ОЛМАЗОP МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ СПОPТ МАЙДОНЧАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
Мамлакатимизда июнь ойи “Ёшлар ойлиги” дея эълон қилиниб, ушбу ойлик доирасида қатор маданий-маърифий тадбир ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳам мазкур ойлик доирасида, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ёшларимизнинг буюк келажак эгалари бўлиб вояга етишлари йўлида илгари сурган 5 та муҳим ташаббусни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида самарали ишларни амалга оширмоқда.
Хусусан, туманимиз ёшларининг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантиришга ҳисса қўшиш мақсадида “Ёшлар ойлиги”да тумандаги Олмазор маҳалласи ҳудудида яна битта сунъий қопламали мини футбол спорт майдончаси ўз фаолиятини бошлади. Ташаббускор ёш тадбиркорнинг тадбиркорлик лойиҳаси қўллаб-қувватланиб, “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури асосида 1450 метр квадрат ер майдони ажратилди. Қолаверса, “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида 223 млн. имтиёзли кредит ажратилиб, ёш тадбиркор Санжар Қозоқбоевнинг янги тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур тадбиркорлик лойиҳаси асосида ташкил қилинган “Диёр Бест Комплекс” МЧЖда 3 та янги иш ўрни яратилиб, ёшлар бандлиги таъминланди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилиб, кенг имконият ҳамда шароитлар яратилмоқда.
Хусусан, ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш ва ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш бўйича жойларда мақсадли дастурлар амалга оширилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Жумладан, “Yoshlar - kelajagimiz”, “Ҳар бир – оила тадбиркор” Давлат дастурлари ҳам ушбу мақсадларга хизмат қилмоқда.
Мазкур дастурлар доирасида туманимизда ўтган йиллар мобайнида ҳам самарали ишлар амалга оширилган. Хусусан, “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 2019 йилда 25 та лойиҳага 9 млрд. 401 минг 200 сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, 165 та янги иш ўринлари яратилди. Дастур доирасида 12 нафар ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш мақсадида маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа қурилишлар учун ер майдонлари ажратиб берилган.
Шунингдек, жорий йилнинг шу даврига қадар, «Yoshlar - kelajagimiz” дастурига асосан 15 та лойиҳага жами 3 млрд 800 млн сўм кредит маблағлари ажратилди. Мазкур лойиҳалар асосида 57 та янги иш ўрни яратилиб, ёшлар бандлиги таъминланди.
Ёшлар – юрт келажаги. Улар ташаббускорлиги ва барча ютуқлари билан мамлакатни тараққиёт сари етаклайди. Шу боис навқирон авлод вакиллари ҳар томонлама қўллаб-қувватланса, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбияланса эртанги кунимизнинг пойдевори шунча мустаҳкам бўлиб бораверади.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶