчанлигига меҳр қўйиб, уларнинг касб-корлариниўрганганида ҳали жамалаксоч қизалоқ эди. Мактабга ҳаммадан чиройли кийиниб борарди у. Йўқ, ота-онаси фарзандларига тез-тез янги кийим-бош олиб бера олишмасди. Лекин эскини янги қилиб, фасонларини ўзгартириб тикиб беришдан эринмасдилар. Нилуфар рўзғорни ҳамиша бутлаб, тўкис тутишни ота-онасидан ўрганди. Оила қуриб, янги келин бўлганида ота уйида ўрганганлари ўзига қўл келди. Умр йўлдоши Холмуроджон билан аҳилликда яшаб, 5 нафар ўғил-қизга ота-она бўлганларида инсон  ҳаётида оила энг улуғ, энг азиз, энг муқаддас даргоҳ эканлигини ҳис этиб, бахтдан энтикди Нилуфар!

- Ҳаёт курашлардан иборат -, дейишса ўзимга-ўзим: «нега  энди?» – дея савол бераверардим, - вазмин гапиради Нилуфар. – Ҳаёт - гўзал, ундан завқ олиб яшаш керак, ҳаётнинг қадрини ошириб яшаш керак, - дея такрорлашни яхши кўрардим. Аслида унисиям, бунисиям тўғри. Хеч нарсага кураш ва машаққатсиз эришиб бўлмайди. Гўзаллик ҳам меҳнат маҳсули. Ўз иродангиз, фидойилигингиз боис яралган гўзаллик ҳар нарсадан қадрли. Ана шу гўзаллик инсонга куч беради, иродани чархлайди, ҳаётга иштиёқни оширади.

Нилуфар Холбоева туман халқ назорат-тафтиш бўлимида иш юритувчи, йирик қурилиш корхонасида иш юритувчи вазифаларида ишлаб, халқ назарига тушди. Ишни аниқ, пухта ва ҳалол бажарганлиги боис, ўзи фаолият юритган идоралар раҳбарларининг, меҳнат жамоаларининг ҳурматига сазовор бўлди. Тиниб-тинчимаслиги учунми, унга ҳамкасблари "чархпалак қиз”  дея таъриф беришарди.

Нилуфар бешинчи фарзандини дунёга келтиргач, оғир дардга чалинди. Аввалига ўзини йўқотиб, бироз тушкунликка тушди. Шундай кунларнингбирида умр йўлдоши, тумандаги "Шукуржон” МЧЖда қурувчи-меъмор вазифасида ишловчи Холмурод Ўрозоқов унинг қўлларини маҳкам сиқиб:

- Нега хафа бўласан, ёнингда мен борман-ку, қара, уч нафар Алпомиш ўғлинг бор, иккита Барчин қизинг бор, сен ҳаммадан кучлисан! – дея Нилуфарга далда бўлди.

- Рост-да, атрофим тўла меҳр-муҳаббатли қароқларим билан нега мен мунғайи-и-и-б ўтиришим керак! Шу куниёқ ҳамма ғам-ташвишни, энг аввало хасталигимни унутдим, - дея оғир кунларини эслайди Нилуфар.

Инсонга энг аввало атрофидагиларнинг меҳр-муҳаббати куч бағишлайди, деганлари рост. Нилуфар ўз вужудига ёпишган оғир дардни енгиш учун жон-жаҳди билан ҳаётга интилди. Ўғил-қизларининг тарбияси, рўзғор ташвишлари билан овунди. Фарзандлари бири-биридан ақлли, меҳнаткаш бўлиб вояга етишди. Барчаси улғайиб, ота-онасига мададкор бўлишди. Катта ўғли Дилмуроджон ўрта мактабни тугатгунча онасининг маслаҳати билан ҳар йилги ёзги таътилда битта ҳунар ўрганди. Бир йили дурадгор-устага шогирд тушиб, устозининг оқ фотиҳаси билан ёғоч устаси бўлди. Янаги йили косиб (этикчи)га шогирд бўлиб, бу ҳунарни ҳам бинойидай ўрганиб олди. Дилмуроджон то мактабни битиргунича ёғочсоз-уста, этикдўз-уста, техникаларни таъмирловчи уста каби ҳунарларни пухта эгаллади. Тошкент Ахборот технологиялари Университетининг аввал бакалавр, кейинчалик 2012 йилда магистратура бўлимини муваффақиятли тугатиб, олий маълумотли мутахассис бўлди. У айни дамда 3-сонли Амударё академик лицейида информатика фанидан талабаларга сабоқ беради. Оиладаги иккинчи ўғил Жасурбек ҳам акаси каби ҳунарманд йигит бўлди. У Тошкент Давлат аграр университетининг Нукус филиалидаги қишлоқ-қурилиш меъморчилиги факультетининг учинчи босқич талабаси. Холидахон Нукус Давлат педагогика институтининг биология факультетини тугатиш арафасида. Дилфузахон билан Жаҳонгир эса Манғит шаҳридаги 16-сонли мактабда ўқишади.

Нилуфар уйида тинчгина ўтирадиган аёллардан эмас. Доим ниманингдир ташвиши билан елиб-югуриб юради. Ўзи кимнингдир ёрдамига муҳтож бўлиб турган лаҳзаларида ҳам асло нолимайди. «Яхши умидлар – менинг йўлдошим», - дейди у. Юрагида ҳамиша эзгу ниятларни асраб-авайлаб, ҳаётни севиб, ҳаётга интилиб яшовчи, жўшқин табиатли Нилуфархон Холбоеванинг номзодини 2003 йилданогиронлар жамияти раисалигига муносиб кўрганларида тўғриси, унинг фаолиятини тиклаш, изга тушириш қанчалик машаққатли ва оғирлигини ҳис этиб турса-да, барибир у қувонди.

- Менга ишонч билдиришгани учун қувондим, - дейди у мамнуният билан. – Ишонч – ахир инсоннинг орзу-ниятларига, эзгу ишларига қанот-ку!

Шундай бўлди ҳам. Нилуфар оила ташвишларидан ортиб туман ногиронлар жамитининг фаолиятини жонлантириш учун елиб-югурди, қанот боғлаб учди гўё. Тумандаги 300 нафардан зиёд ногиронларнинг жамиятга аъзо бўлиб киргани унга янада катта куч бағишлади. Умр йўлдоши Холмуроджон Ўрозоқов унга ҳар бир ишда маслаҳатдош, насиҳатгўй бўлди. Қисқа вақт ичида туман ногиронлар жамиятининг фаолиятини йўлга қўйган Нилуфар Холбоева катта журъат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ташкил этилган Республика кўрик-танлови учун жамиятининг бизнес-лойиҳасини ишлаб чиқди ва танловда муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб бўлди. Унинг «Ногиронларни ўқитиш учун компьютер-ўқув марказини ташкил этиш ва жисмоний имконияти чекланган шахсларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка тайёрлаш» мавзусидаги лойиҳаси кўрик-танлов ҳайъати томонидан юқори баҳоланиб, Амударё туман ногиронлар жамиятига 15 миллион сўмлик Давлат гранти ажратилди.

Бу Нилуфар учун жуда катта ютуқ, шу билан бирга кенг имконият эди. 2012 йилнинг сентябрь ойида грант соҳиби бўлган жамият аъзолари Нилуфархон Холбоеванинг қатъият билан иш юритиши боис, бир ойдан сўнг жамият офисида, компьютер-ўқув марказида машғулотларни бошлаб юборишди.

- Буларнинг барчасига энг аввало Ўзбекистон Республикаси нодавлат-нотижорат ташкилотлар Миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими,туман ҳокимлиги ва умр йўлдошим, қолаверса, фарзандларимнинг чексиз меҳр-муҳаббати, қўллаб-қувватлашлари туфайли эришдим, - дейди Нилуфар. – агар менинг ортимда тинч, осойишта, обод, мустаҳкам оилам, турмуш ўртоғим, мени қўллагувчи яқинларим, ҳар ишда мададкор Ватаним камарбаста бўлмаганида мен ҳеч нарсага эриша билмасдим. Худойимга минг бора шукур, мен ана шу ободон ҳаётим боис, хасталикни енгиб яшашга қодир бўлдим.

Нилуфар ана шундай аёл. Юзлаб имконияти чекланган инсонларни меҳнат қучоғига қайтарди, қалбларида ҳаётга иштиёқ уйғотди. Унинг юраги тўла орзу. Бири-биридан эзгу орзулари бор унинг. Ўғилларига атаб янги иморатлар тиклаётир, келин тушириб, қиз узатмоққа шайланиб турибди Нилуфар! Меҳмони ҳеч аримайдиган хонадони файзга, ҳамиша очиқ дастурхонисархил неъматларга тўла, гўзал, мустаҳкам оила - обод турмуш соҳибаси у! Шунданми, маҳалла-кўйда, ҳатто Аму элининг ҳар бир овулида бу жўшқин табиатли аёл ҳақида фақат яхши, фақат ҳавасларга лойиқ гаплар айтишади яхшилар. Умрининг ҳар бир лаҳзасида ҳеч бўлмаганда бир кўнгилга яхшилик уруғини экиб яшаётган Нилуфархонни ҳаммамиз яхши кўрамиз. Бу фидойи аёлдан ҳаётни севмоқни, унинг қадрини ошириб яшамоқни ўрганинг одамлар, дегимиз келади. Зотан,

 

Нилуфарнинг бойлиги кўп - бари қалбида,

Қайга борса изи тўла меҳр қолади.

Жонбахш, ширин суҳбатлари, табассумида,

Мудроқ дилни уйғотгувчи сеҳр бўлади.

 

Остонаси қутлуғ уйнинг бекасидир у,

Кўнглидай кенг уйидан ҳеч меҳмон аримас.

Элим, юртим деган алпнинг эркасидир у,

Бундай обод юракка ҳеч ғамлар доримас.

 

Оилада меҳнат гали – аҳиллик асли,

Қиз онага, ўғил эса отага қанот.

Умр йўлин безаб турар навбаҳор фасли,

Унга Аллоҳ ҳадя этган нурафшон Ҳаёт!

Нилуфарнинг бойлиги кўп - бари қалбида...

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

"Amunews.uz” нинг ўз мухбирлари.

 

Суратларда: 1. Нилуфар Холбоева турмуш ўртоғи Холмурод Ўрозоқов билан фарзандлари даврасида. 2. Нилуфар Холбоева ўзи раҳбарлик қилаётган жамият аъзолари билан. 3. Нилуфар Холбоева жамиятда ташкил этилган компьютер ўқув марказида машғулот ўтказмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026