Битирувчи туйғулари
36-сонли мактабнинг 2015-йилги битирувчиларига бағишланади
Сени яхши кўраман мактаб
Сенда ширин хотиралар бор.
Дилга яқин қалин қор - январь
Гўзал туйғу муҳаббат, баҳор.
Билмас эдим муҳаббат нима
Ишқ сеҳри ҳам эди бегона.
Синфдош қиз жуда чиройли
Кўрдим. Севдим. Бўлдим девона.
Сени яхши кўраман мактаб
Шўхликларим кечиргансан сен.
Шу ҳаётнинг бутун сабоғин
Юрагимга кўчиргансан сен.
Таниганман шу узун йиллар
Таълим берди зиёкор устоз.
Қонимизда униб тафаккур
Ҳаётимда бу инсон мумтоз.
Сени яхши кўраман мактаб
Умрим қадар ҳамроҳларим бор.
Улар каби яқинларни айт
Яна қайдан топаман такрор.
Яшаяпман турфа қиёфа
Турфа инсон кўради кўзим.
Сенда топган идрок забони
Тили ила айтаман сўзим.
Сени яхши кўраман мактаб
Йиллар ўтди бугун сўнгги кун.
Остонангга қўйиб бошимни
Юрагимни тўкайин бутун...
Сени яхши кўраман мактаб...
© Шоҳзод Aнвар

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶