12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:40
Мақолалар 👁 359

МАЪРИФАТ НУРИДАН НУРАФШОН ХОНАДОН

МАЪРИФАТ НУРИДАН НУРАФШОН ХОНАДОН

Устоз мураббий, исломшунос Қодирберган ҳожи Жумамуродовнинг 2012 йилда чоп этилган туманимиз халқ таълими соҳаси фахрийлари ҳақида ёзган “Амударёлик зиёкорлар” номли китобини ўқиб, улкан таассуротлар олган, соҳанинг  илк вакиллари ҳаётига доир маълумотлар кўнглимда ўчмас из қолдирган эди. Айниқса, Босув маҳалласида яшаб ўтган, бутун ҳаётини 26-сонли мактабда ўқитувчилик қилиб, болаларни саводли қилишга бағишлаган Шомурод Давлатов ҳақидаги мақола жуда таъсирлантирган эди. Ёзилишича, у киши мактабга келган болаларга бошланғич таълим бериш билан чекланмай, келмаган болаларни  излаб уйларига бориб, ота-онаси билан гаплашиб, болаларни саводли қилиш заруратини тушунтириб, мактабга жалб қилганлар. Ҳатто оёғини боса олмайдиган хаста бир болани отаси “шу майиб бола ўқиб ким бўларди”, деганига қарамай, ҳар куни орқасида опичлаб олиб кетиб, ўқитиб яна уйига опичиб олиб келиб қўйган эканлар. Орадан кунлар ўтиб, бола ўзига қаратилган эътибордан кўнгли кўтарилибми ё синфдош дўстлари қатори ҳаракатланиб, ҳеч кимдан кам бўлмай юриш истаги уйғонганми, юра бошлаган, кейинчалик бутунлай соғайиб, олий маълумотли мутахассис бўлиб етишган экан.

Устоз мураббий бу ҳолатни китобида “яхшиликдан яхшилик униб чиқаверади”, дея таърифланганлар.

“Яхшиликдан яхшилик униб чиқаверади!” Айниқса, бу таълим соҳасида, ҳали норасида болаларга илк сабоқ бериб, ҳарф танитиб илмли қилиш йўлидаги хайрли ишлар бўлса... Ахир ҳаётимиздаги жамики юксалишлар, янгиланишлар, эзгу ишларнинг асоси – илм, маърифат эканлиги барчага бирдек аён!

Ҳозирги кунда 2008 йилда 93 ёшида вафот этган ўша фидойи муаллимнинг оила қўрғонини ўғли Ражаббой Шомуродов ва келини Ақлжон Шомуродовалар ҳалол меҳнатлари ила зийнатлаб яшашмоқда. Бири-биридан оқил 7 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказиб, эл қаторига қўшганлар.

Асли илм қадрланган, ҳаётда инсоннинг ўз ўрнини топиши учун энг муҳим эҳтиёж  сифатида фарзандлар кўнглига сингдирилган оиланинг чироғбони Ражаббой Шомуродов мана 70 ёшга қадам қўйди. Бироқ умр бўйи болаларга дарс бериб чарчадим демайди, мана шундай машаққатли меҳнат билан кечган умрининг ҳар бир лаҳзасини кўнглида бир ширин орзиқиш билан эслайди.

–  Уйда ўғилларим, қизларимга доим дарсларингизни пухта ўзлаштиринг, синфда бирон нарсани сўрасам – билмай турманг, болалар олдида мени уялтирманг, деб уқтирардим. Чарчаб келсам ҳам ҳар куни уй вазифаларини бажариб бўлгач, бирма-бир назоратдан ўтказардим. Ахир ўз болаларим сўраганимни билмай турса, бошқалар ундан ҳам бадтар бўлиб кетар эди, –  дея эслайди Ражаббой ака.

Фарзандларига ҳам намунали ота, ҳам талабчан устоз бўла олган Ражаббой Шомуродов, аёли Ақлжон Шомуродоваларга Яратган инъом этган беш ўғил, икки  қизнинг беш нафари  ота-она саъй-ҳаракатлари, ўзларининг интилишлари натижасида олий маълумотли ўқитувчилар бўлиб етишди. Оиланинг тўнғичи Ялғашбай – 26-сонли мактаб директори, Тошкент Давлат Университетининг математика факультетини тугатган. Ўқитувчилик фаолиятини бошлаганига 28 йил тўлган бўлса, шунинг 23 йили раҳбарлик лавозимларига тўғри келади. Акром –  “Руслан-Сабрина” фермер хўжалиги иш юритувчиси, Акбарали –  26-сонли, Барно – 33-сонли мактабда, Санобар – 74-сонли мактабда, Азамат – 26-сонли мактабда ўқитувчи, Анвар – 26-сонли мактабда ишчи. Ҳаммаси уйли-жойли, ўз оила қўрғонига эга.

53 йиллик турмушларида уларни бугунгидай кунларга етказиш учун тиниб-тинчимаган Ражаббой ака билан Ақлжон опанинг ҳозир ҳам бўш вақтлари бўлмайди. Ота ҳовлининг саккиз сотихлик томорқа ери уларнинг энг кўп вақтини ўтказадиган манзили. Тонгги ибодатдан сўнг улар шу ерда эрта баҳордан то кеч кузгача меҳнат қилиб, рўзғорига керакли полиз, сабзавот маҳсулотларини ўзлари етиштирадилар.

Ҳа, она заминимиз саховатли. Ражаббой ака, Ақлжон опалар буни яхши ҳис қилишади. Фарзандларни бирин-кетин олийгоҳларда ўқитиш, уйли-жойли қилишда шугина томорқа ердан унган даромад ҳам жуда асқотган. Улар томорқани оила ризқи унадиган ва яна фарзандлар илк меҳнат кўникмасини оладиган тарбия маскани деб ҳисоблашади.

Уларнинг, фарзандларининг оилаларида бекорчи одамнинг ўзи йўқ, келинлар ҳам ўқитувчи, ҳисобчи. Бироқ ишдан келиб, уйида ҳам вақтини беҳуда ўтказишмайди, рўзғор ташвишларидан бўшагач, қайнонаси атрофида йиғилишиб, қуроқ қураб, кўрпачалар қавишади, ўзларига керакли кийимларни ўзлари тикишади, пайпоқларини ҳам ўзлари тўқиб кийишар экан. Бўлак чиққан тўрт ўғилнинг ҳам томорқасида мевали дарахтлар ҳосил бериб турибди, чорва, парранда боқиб ҳам қўшимча даромад топишади. Шунинг учун ҳам хонадонлари обод, турмушлари файзли.

Ҳаётда ҳеч бир ниятга меҳнатсиз эришиб бўлмайди.

– Болаларимизни ўқитишга, илмли, юртимизга хизмат қиладиган инсонлар қилиб камолга етказишга интилдик, югуриб-елиб, топганимизни шу йўлда сарфладик. Бирин-кетин ўқитиш осон бўлгани йўқ. Мана меҳнатларимизнинг роҳатини кўриб ўтирибмиз.

Ақлжон она “орзуларимиз ушалди” дея қувониб сўзлаётган бўлсалар-да, ҳали ниятлари ҳам кўп. Ҳозир уларнинг 18 нафар невараларининг 2 нафари ўқитувчи бўлиб фаолиятини бошлашди, 5 нафари талаба экан, бу йил яна икки нафари олийгоҳларга кириб, 7 нафар бўлибди. Яна ўрта махсус маълумот билан ишлаётган, оиланинг кенжатой фарзанди, оилали Санобар Чирчиқ педагогика институтининг сиртқи бўлимига ўқишга кирибди.

– Ўтган йилларда ҳам ҳаракат қилганди, бироқ тўплаган бали камлик қилганди. Бу йил қизимнинг талаба бўлганига жудаям қувондим. Суюнчисига бир пенсиямни контракт шартномасига бериб юбордим, –дейди кулиб Ражаббой ака.

Жорий йил уларнинг оиласида бундан бошқада қувончли воқеалар кўп бўлди: тўртинчи ўғил –  Акбарали касб фаолиятида эришган ютуқлари туфайли “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Дунёи-дун яралибдики, ҳаётда ҳар ким ўз фалсафаси билан яшайди. Бахт-саодатни ҳам ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди, кимдир топганига, кимдир сочганига, кимдир бировнинг  кўнглини оғритганига қувонади. Бироқ жамиятда том маънода маърифатли, бошқаларга ҳам маърифат улаша оладиган одамлар доим қадрланади. Шу боисдан ҳам Босув маҳалласида Ражаббой ака, Ақлжон опанинг обрў-эътибори баланд, қўни-қўшнилар оилалари ҳам тинч, аҳил бўлиши учун маслаҳат, йўл-йўриқ бериб ўтиришади.

Мен сўзим аввалида ногирон болани елкасида кўтариб мактабга олиб бориб ўқитиб, етук мутахассис бўлиб етишига сабабчи бўлган 26-сонли мактаб ўқитувчиси Шомурод Давлатов ҳақида айтган эдим. Ана шундай маърифатли, фидойи инсоннинг невараси Ёлғошбой Шомуродов мана сўнгги ўн йилдан бери ушбу таълим масканига раҳбарлик қилиб келади. Мактаб унга аввало бобосидан илк савод олган, мустақил ҳаётга учирма бўлган муассасаси бўлгани учун, отаси, бобоси излари борлиги учун ҳам азиз. Уларга муносиб бўлиш масъулиятини эса ҳар доим ҳис қилиб туради.

Мактабда бўлганимизда унинг иш хонаси бир бурчагида артиб тозаланган, бироқ эскилиги шундоққина кўриниб турган стол, стулга кўзим тушди. Одатда мактаб директорлари хонаси замонавий мебеллар билан безатилиб турарди.

– Биласизми, – менинг кўнглимдан ўтганларини худди сезгандай бироз ўнғайсизланиб гап бошлади Ёлғош Шомуродов. – Бу столда ўтириб азиз устозимиз Исмоил ака Хўжамуродов 35 йил шу мактабга раҳбарлик қилганлар. У киши шундай талабчан, қатъиятли, ғамхўр эдики, ҳамма ўқитувчилар, ўқувчилар жуда ҳурмат қиларди. Олимпиадаларда ўрин  олган болаларни бағрига босиб қувонганларида ҳаммамизнинг ҳам ғолиб бўлгимиз келиб кетарди. У кишидай бўлиш қийин. Устоз ўтирган стол, стул менга устоз ибрати, хотираси ҳурмати сифатида турсин, дейман.

Директор сарғайиб, бўёқлари кўчиб кетган стол, стулни қўллари билан силаб сўзлаяпти-ю, унинг  ҳам кўнгли бобоси, отаси каби маърифат нуридан ёлқинланиб, бу нур билан атрофидагиларни ҳам баҳраманд этмоқ истаги кучли эканлигини  теран ҳис қилдим. Ахир, устозга эҳтиром ҳам тарбия-да!

Ҳа, Ражаббой Шомуродов, фарзандлари қўрғонини обод, файзли, саодатли масканга айлантирган ҳам теран томирлардан озиқланган маърифат-маънавият бўлса, ажаб эмас. Тилагимиз – юртимизда ана шундай ибратли оилалар кўпаяверсин!

Ойгул РАЖАБОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026