14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:08
Қишлоқ хўжалиги 👁 403

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ПАХТА ЕТИШТИРИШ РЕЖАСИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ПАХТА ЕТИШТИРИШ РЕЖАСИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ

Амударёлик пахтакор ва ғаллакорлар, боғбон-у деҳқонлар, пиллакор ҳамда чорвадорлар ўзларининг фидойи меҳнатлари билан қишлоқ хўжалиги тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Бу йил ҳам меҳнатсевар деҳқонларимиз эрта баҳордан чигит экиб, униб чиққан ниҳолларни астойдил парваришлаб, юқори ҳосил етиштиришга, “оқ олтин” хирмонини юксалтиришга эришдилар. Ҳамжиҳатликдаги меҳнат эвазига пахтакорларимиз бу йил ҳам республикамизда биринчилардан бўлиб пахта етиштириш режасини ортиғи билан бажардилар. Туманимиз пахтакорлари 19 октябрь куни контрактация шартномаларида кўрсатилган 34 900 тоннадан зиёд пахта йиғиб-териб олиб, меҳнат ғалабасига эришдилар.

Эътиборли жиҳати, бу йил етиштирилган ҳосил тўлиғи билан туманимизда ташкил қилинган кластер корхонаси томонидан ҳарид қилиниб, шу тизимда тўлиқ қайта ишланадиган бўлди. Кластер тизими нафақат пахтачилик, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларида энг самарали ва фойдали тизим бўлиб, ундан маҳсулот етиштирувчилар – деҳқон ва фермерлардан тортиб, қайта ишловчиларгача барча бирдек манфаат кўрмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида кластер тизимининг жорий қилиниши бошқа соҳаларнинг кенг тараққий этишига замин яратмоқда. Илгари ҳокимият раҳбарлари бутун диққат-эътиборини, бор куч-салоҳиятини аграр соҳага қаратган бўлса, кластер тизими жорий қилиниши билан ҳокимлар ўз вақтларининг ўндан бир қисминигина қишлоқ хўжалигига, қолган барча қисмини ижтимоий соҳа, таълим, маданият, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантиришга сарфламоқдалар. Шу орқали маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтилмоқда. Фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлиб, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўришмоқда, ҳокимларнинг иш услублари тубдан ўзгариб, аграр соҳада давлат аралашуви кескин камайтирилиши билан бирга режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиётига бутунлай чек қўйилмоқда.

Бу йил эрта баҳордан 362 та фермер хўжаликларимиз томонидан 15 минг 250 гектар майдонга чигит экилган эди. Текис униб чиққан ғўза ниҳоллари агротехника қоидалари асосида парвариш қилиниб, мўл ҳосилга замин ҳозирланди.

Пахта йиғим-терими мавсумига ҳам пухта  тайёргарлик кўрилди. Шу мақсадда 290 та терим отрядлари ташкил қилиниб, уларга жами  23 минг 266 нафар теримчилар жалб қилинди. Шундан 9283 нафарини фермер хўжалиги ишчилари ташкил этган бўлса, қолган 13 минг 983 нафари уюшмаган аҳоли бўлиб, улар шартнома асосида пахта теримида иштирок этдилар. Теримчилар учун барча шароитлар яратилиб, аҳолини мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик бўйича назорат тадбирлари мунтазам олиб борилди.

Бугунги юксак хирмонни бунёд қилишда Қиличбой, Ўртақалъа, Тошёп, Оқ олтин, Намуна каби овул ва маҳаллалардаги фермер ҳўжаликлар муносиб ҳисса қўшдилар. Жумладан, Оқ олтин овулидаги “Гавҳар Якубова”, Тошёп овулидаги “Бекмон Aллаберганов” ҳамда Дўрман овулидаги “Пирназаров Тўрабой”, Ўрта қалъа овулидаги “Эрмонов Ўрозбой” фермер хўжаликлари пахта режаларини энг олдингилар қаторида ортиғи билан бажардилар.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги меҳнат зафарига эришишда жонкуярлик кўрсатган деҳқон ва фермерларни, пудратчи ва ҳашарчиларни, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларини эришилган меҳнат ғалабаси билан табриклайман!

Султонбой Йўлдашев, Амударё тумани ҳокими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019