28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 14:10
Иқтисодиёт 👁 210

Жорий йилнинг январидан июль ойигача бўлган давр оралиғида 1395 нафар аҳоли жамоат ишларига жалб қилинди

Жорий йилнинг январидан июль ойигача бўлган давр оралиғида 1395 нафар аҳоли жамоат ишларига жалб қилинди

Мамлакатимизда халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга, улар учун барча соҳаларда қулайликлар яратишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали даромад топишларига эришиш, камбағалликни қисқартириш асосий вазифа қилиб қўйилган.

Шуниси эътиборлики, салкам олти ойдан бери юртимизда давом этаётган коронавирус пандемияси туфайли даромадидан айрилган, иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолган ёшларнинг, аёл-қизларнинг бандлигини таъминлашга, ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман Аҳоли бандлигига  кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз, четга ишлашга кета олмаган ёки қайтиб келган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун бўш иш ўринларидан хабардор қилиш мақсадида овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида хабарлар мунтазам бериб борилди ва янгиланиб борилмоқда. Шунингдек, маҳалла ва хонадонларга чиқиб ишлаш механизми жорий этилди. Жорий йилнинг январидан июль ойигача бўлган давр оралиғида 1395 нафар аҳоли жамоат ишларига жалб қилинди ва уларнинг иш ҳақи тўлови учун маблағлар тўлаб берилди. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дарахтларни оқлаш, уларга ишлов бериш, ариқлар ҳамда ички йўлларни тозалаш, Ободонлаштириш бошқармаси ва “Тоза ҳудуд” корхонаси буюртмалари бўйича марказий кўчалар ва хиёбонларни тозалаш, кўкаламзорлаштириш, гул кўчатларини экиш ва парваришлаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиш каби ишларга жалб этилди. Хусусан, янги ташкил этилган Хотира майдони ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга 50 нафар, Истироҳат боғига 70 нафар, пиёдалар йўлакчаларини тартибга келтириш ишларига 50 нафар, ногиронлиги бор, эҳтиёжманд оилалар ҳовли-жойини таъмирлашга 30 нафар фуқаро жалб қилинди.

Шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарининг буюртмасига кўра, дала ишларига 272 нафар фуқаролар ишга йўналтирилди ва барчасига ойлик маошлари учун маблағ ўз вақтида ўтказиб берилди.

Карантин даврида ўрнатилган тартиб-қоидалар инобатга олинган ҳолда ноанъанавий ва ностандарт жамоат ишлари турлари ҳам жорий этилди. Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимларига қўшимча куч сифатида дезинфекциялаш ишларига кўмаклашиш учун 49 нафар вақтинча ишсиз фуқаролар, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига амалий ёрдам кўрсатишга 20 нафар, блок-постларда хизмат кўрсатишга 10 нафар фуқаролар ишга олинди.

Мамлакатимизда инсон қадр-қиммати улуғ, унинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, коронавирус пандемияси туфайли ўрнатилган карантин қоидаларига мувофиқ заруратсиз уйдан чиқмаслик, яқинлар, қўни-қўшниларникига бормаслик, меҳмон чақирмаслик, санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилиш тавсия этилди. Буларнинг ижроси якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож инсонларнинг қаровсиз қолиб кетишига олиб келиши мумкинлиги инобатга олиниб, ана шундай тоифадаги фуқароларни парваришлаш учун 40 нафар ўрта  тиббиёт ходимлари жалб қилинди.

Секторларда ўтказилган ўрганишлар давомида январь-июль ойларида “Темир дафтар”га киритилган 361 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ишсиз аъзоларининг бандлигини таъминлаш, даромад топишига шароит яратиш мақсадида томорқасига енгил типдаги иссиқхоналар қуриш, экин экиш, уруғ, кўчат, суғориш воситалари харид қилишлари учун 776,9 млн. сўм субсидия маблағлари берилди.

Шунингдек, шу йилнинг биринчи чорагида 84 нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга ўқитилиб, ишга жойлашишига кўмак берилди. Йил бошидан бери 200 нафар ишсиз фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланди ва тўлаб берилди. Шу ўринда айтиш жоизки, ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун янги иш ўринлари яратиш, уларнинг оиласида даромад манбалари кўпайишига ва пировардида иқтисоди юксалишига эришиш асосий мақсадимиздир.

Алишер СОБИРОВ, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026