БИPДАМ БЎЛАЙЛИК
“Тождор ажал”, “кўринмас душман” мана шу сўзларнинг ўзиёқ одамнинг юрагига санчиқ турғизади. Бу қандайин офат-ки одамлар ўзлари билмаган ҳолда бир-бирларини ўлим комига отса, жигарларини бир-биридан узоқлаштирса, дўстларни душман қилса.
Тўғри, қадимдан бир нақл бор “Қирқ йил қирғин бўлса, ажади етган ўлади”. Лекин қачон ажалим етаркан, деб кутиш, тақдирга тан бериш ярамайди. Кўринмас балога қарши бирдамликда курашиш керак.
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев куйиб-пишиб халқимизни эҳтиёткорликка, карантин қоидаларига мунтазам риоя қилишга чақирмоқда. Шифокорлар, ИИБ ходимлари, журналистлар ва бошқа корхона-ташкилот ишчилари халқ фаровонлиги учун курашаётган бир даврда кўчада ялло қилиб, қинғир ишлар билан шуғулланиб, зиёфатлар уюштириб, карантин қоидаларига амал қилмасдан бошқалар ҳаётини хавфга қўяётганларга қараб: “ҳай одамлар, ҳеч бўлмаса ўзингизни асраб билинг!” - деб ҳайқиргим келади.
Pивоят қилишларича, икки йўловчи йўлда кетаётган экан. Уларнинг бири ҳурсанд, иккинчиси эса хафа эди. Йўл четида бир тош турарди. Тошга қандайдир ёзув битилган эди. Бу ёзувни ўқиган ҳурсанд йўловчи бирдан йиғлаб юборибди. Ҳафа бўлиб кетаётган иккинчи йўловчи хурсанд бўлиб йўлида давом этибди. Хўш, тошга нима ёзилган деб ўйлайсиз. Менимча сиз ҳам тушундингиз, тошга: “Бу кунлар ўтиб кетар” деб ёзилган экан. Ҳа, азиз юртдошим. Бу кунлар ўтиб кетади. Юртимизда байрамлар, сайллар, тўйлар яна давом этади.
Азиз юртдошим, келинг, бир-биримизни, оиламизни ва юртимизни асрайлик. Тождор ажалга қарши карантин қоидаларига амал қилиб курашайлик!
Дилбар АЛЛАБЕPГАНОВА, 57-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶