12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:24
Қишлоқ хўжалиги 👁 523

АМУДАРЁДА 208 ТОННАЛИК ПИЛЛА ХИРМОНИНИ БУНЁД ЭТИШГА КИРИШИЛДИ

АМУДАРЁДА 208 ТОННАЛИК ПИЛЛА ХИРМОНИНИ БУНЁД ЭТИШГА КИРИШИЛДИ

Пиллачиликни етти хазинанинг бири дея таърифлашади. Ҳақиқатан ҳам шу соҳа фидойилари бўлган пиллакорлар билан суҳбатлашсангиз, ипак қурти боқишнинг машаққатларидан кўра, фойдали жиҳатлари ҳақида гапирадилар. 40-50 йиллаб ўз хонадонларидан бу мўъжизакор жониворга жой бериб, меҳр билан парвариш қилаётган касаначи пиллакорлар: “Ипак қурти боқилган хонадонда файз-барака бўлади”, - дейишади ва ҳар йили Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб юксак пилла хирмонини яратадилар. Шунинг учун ҳам амударёлик пиллакорлар номини нафақат Қорақалпоғистонда, балки мамлакатимиз миқёсида ҳурмат-эътибор билан тилга олишади.

Бунинг ўзига хос сабаби ҳам бор, албатта. Чунки Амударё тумани мамлакатимизда энг кўп пилла етиштириб берувчи туманлардан бири ҳисобланади ва ҳар йили давлатга 208 тоннадан зиёд сифатли пилла хом ашёсини етказиб беради.

Жорий йилги пиллачилик мавсумига ҳам амударёлик пиллакорлар жиддий тайёргарлик кўришди. Аввало, мавжуд тут плантациялари ўз вақтида озиқлантирилиб, зарур агротехник тадбирлар амалга оширилди. “Жайхун Силк” МЧЖ корхонаси томонидан янги ва серҳосил навли тут кўчатлари етказиб берилиб, фермер хўжаликлари далалари чеккаларига ҳамда янгидан ташкил этилган тут плантацияларига 343 минг дона серҳосил тут кўчатлари ўтқазилди.

Пиллачиликда юқори ва сифатли ҳосил олишнинг бирдан-бир омили – ипак қурти уруғини жонлантириш жараёнини агротехника талаблари даражасида ташкил этишга боғлиқ. Шуни инобатга олган ҳолда туманимизда юқори савиядаги 16 та инкубаторий танланиб, ипак қурти уруғини жонлантириш жараёнига энг малакали мутахассислар жалб этилди. Инкубаторийлар замонавий асбоб-ускуналар, зарур жиҳозлар билан таъминланди. Натижада ипак қурти уруғлари ўз вақтида сифатли жонлантирилиб, туманимиздаги пиллачилик тармоғини ташкил этган фермер хўжаликларига ва касаначи пиллакорларга жами 3768 қути ипак қурти уруғи тарқатилди. Албатта, ҳар бир соҳада иқтисодий манфаатдорлик масаласи муҳим ўринда туради. Шу боис, шартнома бўйича 1495 нафар касаначиларга тарқатилган 1582 қути, 266 та фермер хўжаликларига тарқатилган 2186 қути ипак қурти парвариши учун ҳар бир қути ипак қурти ҳисобига 240 минг сўмдан бўнак пуллари берилди. Мавсум давомида ҳар бир қуртхона ҳолати мутахассислар томонидан қатъий жадвал асосида назорат қилиб борилди. Зарур ҳолатларда маслаҳат ва тавсиялар берилди. Натижада туманимиздаги барча қуртхоналарда яхши тўйинган, агротехника қоидалари асосида парвариш қилинган ипак қуртига сифатли даста қўйилиб, пилла ўраш жараёни ниҳоясига етмоқда.

5 июнь санасида Манғит ва Хитой пилла қабул қилиш масканларида мавсумининг илк ҳосили – пиллани қабул қилиш жараёни бошланди.

Пиллакорларимиз томонидан етиштирилган мўл ҳосилдан дарак берувчи кумушранг пилла маҳсулотининг  сифати ҳам, салмоғи ҳам юқори, ипакчанлик ҳолатидан мутахассисларнинг кўнгли тўқ. Бу йилги мавсумда 208 тонна юқори сифатли Амударё пилласини етиштиришга аҳд қилган “кумуш тола” ижодкорларининг пилла карвони қутлуғ йўлда. Кўзланган манзил эса жуда яқин. 208 тонналик Амударё пилла хирмони бунёдкорларининг аҳдлари улуғ, шаштлари қатъий!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026