12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:59
Иқтисодиёт 👁 248

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Амударё туман бўлими томонидан овул ва маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга доир янги тизим тартиб-қоидаларига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Амударё туман бўлими томонидан овул ва маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга доир янги тизим тартиб-қоидаларига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Кекса авлод вакилларига бўлган эътибор, уларни ҳар томонлама ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш доимо давлатимиз диққат марказида. Бу борада Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Амударё туман бўлимида  самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда ёшга доир пенсия олувчилар 17132 нафар, ногиронлик бўйича пенсия олувчилар 2506 нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчилар 994 нафар, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган қарияларга  ва боқувчисини йўқотганлик учун ижтимоий нафақалар олувчилар 2463 нафарни ташкил этди.

Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг манзиллилигини янада ошириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда.

Хусусан, жаҳонда бўлиб ўтаётган коронавирус пандемияси даврида аҳолининг эҳтиёжманд қисмини қисқа муддатларда аниқлаш ва уларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ва самарали тизими жорий этилмоқда.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан заиф қатламларига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишнинг ягона тизимини яратиш мақсадида мамлакатимизда 2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлашни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиб-таомиллари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бунда «Ижтиомий ҳимоя ягона рестри» ахборот тизими эгаси ва фойдаланувчиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисобланади.

Аҳолини ижтиомий ҳимоя қилиш борасида ўрнатилган тизим тартиб-таомиллари ва қоидаларини фуқаролар йиғинлари масъул ходимларига кенг тарғиб қилиш мақсадида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими ходимлари овул, маҳалла фуқаролар йиғинларига чиқмоқдалар.

Шу йилнинг 10 декабрида бўлим бошлиғи ўринбосари Зокиржон Халилаев, бўлим мутахассиси Сарвар Комилжоновлар Манғит шаҳридаги Дурунки маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимларига янги тизим бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб бордилар. Таъкидланганидек, Ягона ресстр учун ҳимояга муҳтож оила аъзоларининг паспорти, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, никоҳни қайд этиш гувоҳномаси маҳалла фуқаролар йиғинларига тақдим этилади, ушбу орган ушбу ҳужжатларни қабул қилмаслиги мумкин эмас. Ариза тақдим этилгач, бу ҳужжатлардаги маълумотлар Ягона ресстрга киритилади. Оиланинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки йўқлигини аниқлаш учун зарур бўладиган бошқа маълумотлар Ягона реестр орқали тегишли идоралардан автоматик тарзда электрон равишда олинади. Идоралардан олинган маълумотлар асосида қонунчиликдан келиб чиқиб, ягона реестр ҳеч бир инсон омили иштирокисиз аризачи мурожаати бўйича қарор чиқаради ва бу ҳақда аризачи ёки унинг оила аъзоларига смс хабар жўнатилади.

Тарғибот тадбирларида масъуллар янги тизим афзалликларини тўла тушунтириб бердилар ва маҳалла фуқаролари йиғинига ижтимоий ёрдам сўраб мурожаат қилганларга бу ҳақда батафсил тушунтиришлари лозимлигини таъкидладилар.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими ходимлари туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларида ҳам ана шундай тарғибот-тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. 

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026