28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:29
Қишлоқ хўжалиги 👁 270

КУЗНИНГ САРБАЛАНД “ОҚ ОЛТИН” ХИРМОНЛАРИ КЎЗНИ ҚУВОНТИРМОҚДА

КУЗНИНГ САРБАЛАНД “ОҚ ОЛТИН” ХИРМОНЛАРИ КЎЗНИ ҚУВОНТИРМОҚДА

Куз – ғалвир сувдан кўтариладиган, деҳқонларнинг йил мобайнида далаларда қилган машаққатли меҳнатлари сарҳисоб қилинадиган  фасл. Айни кунларда йиғим-терим ишлари давом этмоқда. Далаларда етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай, йиғиштириб олишга интилиш тобора қизғин тус олмоқда. Боиси сўнгги кунлар об-ҳавоси кузакнинг қуёшли кунлари ғанимат эканлигидан далолат бераётир.
Шуниси эътиборлики, жорий йилнинг кўклами анча инжиқ келганлигига қарамай, кўп йиллик тажрибаларига таянган деҳқонларимиз пахта далаларида мўл ҳосил етиштиришга эришдилар. Йиғим-терим ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилганлиги боис, йиллик маррадан ошган фермер хўжаликлари сони кун сайин кўпаймоқда.
Қангли овулида фаолият юритаётган “Айтимбетов Қурбонбой” фермер хўжалигида  бу йил 51 гектар майдонга чигит экилган эди. Бир текис униб чиққан ниҳолларни 22 нафар ижарачи ўз вақтида сифатли парвариш қилганлиги, агротехник қоидалар асосида озиқлантириб, суғорганлиги натижасида юқори ҳосил етиштирилди. Шу кунгача хўжалик далаларидан 120 тонна ҳосил йиғиштириб олиниб, йиллик режа ортиғи билан уддаланди.
Хўжалик пахтачиликдан ташқари 3 гектар боғ, 8 гектар буғдой, 70 сотихлик балиқчилик кўлига эга. Ушбу тармоқлардан ҳам мўл даромад олинаётганлиги хўжалик ишчилари турмуши фаровонлашувига хизмат қилмоқда.
Қипчоқ овулидаги “Ўрозбоев Достонбек” фермер хўжалигида эса кўкламда 25 гектар ерга “Султон” ҳосилдор пахта нави экилган эди. Шу кунгача хўжалик далаларидан 70 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олинди ва йиллик режа ортиғи билан уддаланди. Айни кунларда хўжаликнинг 15 нафар ижарачилари ҳалол меҳнатлари эвазига етиштирилган ҳосилни териб олишда давом этишмоқда.
Ҳали пахталари оппоқ чамандай бўлиб очилиб турган далаларда ҳосил жуда мўл.
Хўжалик раиси Руслан Айтбоев ишчиларга етарли шароит яратиб беришга алоҳида эътибор қаратганлиги сабабли иш унуми янада ортмоқда. Хўжалик аъзолари теримни кўтаринки руҳда жадал тарзда давом эттиришмоқда ва етиштирган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиб, сарбаланд хирмон яратишга ҳаракат қилишмоқда.
Ҳакимбой Алламберганов раҳбарлик қилаётган “Эгамберганов Бунёдбек” фермер хўжалиги ишчиларининг ҳам кузги сарҳисобда юзлари ёруғ бўлди. 45 гектар пахта майдонидан шу кунгача 110 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олиниб, давлат хирмонига топширилди. Хўжалик ишчиларига терим ҳақлари ўз муддатида бериб борилаётганлиги иш суръатини янада оширди. Эътибор ва рағбатдан руҳланган ишчилар мавсум охиригача режадагидан зиёд, юқори навли ҳосил йиғиштириб олиб, кўпроқ даромадга эга бўлиш учун бор куч-ғайратини ишга солишмоқда.
Эътиборли жиҳати, бу йилги мавсумда хўжаликларда ҳосил йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмади. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва корхона-ташкилотлар ходимлари ҳашарга чақирилмай, далалардаги мўл ҳосил хўжалик ишчиларининг ўз кучлари билан йиғиб-териб олдилар. Уларнинг унумли ишлашлари учун дала бошида етарли шароит яратилиб, ҳар куни иссиқ овқат, чой ташкил этилмоқда. Иш ҳақлари ҳам ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилмоқда. Бу кунлик терим суръати юқори бўлишини таъминламоқда.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026