12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:24
Адабиёт 👁 261

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Гина

(ҳазил)

Болаликда бироз қобил, шўх эдим,

Уришсам, акам бор – кўнгил тўқ эдим,

Бироқ эрка,тантиқ сафда йўқ эдим -

Онам менга айланайин демабди ...

 

Келсам лойга ботиб,ёқам йиртилиб,

Қарғамабди қаро ерга бир қилиб,

Фақат бошқалардай минг бир ўргилиб,

Онам менга айланайин демабди...

 

Олиб оёғимга кирган тиконни,

Қаймоққа ивитиб берарди нонни,

Сингилларим фидо қилар-у жонни,

Онам менга айланайин демабди...

 

“Тенгқурларинг чақиб келма, таёқ еб,

Йиғламайди йигит деган, болам”, деб,

Бола орасига тушмак кўрмай эп,

Онам менга айланайин демабди...

 

“Қаттиқ қоғоз” олди! – мақтанар отам,

Қўшниларга жўшар мисоли Ҳотам,

Жилмайиб, термулиб боқиб турса ҳам,

Онам менга айланайин демабди...

 

Дебди келинларга: ”Чалпак қил ширин,

Томбошда қовундан зўрин туширинг,

Болам бугун уйда – гўмма пиширинг!”

Онам менга айланайин демабди...

 

Бошимга иш тушса, синиб, мунғайди,

Тепамда шомларни тонгга улайди:

“Қўй, эркак йиғласа, осмон қулайди!”

Ўшанда ҳам айланайин демабди...

 

Баъзан айтиб қолар, эмишман “аъло!”

Билган ё Ҳадиснинг мазмунин илло:

“Оллоҳга яқинроқ ботиний дуо”.

Онам менга айланайин демабди...

 

Оқтиқ, човлиқ шовқин солар бебош-да,

Тилда шукур, дуо, кўпчик – ёнбошда,

Тўқсонга кирдилар, мен етмиш ёшда,

Ҳамон менга айланайин демайди...

Т.Абдуллаев.

Ўқувчиларимга

Биринчи қўнғироқ биринчи синф,

Жажжи болажонлар кўзлари ўтли.

Бириси шўх – шаддод, бириси ўйчан,

Сизни соғинаман болажонларим.

 

Ҳар бири бир дунё, бир олам эрур,

Орзу-умидлари дунёларга тенг.

“Бола” деб қараманг асло, дўстгинам,

Суҳбатин олсангиз катталарга тенг.

 

Саволлар беради, жавобин олиб,

Кўзлари порлашин кўрсангиз эди.

Салгина мақтовдан диллари ёниб,

Қувончдан чеҳраси кетар ёришиб.

 

Мана тўрт йил ўтиб кетди бир зумда,

Қувончли ташвишлар ила қувлашиб.

Охирги қўнғироқ жаранглар тинмай,

Хайр, жажжи дўстлар – болажонларим...

Гўзалхон САПАРБОЕВА,

13-сонли мактаб ўқитувчиси.

Устозлар

Ҳурматим чексиздир сиз устозларга,

Оқ-қорани танитган қалби уммонларга.

Сабрингиз ўйласам ўйларим етмас,

Ақлингиз мақтасам сўзларим битмас.

 

Мақсади ушалсин оппоқ қалбларнинг,

Қувончга буркансин шаҳло кўзларинг.

Қалбига туйганди ширин хаёллар,

Жонини берганди ўша устозлар.

 

Ҳаётда йўл топсин деб елиб-югурган,

Шогирдин Ватанга меҳрли қилган.

Дунёни ёритган мисли офтобларга,

Ҳурматим чексиздир, сиз устозларга.

Сурайё Ўрозимбетова, Ажиниёз номидаги НДПИ 4-босқич талабаси.

Устозларга

Билим олиш келажакка устундир,

Билимли халқ истиқболи ойдиндир.

Устозларим, доим омон бўлингиз,

Меҳрингиздан олам бағри бутундир.

 

Биз мактабни жондай азиз биламиз,

Аъло ўқиб, бағрида шод куламиз.

Устозлар сизларга қиламиз таъзим,

Биз улғайиб, юртга хизмат қиламиз.

Турсуной ЖИЯНБОЕВА,

27-сонли мактаб ўқувчиси.

Ифтихор

Атроф гўзал жуда ҳам,

Халқимиз яшар хуррам.

Қувончга тўла ҳар дам,

Шундай юртда яшайман!

 

Сарҳадлари мустаҳкам,

Дилларда йўқ асло ғам.

Ҳеч кимдан эмасмиз кам –

Шундай юртда яшайман.

 

Ўзбекистон – Ватаним.

Эркин қадам ташлайман.

Сенга фидо жон таним,

Фақат сен-чун яшайман!

Райҳон Тожибоева, 50-сонли мактаб ўқувчиси.

МАЖНУНТОЛ

Ариқчамнинг четида,

Маъюс турар мажнунтол.

Сув ичади шохлари,

Силаб ариқ бошини.

 

Ариқ жўшиб оқади,

Унга маъюс боқади.

Сира очмас юзини,

Кўрсатмайди кўзини.

 

Бошин кўкка чўзмайди,

Таъзим канда қилмайди.

Мажнунтолим, Мажнунтол,

Туришларинг маъюс ҳол.

Кумушой ЙЎЛДОШЕВА, 46-сонли мактаб ўқувчиси.

УСТОЗЛАР ОМОН БЎЛСИН!

Ёши етмишдан ошди,

Ҳали ҳам ўқияпти.

Китобнинг аҳамиятин,

Жуда кўп сўзлаяпти.

 

Сўзлар дурдир, сўз-сеҳр,

Қудратлидир уққанга.

Яхши гап жон озиғи,

Дейди бизни кўрганда.

 

Тўғри йўлдан юрганлар,

Етгайлар муродига.

Афсус-надомат билмас,

Ушбу қисқа  ҳаётда.

 

Устоз сўзи аълодир,

Ўгити дилимизда.

Яхшилик зўр ибратдир,

Яшайди қалбимизда.

З.АҲМЕДОВА.

УСТОЗ

Етаклайди тутсанг қўлидан,

Ўргатади юрсанг йўлидан.

Кам кўрмайди қиз-у ўғлидан,

Бу буюк зот устоздир, устоз!

 

Учқун бўлсанг аланга қилар,

Ҳаётингни гулларга буркар.

Ақлинг чархлар ва доно қилар,

Бу буюк зот устоздир, устоз!

 

Отадайин берар тарбия,

Юрагингда уйғотар ғоя.

Ўргатади шеър-у мадҳия,

Бу буюк зот устоздир, устоз!

Шокир ҲАЙИТ,

 12-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026