13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:02
Иқтисодиёт 👁 281

ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ

ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ

Бугун Ўзбекистонда изчил амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар натижасида мамлакатни жаҳон танимоқда ва тан олмоқда. Бу борада Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси ва ҳаётбахш ғоялари асосида ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг мутлақо янги босқичини бошлаб берганини алоҳида эътироф этиш лозим.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида учинчи йўналиш сифатида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор вазифалари белгилаб берилди.

Ушбу вазифаларни бажариш юзасидан кенг миқёсли ишлар амалга оширилди. Бунда оддий бир ҳақиқатдан келиб чиқилди: халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади.

Ўзбекистон 2017 йилнинг 5 сентябридан миллий валютани эркин конвертация қилиш тизимига тўлиқ ўтди. Бу борада аҳоли учун юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни юмшатиш бўйича барча зарур чоралар кўрилди.

Халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби халқаро тузилмалар билан алоқаларни янги босқичда давом эттирмоқда. Мамлакатимиз Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан шериклик алоқаларини янгитдан тиклади. Европа инвестиция банки билан шериклик алоқалари ўрнатилди. Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялар банки билан ўзаро ҳамкорлик самарали тус олмоқда. Республикамизда хорижий капитал жалб қилиш учун шароитлар яратилмоқда.

Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимизни рози қилиб яшаш, одамларнинг тобора ортиб бораётган эҳтиёжларини таъминлаш, миллий иқтисодиёт кўламини кенгайтириш ва суръатларини ошириш мақсадини кўзлайди. Ушбу стратегия иқтисодий хавфсизликнинг бирламчи асоси бўлган ишлаб чиқаришнинг таркибий янгиланиш йўлларини белгилаб беради.

Тижорат банклари энди халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиш ва шунга етаклаш, реал иқтисодиётни таркиб топтиришга асосланган ёндашувни қарор топтириш борасида ҳаракат қилмоқда. Банклар вакиллари мижозларни кўпайтириш учун хонадонларга бориб, одамларга кредит олиш­ларини таклиф қилиб, уни самарали ишлатиш йўлларини ўргатмоқда.

Конституциямизнинг 36 ва 53-моддаларида муҳрлаб қўйилган «Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли» ҳамда «Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида»дир деган нормаларни амалда рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти таъсис этилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 8 январдаги «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 10 январдаги «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда 2019 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори айнан Ўзбекистоннинг иқтисодий майдонини мустаҳкамлашга қаратилган.

Мамлакатимизда турли иқтисодий таҳдидларга қарши чора-тадбирлар, ислоҳотларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини янада жадаллаштириш натижасида мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишга эришиб келинмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев «яширин» иқтисодиёт мамлакат ривожига салбий таъсир кўрсатаётганини, солиқ юкини камайтириш, бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратиш «яширин» иқтисодиётга барҳам беришнинг ягона йўли эканлигини таъкидлади. Шунинг учун бу борада таъсирчан чораларни назарда тутадиган алоҳида дастур ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Илғор хорижий тажрибалар ва Конституциямиз талаблари асосида Президентимиз ташаббуси билан

2019 йилнинг бошидаёқ Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмита ташкил этилди. Мавжуд вазиятни ҳисобга олиб, авваламбор, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида солиқ сиёсатида муҳим ўзгаришлар жорий қилинди. Жумладан, жисмоний шахслар учун ҳозиргача амал қилиб келган энг юқори 22,5 фоизлик даромад солиғи ставкаси ўрнига 12 фоизлик ставка белгиланди. Соҳадаги ўзгаришлар рўйхатини яна узоқ давом эттириш мумкин.

Булардан ташқари, бугунги ва эртанги тараққиётимиз бевосита боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришда анъанавий ёндашувлардан воз кечиб, деҳқонлар даромадини кўпайтирадиган, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни етиштиришга инвестициялар жалб қилинмоқда. Бугун одамларимиз боғдорчилик, чорвачилик, йилқичилик, балиқчилик, паррандачилик, пиллачилик, асаларичилик, ҳунармандлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик билан шуғулланиб, кичкина бўлса ҳам ўз корхонасини ташкил этиб, қонуний асосда даромад топмоқда. Ўзини ҳам, оиласини ҳам молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаб, маҳаллаларимиз, туманларимиз ва шаҳарларимиз, вилоятларимиз, қолаверса мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Миллий иқтисодиёт ривожини кўзлаб, иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепцияси асосида махсус дастурни ҳаётга татбиқ этиш масаласи илгари сурилмоқда. Рақамли иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради. Нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни тасдиқламоқда. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ғояси замирида мамлакатимизда молиявий барқарорлик, бизнес юритиш, инвестиция муҳити учун янада қулай шароитлар яратиш, коррупция ва «яширин» иқтисодиётга барҳам бериш масаласи ётади.

Элмурод Турсунов, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026