12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:27
Адабиёт 👁 301

УЧ КЎНГИЛНИНГ УЧ НАЗМИЙ ЧАШМАСИ

УЧ КЎНГИЛНИНГ УЧ НАЗМИЙ ЧАШМАСИ

АЛИШЕР – ОНА ЮРТ КУЙЧИСИ

Ватан. Уни тилга олишимиз билан қалбимиз нурланади. Кўз олдимизда энг аввало бизни ҳар лаҳзада иссиқ бағрига олиб, чексиз меҳр-муҳаббат билан сийлагувчи оиламиз гўшаси, мўъжазгина ҳовли-боғимиз гавдаланади. Болалик шўхликларимиз, ширин орзуларимизни йўргаклаган, ҳар битта  қадамимизга елка тутган жонажон маҳалла, онамиздай азиз, киндик қонимиз томган тупроқ, шарқироқ сойлар, илм маскани – мактаб сари элтувчи урпонгли йўллар  кўзимизга ўтдай босилади. Жуда қадрдон, сурати юракларимизга чизилган Ватан манзаралари бу!

Мен Алишер Аҳмедовнинг “Тараққиёт кўзгуси газетаси” нашриётида чоп этилган “Юртим тимсоли” деб номланган шеърлар тўплами билан танишарканман, болаликнинг олис, ниҳоятда ёқимли, ўзим учун жуда азиз, отажоним, онажоним бағрида кечирган беғубор онларимга қайтгандай, бутун бўй-басти, борлиғи билан юрагимда суврати қолган ота маконим тафтини ҳис этгандай бўлдим. Унинг “Юртим тимсоли”, “Қишлоғим”, “Азиз карвоним” шеърларидаги соҳир сатрларга эргашиб, хаёлан она юрт кенгликлари аро сайр қилдим.

Яхши шеър шунчаки ўқилмайди, инсон шууридаги мудроқ туйғуларга жон бағишлаб, юракда чизилган манзараларни тасаввур оламингизга олиб киради. Алишер Аҳмедовнинг Ватан ҳақидаги шеърлари ана шундай руҳ бағишлайди шеърхонга. “Баланд оқтолларда солланган” ҳалинчаклар шамоли, “дала йўлларида чопқиллаб бораётган” болалик туғёнлари, “бағри иссиқ оила қучоғидаги гаштли лаҳзалар”га ҳамроҳ бўлиб, катта ҳаёт карвонига қўшилиб, олдинга интиласиз шеърий оҳанглар мавжида.

Ҳар қарич еридан дур унгувчи, кўзларга тўтиё она Юрт тупроғининг қудрати шоирнинг юрагига меҳр, жисмига куч бағишлайди. Шеърдан шеърга кўчади бу меҳр ва бу куч, ажиб уйғунликда қалбларга ғурур бағишлайди.

Алишернинг шеърларини бефарқ ўқиш мумкин эмас. Унинг одамийлик фазилатлари, эзгулик ва яхшиликка ундовчи сатрлари, айниқса, “Фикрат”, “Шажара”, “Олий рутба”, “Гўзаллик”, “Кулфат доми” каби шеърлари ва тўртликлари кишини ўй-лашга, фикрлашга ундайди, шеърхонга маънавий озиқ беради.

* * *

“САТРЛАР ИФОРИ”ГА ЧУЛҒАНГАН КЎНГИЛ

Шоир-у шоиралар давраларида бир гап тез-тез айланади: “Шоирларнинг кўнгли Аллоҳга яқин бўлади, шу боис, ўзгаларнинг кўнглини ҳам ўқий оладилар”, – дейишади. Балки ростдир?  Шунинг учун ҳам назмда қалам тебратувчи ижод аҳли  доимо ўз дарди қолиб, ўзгалар дардига малҳам бўлгулик сатрлар битишади. Шунинг учун ҳам ёзганлари кимнингдир кўнгил мулкига айланса, кимдир уни қўшиқ қилиб куйлайди.

Туманимизнинг Ўрта қалъа овулида истиқомат қилувчи шоира опамиз Гулнора Юсупова ҳам, таъбир жоиз бўлса, ўзгалар кўнглидан кечаётган туйғуларни нафақат англайди, балки бу туйғулар ичида яшаб, гўзал сатрлар ила зийнатлайди ва элдошларига тақдим этишдан ўзини ҳамиша бахтиёр ҳисоблайди.

Гулнора Юсупова амударёлик шеърият ихлосмандлари учун бегона эмас. Унинг илк китоби “Ҳаёт синовлари” 2016 йилда, “Сатрларга тўкилган кўнгил” тўплами эса 2019 йилда нашрдан чиққан ва аллақачон мухлислари эътиборини қозонган. Сермаҳсул, тиниб-тинчимас шоира опамизнинг учинчи китоби – “Сатрлар ифори” 2020 йилда “Донишманд зиёси” нашриётида чоп этилиб, оммага ҳавола этилди.

“Сатрлар ифори”да жамланган сатрларни ўқир экансиз, ҳақиқатдан ҳам  ажиб, ёқимли наволар жарангига ошно бўлиб, шеърдан шеърга ўтганингиз сари, гоҳ ўйноқи, гоҳ маҳзун, гоҳида ўйчан мисралар орқали ўз кўнглингиз сийратини топгандай бўласиз. Ҳар бир мисранинг ўзига хос жозибаси, бетакрор мавжи, хушбўй ифори, албатта, сизни ўзига ром этади.

Биз чин дилдан самимий ва сермаҳсул шоира опамизни яна бир гўзал шеърий  гулдастаси – “Сатрлар ифори”да жамланган дил мулки – янги тўплами билан чин дилдан муборакбод этамиз.

* * *

Шахзоданинг “Орзулар карвони”

Шаҳзода Жўллибоева Назархон қишлоғидаги 3-сонли умумтаълим мактабининг аълочи, жамоатчи ўқувчиси. Қорақалпоқ тили ва адабиётининг шайдоси. У 2018-2019 ўқув йилида Билимлар беллашувининг қорақалпоқ тили ва адабиёти йўналиши бўйича Қорақалпоғистон Республикасининг мутлақ ғолиби. У Қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди намуналарини мустақил тадқиқ этиш билан бирга, бу бебаҳо маънавий меросдан баҳра олади. Бири-биридан жозибали ва ўйноқи, инсонни мантиқий фикрлашга ундовчи шеърлар, ҳикоялар ёзади. Яқинда, “Тараққиёт кўзгуси газетаси” нашриётида чоп этилган “Орзулар карвони” китобидан жой олган “Оила” деб номланган шеърига бир эътибор беринг-а:

У гўзал Ватандир, табаррук маскан,

Бағрин очиб бизни кутаверади.

Қучоғига бизлар – ота-ю онам,

Ҳатто уч-тўрт авлод сиғаверади.

Шаҳзодахоннинг қалбида чуқур илдиз отиб улгурган оилага меҳр-муҳаббат туйғусидан ҳар ким ҳам ибрат олса арзийди.

Кенгликда осмондан кенгдир оилам,

Мен фақат сен билан инсон бўламан!

Унинг фикрлари ўз тенгдошлари учун эмас, балки оила қадрини унчалик яхши англамайдиган лоқайд катталар, арзимас сабаблар билан ажрашиб кетаётган баъзи ёшлар учун тарбия ҳам.

Шаҳзода Жўллибоева ижодида юморга мойиллик кучли. Буни “Сигир ва эшак” масалида, “Интизомсиз қизлар”, “Синфда бўлган воқеа”, “Физика дарсида” каби шеърларида яққол кўриш мумкин. Айниқса, “Сигир ва эшак” масалида она Ватан қадр-қимматига етмасликнинг аянчли оқибатлари сигир ва эшак – мажозий образлари орқали юмористик талқин этилиши жуда чиройли сўз ўйинлари билан очиб берилган.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026