14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:47
Сиёсат 👁 553

Амударё туманида 2020 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилга мўлжалланган режалар тўғрисида туман ҳокими С.Йўлдашевнинг МУРОЖААТИ

Амударё туманида 2020 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилга мўлжалланган режалар тўғрисида туман ҳокими С.Йўлдашевнинг МУРОЖААТИ

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган оламшумул тарихий аҳамиятга эга бўлган туб ислоҳотлар – демократик давлат барпо қилиш йўли биз учун якка-ю ягона ва энг тўғри йўл эканлигини аниқ-равшан кўрсатиб бермоқда.

Ўзининг қатор қийинчиликлари билан эсда қоладиган 2020 йил – «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да ҳам туманимиз аҳолисининг фидокорона меҳнати натижасида барча соҳаларда салмоқли натижаларга эришдик.

Туманда пандемия даврининг мураккаб шарт-шароитига қарамасдан ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Жумладан:

- саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 379,4 млрд.сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 102,6 фоизни;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 624,1 млрд. сўмни, ўсиш суръати 103,7 фоизни;

- инвестициялар 266,9 млрд. сўмни, ўсиш суръати 108,5 фоизни;

- қурилиш ишлари 147,8 млрд. сўмни, ўсиш суръати 114,2 фоизни;

- чакана савдо ҳажми 434,8 млрд. сўмни, ўсиш суръати 103,1 фоизни;

- хизматлар 217,6 млрд.сўмни, ўсиш суръати 102,9 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ўсиши кутилмоқда.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича:

Туманда 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 1279 жисмоний ва юридик шахсларга уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 48,0 млрд. сўм миқдорида тижорат банклар томонидан кредит маблағлари ажратилди.

Жумладан:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3777-сонли қарори асосида “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида 1141 жисмоний ва юридик шахсларга 40 млрд. сўм;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5242-сон Фармони асосида Ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида 111 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 3,4 млрд. сўм;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5325-сонли Фармони асосида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 16 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 432 млн. сўм;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5466-сонли қарори асосида “Yoshlar – kelajagimiz” дастури асосида 9 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 4 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди.

Ушбу ишлар натижасида аҳолининг ўртача иш ҳақи 2020 йил январь-сентябрь ойларида 1,8 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,3 фоизга ўсишига эришилди.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида йил бошида 90 млрд. 341 млн. сўмлик 56 та лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган бўлса, шундан бугунги кунда 88 млрд. 219 млн. сўмлик 67 та лойиҳалар ишга туширилиб, уларда 407 янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, саноат соҳасида 44 млрд. 907 млн. сўмлик 26 та лойиҳа, қишлоқ хўжалиги соҳасида 7 млрд. 570 млн. сўмлик 8 та лойиҳа, хизматлар кўрсатиш соҳасида 35 млрд. 742 млн. сўмлик 33 та лойиҳалар ишга туширилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига (58,4 млрд. сўм) нисбатан 151 фоизни ташкил этиб, 51 фоизга кўпайган.

Туман маҳаллий бюджетига тушумлар режаси 80,5 млрд. сўм белгиланган бўлиб, 1 декабрь ҳолатига 82,1 млрд. сўмга ёки йиллик режа 102 фоизга бажарилди. (2019 йил 1 декабрь ҳолатига 120 млрд. 704 млн. сўм)

Қўшимча маблағлар ҳисобидан 2 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилди. (2019 йил 1 декабрь ҳолатига 8 млрд. 768 млн. сўм)

Бунда асосий йўналишлар: “Меҳр-саховат” жамғармасига 1 млрд. сўм, 10 дона трансформаторлар ва махсус техникалар харид қилиш, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларига сарфланди.

Тумандаги кичик саноат зонасига 13,1 га ер майдони ажратилиб, тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан тўлиқ таъминланди.

Бугунги кунда ушбу зонада юқори технологик ускуналар билан импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун умумий қиймати 16,9 млрд. сўм бӯлган 35 та лойиҳа жойлаштирилган. Лойиҳаларнинг 20 таси амалга оширилиб, 15 таси амалга оширилаётган лойиҳалар тоифасига киради.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида:

Туманда янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини ошириш мақсадида жорий йилнинг январь-декабрь ойларида Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 3 та лойиҳаларда 433 млн. сўмлик 3 турли (чинни буюмлар, халқ истеъмол товарлари, пластмасса идишлар ва қозон) маҳсулотлар ишлаб чиқариш натижасида 40 минг долларлик маҳсулот иқтисод қилинган.

2020 йилнинг 11 ойида жами импорт ҳажми 2 млн. долларни, яъни ўтган йилнинг шу даврига (1,8 млн. долл.) нисбатан 111,1 фоизни ташкил этиб, 11,1 фоизга кўпайган.

2020 йилнинг 11 ойида жами экспорт ҳажми 8,2 млн. долларни, яъни ўтган йилнинг шу даврига (7,6 млн. долл.) нисбатан 108 фоизни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда туманимиз экспортининг асосий қисми Хитой (7,6 млн. долл.), Қозоғистон (155,2 минг долл.) ва Қирғизистон (78,3 минг долл.) давлатларига тўғри келмоқда.

Шунингдек, туманда жами 7 та экспортёр корхоналар томонидан маҳсулот экспорти амалга оширилиб, шундан аввал маҳсулот экспортини амалга оширмаган янги 1 та корхона билан тўлдирилди ва улар томонидан жами 1,1 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Туманда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож 2467 та оила ва уларнинг 11534 нафар аъзосидан 4204 нафар меҳнатга лаёқатли, лекин ишсиз оила аъзолари “Темир дафтар”га киритилган эди.

Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан жорий йилнинг апрель-ноябрь ойларида 4204 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлиги таъминланганлиги ва даромад манбаи яратилганлиги муносабати билан 2361 оила “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилган.

Туманда йил якуни билан жами 106 та оилаларнинг 333 нафар аъзолари “Темир дафтар”да қолмоқда.

Туманда “Аёллар дафтари”га жами 663 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, уларнинг 9 нафари олий, 195 нафари ўрта-махсус, 459 нафари ўрта маълумотли хотин-қизларни ташкил қилади. 663 нафар хотин-қизларнинг 88 нафари камбағал, 336 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож, 111 нафари боқувчисини йўқотган, 78 нафари ажрашган, 26 нафари ёлғиз аёллар, 4 нафари ногиронлиги бўлган, 16 нафари ногирон фарзанд тарбиялаётган аёллар, 4 нафари эса нотинч оилаларда истиқомат қилаётган аёллардир. Ҳозирга қадар ушбу хотин-қизлардан 542 нафарининг бандлиги таъминланди.

Туманда 2020 йилга белгиланган дастурлар асосида барча манбалар ҳисобидан 62 млрд. 62 млн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 123,3 фоизни ташкил этиши режалаштирилган эди (2019 йилда 50 млрд. 335 млн. сўм).

2020 йил 1 декабрь ҳолатига белгиланган дастур асосида барча манбалар ҳисобидан 43 млрд. 19 млн. сўмлик инвестициялар ва бошқа маблағлар ўзлаштирилиб, режа 69,3 фоизга бажарилди.

Ушбу инвестициялар ва бошқа маблағлар асосан 8 та мактабни, 6 мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш, 1 та маданият уйи биносини мукаммал таъмирлаш, 7 та кўп қаватли уй-жойларни мукаммал таъмирлаш, йилдан йилга ўтувчи 2 та, жорий йилги 3 та 4 қаватли уй-жойларни янгидан қуриш, 6,9 км. ичимлик суви қувурларини тортиш, 7,93 км. давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва 11 та бошқа объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари орқали ўзлаштирилган.

Мактабгача таълим ташкилотлари бўйича: жами 6 та мактабгача таълим ташкилотларида 13 млрд. 887 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бугунги кунда режадаги қурилиш-таъмирлаш ишлари 97,2 фоизга бажарилди.

Жумладан:

Инвестиция дастури асосида 20-сонли мактабгача таълим ташкилотида 3 млрд. 254 млн. сўмлик реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

13-сонли мактабгача таълим ташкилотида лойиҳа қиймати 2 млрд. 691 млн. сўмлик реконструкция қилиш ишлари пудратчи “Манғит сервис” МЧЖ томонидан амалга оширилиб, фойдаланишга топшириш арафасида турибди.

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 6-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида лойиҳа қиймати 3 млрд. 684 млн. сўмлик реконструкция қилиш ишлари пудратчи “Қизкеткен махсус қурилис” МЧЖ томонидан амалга оширилди.

Бундан ташқари, 2019 йилги “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида қурилиши тугалланмаган 3 та мактабгача таълим ташкилотларининг реконструкцияси 2-босқичи бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, шундан, “Чойкўл” овули ҳудудидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида 1 млрд. 449,2 млн. сўмлик реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

Қиличбой овули ҳудудидаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида 1 млрд. 45 млн. сўмлик реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

Чойкўл овули ҳудудидаги 36-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида 1 млрд. 769 млн. сўмлик реконструкция қилиш ишлари бажарилди.

Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 9-сонли мактаб биносида 4 млрд. 214 млн. сўмлик реконструкция  қилиш ишлари Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш бўйича:

Қипчоқ кўчасида 715 млн.сўмлик 5 та кўп хонадонли уй-жойларнинг том қисмларида таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Қипчоқ кўчасидаги 35-, 37-, Саховат кўчасидаги 16-уй, Амударё кўчасидаги 25-, Гурлан кўчасидаги 66-уй-жойларга жами 394,5 млн. сўмлик болалар майдончаси ҳамда ҳожатхона қуриш ишлари бажарилиб, фойдаланишга топширилди.

Манғит шаҳрида жойлашган туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига 151,2 млн. сўмга вакцина омборхонаси қуриб берилди.

Кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўйича:

Туманимизнинг “Гулзор” маҳалласида буюртмачи “Қишлоқ қурилиш инвест” томонидан жами баҳоси 12,3 млрд. сўмлик 72 хонадонли 4 қаватли 3 та арзон уй-жойларни қуриш режалаштирилган эди. Бугунги кунда мазкур ҳудудда 6,2 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

2019 йилда қурилган уй-жойларнинг канализация тармоқлари ва локал сув тозалаш иншооти қурилиши учун 987 млн. сўм режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 681 млн. сўмлик, 69 фоиз ишлар бажарилди.

Ичимлик суви таъминоти бўйича:

Аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси ҳозирги кунда 32,5 фоизни, сув йўқотишлар даражаси эса 24 фоизни ташкил этади.

Ичимлик суви таъминоти бўйича жами лойиҳа қиймати 1 млрд. 145 млн. сўмлик 6,9 км. сув тармоқлари қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда тўлиқ бажарилиб, фойдаланишга топширилди.

Инвестиция дастури асосида Ўрта қалъа овули Юсуф хўжа аҳоли пунктида жойлашган 2,8 км. узунликдаги сув тармоғи қурилиши лойиҳа қиймати 501,9 млн. сўмлик қурилиш ишлар якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Манғит шаҳрининг Олмазор ва Янгиобод маҳаллаларига 4,1 км. узунликдаги янгидан сув тармоғи қурилиши режалаштирилиб, лойиҳа қиймати 643,2 млн. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилди.

IT марказининг ташкил қилиниши туманимизда рақамли технологияни жорий қилиш ва рақамлаштириш борасида дастлабки қадам деб айтишимиз мумкин. Вақти келиб, ушбу йўналишдаги ишларимиз ҳам ўз самарасини беришига ишонаман.

“Бандлик” Дастурига мувофиқ, 2020 йилнинг 11 ойи давомида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 5052 нафар фуқаро мурожаат қилган. Рўйхатга олинган ушбу фаол иш қидирувчилардан 2971 нафари марказ томонидан ишга жойлаштирилди, шундан 1076 нафари ёшлар, 1461 нафари хотин-қизлардир.

Шунингдек, 511 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ва суғориш воситалари учун 1 млрд. 557 млн. сўмлик субсидия ажратилди. Бундан ташқари, 7 нафар фуқароларга малакасини ошириш учун 6,2 млн. сўм ва 3 нафар фуқароларга тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида рўйхатдан ўтиш учун 669 минг сўм субсидия тўлаб берилди.

Жорий йилда туманда қишлоқ хўжалиги йўналишида 4 та кооперативлар ташкил қилиниб, уларга “Темир дафтар”га киритилган 110 нафар ишсиз фуқаролар жалб этилди ва жамғарма маблағлари ҳисобидан 245,3 млн. сўм субсидия маблағлари йўналтирилди.

2020  йилнинг ўтган даври мобайнида 3 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилиниб, ярмаркага 130 та корхона ва ташкилотлардан 837 бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан жами 2088 нафар (шундан 760 нафари ёшлар, 1149 нафари хотин-қизлар) аҳоли жамоат ишларига жалб қилинди ва уларнинг иш ҳақи тўлови учун жамғармадан 2 млрд. 600 млн. сўм маблағ тўлаб берилди.

Туманда жорий йилда 1470 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган бўлиб, 1 декабрь ҳолатига 1473 та янги иш ўринлари яратилиб, 100,2 фоизга бажарилди.

Ўтган 11 ой давомида 406 та ишсиз фуқароларга 171,5 млн. сўмлик ишсизлик нафақаси тайинланди ва тўлаб берилди.

2020 йил 6 ойи давомида ишсизлик даражаси 13 фоиз бўлган бўлса, ҳозирги кун ҳолатига бу кўрсаткич 10,8 фоизни ташкил этмоқда.

2020 йил бошидан 3226 нафар меҳнат мигранти яшаш жойига қайтиб келган.Уларнинг 1757 нафарининг бандлиги таъминланган бўлиб, 757 нафари (23,5 фоиз) ишсиз, 332 нафари қайта хорижга ишга кетган, 109 нафари иқтисодий нофаол (таълим жараёнида, нафақада ва бола тарбиясида) фуқароларни ташкил этади, 97 нафари турли хилдаги касбга ўқитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4776-сонли қарори юзасидан туманда 2020 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида жами қиймати 18 млрд. 200 млн. сўмлик (шундан, 15,4 млрд. сўм банк кредити, 2 млрд. 700 млн. сўм ўз маблағлари ҳисобидан) 8 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 30 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган эди. Бугунги кунда ушбу лойиҳалар ишга туширилиб, ушбу маблағлар тўлиқ ўзлаштирилиши ҳисобидан 588 бош наслли қора моллар олиб келинди ва 30 та янги иш ўринлари яратилди.

Туманда жорий йил ҳосили учун 362 та фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 15250 гектар майдондан 34900 тонна пахта хом-ашёси етиштириб бериш бўйича пахта тўқимачилик кластери “Amudaryotex” ХК МЧЖ ўртасида контрактация шартномалари имзоланиб, фермер хўжаликлари 35675,2 тонна пахта топширди.

Туманда 2021 йил ҳосили учун 326 та фермер хўжаликлари ер майдонларига жами 3800 гектар майдонда ғалла экинлари экилиб, бугунги кунда агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.

Мелиорация ва ирригация йўналишида:

Жорий йилда сув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни (томчилатиб суғоришни) жорий этиш мақсадида жами 130 гектарда, шу жумладан:

50 гектар - пахта экин майдонларида;

50 гектар - мевали экин майдонларида;

30 гектар - бошқа экин майдонларида сув тежовчи суғориш технологияларининг прогноз кўрсаткичлари белгиланди.

Амалда жами 75 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими жорий этилди.

Бундан ташқари, жами 140 гектарга яқин майдонда эгилувчан қувурлар (62 комплект) олиб келиниб, суғориш ишларида фойдаланилди.

2018-2020 йиллар давомида жами 175 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинди.

Қангли ва Қипчоқ ОФЙлари ҳудудига хизмат қилувчи “К-1-7” хўжаликлараро коллекторининг 2,2 км. қисмида 333 млн. сўмлик реконструкция ишлари бажарилди. Назархон ОФЙ ҳудудидаги Бердақ мелиоратив тизимининг 45,2 км. қисмида 1 млрд. 218 млн. сўмлик таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, Қипчоқ ОФЙ ҳудудида Чилпиқ мелиоратив тизимининг 37,5 км. қисмида 989 млн. сўмлик таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилди.

Ижтимоий соҳада ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди.

Туман бўйича жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига 108 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, шундан 50 та давлат, 4 та давлат-хусусий шериклик асосидаги, 54 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.

Туманда 3-7 ёш болалар сони жорий йилнинг 1 декабрь  ҳолатига 16682 нафар бўлиб, шундан 10052 нафари мактабгача таълим ташкилотларига  қамраб олиниб, туман бўйича қамраб олиш даражаси 60,2 фоизни  ташкил қилади.

Туманда мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг қамровини 60,2 фоиздан йил якунига кўра 63,3 фоизга етказиш режалаштирилган.

Халқ таълими йўналишида:

Туман Халқ таълими тизимида 87 та умумий ўрта таълим мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Уларда таълим олаётган ўқувчилар сони 38 518 нафар, ўқитувчилар сони 4206 нафарни ташкил қилмоқда.

Таълим муассасаларида биринчи сменада таълим олаётган ўқувчилар улуши 65,7 фоизни, иккинчи сменада таълим олаётган ўқувчилар улуши 34,3 фоизни, таълим муассасаларидан фойдаланиш қуввати 30 713, ўқувчи ўрни коэффициенти 1,3 ни ташкил қилади.

Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ҳам самарали ишлар амалга оширилди, хусусан:

8 та мактаб, 6 та мактабгача таълим ташкилотлари биноларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича:

Тумандаги тиббиёт муассасаларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича қатор ишлар олиб борилаётган бўлиб, 2019 йилга қадар жами 936 млн. сўмлик ҳар хил тиббий жиҳозлар ва буюмлар олиб келинган бўлса, яқин 2019-2020 йиллар оралиғида 1 млрд. 950 млн. сўмлик ва жорий  йилнинг ўтган 11 ойи давомида жами қиймати 297,4 млн. сўмлик тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.

Хусусий тиббий хизмат ҳам жадал ривожланиб, муассасалар сони 2019 йилда 13 тани, жорий йилнинг 1 декабрига қадар 17 тани ташкил қилмоқда. Шундан 4 та муассаса янги ташкил қилинган бўлиб, аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, жорий йилда “Феруза Гули – MED” МЧЖ томонидан 400 млн. сўмлик инвестиция киритилиб, УЗИ диагностика маркази ташкил этилди.

Маданият соҳасида:

Туманда 7 та маданият марказлари мавжуд бўлиб, маданият марказларида анъанавий йўналишдаги мақом, мумтоз ашулаларни ёшларга бутунлигича етказиш, уларнинг онгига сингдириш бўйича «Учқун» ашула ва рақс халқ ансамбли ташкил этилган.

Ҳозирги кунда ансамблнинг мақом, анъанавий йўналишда ижро этувчи 28 нафардан ортиқ аъзолари аҳолига маданий хизмат қилмоқдалар.

Ёш авлодни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида марказларда 20 та қўшимча тўгараклар ташкил қилинган. Ушбу тўгаракларда 250 нафардан ортиқ ёшлар санъат сирларини ўрганиб келмоқда.

Тумандаги 2 та маданият уйи биноси таъмирталаб аҳволда. (Бўз ёп ва Қангли маданият уйларини реконструкция қилиш лозим).

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги спорт мажмуалари ва майдончаларини барпо этиш, спорт турларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, юқори малакали спортчилар ва спорт заҳирасини тайёрлаш, жаҳон ареналарига чиқиш мақсадида туманда 7-30 ёшдагилар ўртасида спорт турларига қизиқиши бўйича ўтказилган саволнома орқали 18 та спорт турларига қизиқиш билдирган 40 минг нафардан ортиқ ёшларнинг рўйхати шакллантирилди.

Ҳозирги кунгача спорт билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга қулайликлар яратиш туманда спорт иншоотларини янгидан қуриш ишлари амалга оширилди. Амударё туманида жами 381 та спорт иншоотлари мавжуд. Жумладан, 2 та стадион, 62 та спорт зали, 1 та бассейн, 17 та сунъий қопламали футбол майдончалари, 3 та теннис кортлари ва 296 та спорт майдончалари фаолият кўрсатмоқда.

Жисмоний тарбия дарсларида шуғулланувчилар сони жами 38395 нафар (шундан, 17961 нафар хотин-қизлар). Спортнинг 18 та тури бўйича секцияларида шуғулланувчилар сони 1462 нафарни (шундан хотин-қизлар 254 нафарни) ташкил этади.

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари Ўзбекистон чемпионатларида спортнинг турли йўналишлари бўйича фаол иштирок қилиб, биргина жорий йилнинг ўзида 9 та медаль, шундан 3 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Туманимизда спорт соҳасига берилаётган эътибор натижасида спортнинг дзюдо тури бўйича Элёр Машарипов, Шарофиддин Болтабоевлар халқаро турнирларда фаол қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

2017-2020  йиллар давомида турли соҳаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган фидойи ёшлардан Машарипов Элёр Шомурод ўғли ва Раҳимбоев Отабек Давлатбоевичлар “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирланди.

2017-2020 йиллар давомида жами 36 нафар ёшларимизнинг халқаро танлов ва турнирларда иштироки таъминланди.

“Ёшлар” дафтари бўйича туманда ишчи гуруҳлар тузилиб, махсус штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Туман миқёсида ишчи гуруҳлар томонидан бугунги кунга қадар мавжуд 49 та маҳаллаларда хатлов ўтказилиб, 33 912 та хонадонларда 43 119 нафар ёшлар (шундан 22661 нафари эркак, 20458 нафари аёл) томонидан анкета сўровномалари тўлдирилди.

Хатлов натижасида 6 797 нафар ишлаш истагида бўлган ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича 2021 йил учун 2 266 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга мўлжалланган Манзилли режа ишлаб чиқилди.

Бандлиги таъминланмаган 352 нафар ёшларни тикувчилик, пайвандчи, сартарошлик, қандолатчилик каби йўналишларда тумандаги касб-ҳунар таълим муассасаларида ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг касбий малакасини оширишига кўмаклашилади.

Хатлов давомида 393 та муаммолар аниқланиб, ҳозирги кунда ушбу мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда.

2021 йилда ҳам туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қатор ишлар  режалаштирилган.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 77 та лойиҳаларда 457 млрд. 460 млн. сўмлик инвестициялар жалб қилиниши билан 2616 та янги иш ўринлари яратилади. Шундан, саноат соҳасида 380 млрд. 194 млн. сўмлик 24 та (шундан, драйвер йўналиши сифатида текстиль соҳасида “Amudaryotex” хорижий корхонасининг ёғ маҳсулотлари, пневма ип калаваси ҳамда пахта толаси ишлаб чиқариш) лойиҳалар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 30 млрд. 846 млн. сўмлик 28 та (шундан, драйвер йўналиши сифатида боғдорчилик соҳасида 500 гектар интенсив боғлар барпо этиш) лойиҳалар, хизматлар кўрсатиш соҳасида 46 млрд. 420 млн. сўмлик 25 та лойиҳалар ишга туширилади.

Шунингдек, туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда 300 тага яқин янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали бюджет тушумлари 120 млрд. сўмга етказилади.

Экспорт ҳажмини ошириш, янги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларга кириб бориш мақсадида, 9,5 млн. АҚШ доллар миқдорида маҳсулотлар экспорти амалга оширилади.

Тумандаги меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 1569 та янги иш ўринлари яратилади;

“Бандлик” дастурига мувофиқ, 3505 нафар фуқаро Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишга жойлаштирилади;

Туманда 500 нафар ишсиз фуқароларга 667,5 млн. сўмлик ишсизлик нафақаси тайинланади ва тўлаб берилади.

Касбга ўқитиш йўналишида туманимизда кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш,  ривожлантириш мақсадида ўқув марказларида 220 та вақтинча ишсиз фуқаролар касбга ўқитилади, шунингдек, чет элда ишлаш истагида бўлган 115 нафар меҳнат мигрантлари турли хил йўналишда касбга ва чет тилларига ўқитилади;

Хонадонларнинг шахсий томорқасидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида 460 та ихчам иссиқхоналар қуриб бериш учун 3 млрд. сўмлик субсидиялар ажратилади;

Туманда қишлоқ хўжалиги йўналишида 6 та кооперативлар ташкил қилинади, уларга 220 нафар ишсиз фуқаролар жалб этилади ва 490,6 млн. сўм субсидия ажратилади.

Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш учун 30 нафар фуқарога 13,4 млн. сўм, малака ошириш учун 65 нафар фуқарога 174 млн. сўм, ҳунармандлар уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун 30 нафар фуқарога 10 млн. сўм, квоталанган иш ўринлари учун 8 нафар фуқарога 54 млн. сўм, жами бу йўналишларга 251,4 млн. сўм субсидиялар ажратилади.

Жамоат ишларига 2500 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилинади, шунингдек, 6 та меҳнат ярмаркаси ўтказилади.

Ушбу амалга ошириладиган ишлар натижасида туманнинг ишсизлик даражасини 9 фоизга тушириш режалаштирилган.

Сув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни тизимли давом эттириш мақсадида келгуси 3 йилда 5800 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:

4527 гектар майдонда томчилатиб суғориш;

(2021 йилда 1027 гектар, 2022 йилда 1500 гектар ва 2023 йилда 2000 гектар) прогноз кўрсаткичлари белгиланди.

5800 гектар экин майдонларига ўртача ҳисобда 32 млн. кубометр сув сарфланадиган бўлса, сув тежовчи технологияларни жорий этиш натижасида 32 млн. кубометр сув сарфланиб, натижада 16 млн. кубометр, яъни 50 фоиз сув иқтисод қилинишига эришилади;

Бундан ташқари, қўл меҳнатининг 40 фоизга, ёқилғи мойлаш ва минерал ўғитлар сарфлари 50-55 фоизга камайишига эришилади.

Ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини яхшилаш мақсадида туманда келгуси йил учун белгиланган дастурлар асосида барча манбалар ҳисобидан 76 млрд. 525 млн. сўмлик жами 22 та объектларда инвестициялар ва бошқа дастурлар асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ушбу дастур асосида 1 та мактаб, 1 та мактабгача таълим ташкилоти биноларини реконструкция қилиш, 1 та туғруқхона биносини янгидан барпо этиш, 27 та кўп қаватли уй-жойларда мукаммал таъмирлаш ва қуриш ишлари, 7,2 км. ичимлик суви қувурларини тортиш ва 1 та сув иншоотини реконструкция қилиш, 3,35 км. давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш, Манғит арна каналини реконструкция қилиш, “Тўқимачи” подстанциясидаги қуввати 6300 кВа бўлган 2 та трансформаторни 10 минг кВа бўлган трансформаторга алмаштириш ҳамда 1 та МФЙ маъмурий биносини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Ўйлайманки, йил давомидаги туманимиз меҳнаткашларининг саъй-ҳаракатлари Ватанимиз равнақига муҳим ҳисса бўлиб қўшилади.

Келгусида ушбу режаларнинг ижросини таъминлаш учун барчамиз биргаликда, ҳамжиҳатликда меҳнат қиламиз ва туманимизни янада ривожлантиришга, аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратишга эришамиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019