28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:56
Иқтисодиёт 👁 289

Амударё туманида куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

Амударё туманида куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

Бугунги кунда турмушимизни табиий газсиз тасаввур қилиш қийин. Яшаш хонадонларимизни иситишдан тортиб, кун давомида овқат, чой тайёрлашдаги аҳамиятини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Шу боисдан ҳам “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” филиалининг “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонларини табиий ва суюлтирилган газ билан бир маромда ва узлуксиз таъминлаш учун пухта тайёргарликлар олиб борилди. Корхона томонидан Амударё тумани туманимиз бўйича 13 минг 466 хонадон табиий газ билан таъминланиб келинмоқда.

Бугунги кунда фойдаланишда 407 километр газ тармоқлари мавжуд бўлиб, шунинг 53 километри юқори босимли, 65 километри ўрта босимли, 289 километри эса паст босимлидир. Мавжуд қувурларнинг 15,8 километр қисми ер остида, 392 километри эса ер устида жойлашган. Жами фойдаланишда 230 газ тақсимоти пунктлари бўлиб, шундан 26 та газ тақсимлаш пунктлари юқори босимли, 204 таси эса ўрта босимли ҳисобланади.

Ҳозирги кунда туманимиздаги мавжуд жами 39 минг 574 хонадоннинг 13 минг 466 таси табиий, 26 минг 108 таси эса суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. 2020-2021 куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни, 205 та улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида филиалнинг “Авария тиклаш” хизмати тун-у кун фаолият юритмоқда.

Табиий газ таъминотида узилишлар бўлмаслиги учун режага мувофиқ жами 230 дона газ тақсимлаш қурилмаларининг барчаси тафтиш қилинди. Газ тақсимлаш қурилмаларини мукаммал таъмирлаш, газ қувурларини босим остида зичликка синаш, ер ости газ қувурларининг ҳолатини прибор усули билан текшириш режалари тўлиқ ва сифатли бажаралди. Газ қувурларини бўяш ишлари 178 фоизга бажарилди.

 

Шунингдек, Манғит шаҳрининг Гурлан кўчасидаги ўрта босимли 1,2 километр, Фаровон ва Олмазор маҳаллалари ҳудудларидаги юқори босимли 1,6 километр, Қипчоқ кўчасидаги ўрта босимли 1,2 километр газ тармоқлари таъмирланиб бўялди. Шу кунгача 504 хонадонга янги электрон газ ҳисоблагич ўрнатилди.

Туманимизнинг табиий газ етмаслиги туфайли суюлтирилган газдан фойдаланаётган 12 минг 786 та ва табиий газ тармоғи тортилмаган 13 минг 747 та хонадонларига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Бунинг учун Холимбег сервис маркази, Куюк кўпир, Қипчоқ, Оқ олтин, Қангли, Бўзёп, Дўрман овулларидаги шохобчалар, филиал марказий омборхонаси аҳолини узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаётир.

Мазкур шохобчаларга узоқ бўлган ҳудудлар – Тошқалъа, Юқори қишлоқ, Бешовул, Хизр эли, Чойкўл, Жумуртов, Қорамон, Тўлқин, Босув, Ўрта қалъа, Арна бўйи, Амир Темур номли, Назархон каби овул ва маҳаллалар аҳолисига эса махсус автомашиналарда суюлтирилган газ баллонлари етказилмоқда.

Аҳолига шу йилнинг 13 октябрь ҳолатига 2 минг 775 тонна суюлтирилган газ етказилди. Жорий йил учун белгиланган лимит эса 3 минг 748 тоннадир. Ҳозирги кунда аҳолига жами ижарага тарқатилаётган 27 минг 53 дона маиший газ баллонларининг 595 таси жорий йилда янгидан олиниб, фойдаланишга берилмоқда.

Амалга оширилган бунингдек, кенг кўламли ишлар натижасида яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга узлуксиз табиий ва суюлтирилган газ етказиб берилиши таъминланади.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026