12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:50
Фан ва таълим 👁 447

“МЕН – БОЛАМАН ВА МЕНИНГ ҲАМ ҲУҚУҚЛАРИМ БОР” МАВЗУСИДА ОЧИҚ ДАРСЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

“МЕН – БОЛАМАН ВА МЕНИНГ ҲАМ ҲУҚУҚЛАРИМ БОР” МАВЗУСИДА ОЧИҚ ДАРСЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Инсон ҳуқуқлари ҳақида сўз борар экан, энг аввало, бола ҳуқуқлари кўз ўнгимизда гавдаланади. Зеро, инсон шахсияти айнан болаликда шаклланади, тобланади. Бола ҳуқуқлари ҳимояси таъминланган жамиятдагина келажакнинг чинакам ворислари камол топади, ўзига бўлган ишонч ва ҳурмат туйғуси ортади. Юртимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб яшаш ва ўқиш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Жорий йилнинг 13 ноябрь санасида туман Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли ҳамда 40-сонли умумтаълим мактабларида бола ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясига бағишланган очиқ дарслар ташкил қилинди. 1-сонли мактабнинг 5-“А” синфида ўқитувчи Муҳаббат Худойбергенова, 5-“В” синфда Зевар Атажанова, 6-“А” синфда Дилноза Иброҳимова, 7-Б синфда Маҳбуба Тожибоева, 7-В синфда Дилноза Қодировалар “Мен – боламан ва менинг ҳам ҳуқуқларим бор!” мавзусида очиқ дарслар ташкил қилдилар. Очиқ дарсларда маҳоратли педагоглар томонидан мавзу замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда, таъсирчан етказиб берилди.

Хусусан, бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш ва ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида қабул қилинган “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори бу борадаги ишларни амалга оширишда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу борада юртимизда етарлича ҳуқуқий асос яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан бола ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш ва ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, яъни Омбудсман ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилган.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга бир қатор вазифалар юклатилди. Масалан, у имконияти чекланган болалар, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбия муассасаларини тамомлагандан кейин уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашади. Шунингдек, тарбия муассасаларини тамомлаган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турар-жой билан таъминланишига ёрдам беради. 

Бола ҳуқуқлари ҳимоясига бағишланган очиқ дарслар 40-сонли мактабнинг 5-“А” синфида ўқитувчи Сайёра Тиловова томонидан, 6-“А” синфида Дилбар Хўжамуродова, 6-“Б” синфда Муборак Ражабова, 8-“Г” синфда Элёр Ҳайтбоев, 9-“А” синфда Ирода Яхшимуродовалар томонидан ҳам ташкил қилинди.

Айтиш керакки, умумтаълим мактабларида “Мен – боламан ва менинг ҳам ҳуқуқларим бор!” мавзусида очиқ дарсларни ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва миллий қонунлар тўғрисида билимларни шакллантириш, фарзандларимизни умуминсоний ва умуммаданий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатда ва бутун дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий воқеаларга дахлдорлик туйғусини шакллантиришдан иборат.

Шу мақсадда ташкил қилинган очиқ дарслар ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда ноанънавий тарзда, турли инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказилиши ўқувчиларнинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини билишга бўлган қизиқишларини янада оширди. Ўқитувчилар дарсларда мавзу юзасидан тақдимотлар, тарқатма материаллар, қизиқарли ўйин методларидан фойдаландилар.

Дарсларда ўқувчилар бола ҳуқуқлари ҳимояси борасида ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоблар олдилар. Шунингдек, бу бўйича тушунчаларини мустаҳкамлаб, билимларини янада бойитдилар.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026