ФАРЗАНДИНГ ЮРТ КОРИГА ЯРАСА – БУ УЛКАН БАХТ!
Асли аёл зурриёдини олам-олам орзулар оғушида дунёга келтиради. Фарзанди улғайгани сари у ҳақдаги орзулари ҳам улғаяди. Ўғлим мактабда ўқиб юрган дамларидаёқ телевидениеда ҳарбийлар, муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскарлар ҳаётига доир кўрсатувларни, бадиий фильмларни қизиқиб кўрар, ўғлимнинг ҳам улардек мард, жасур , фидойи йигит бўлишини орзу қилар эдим.
Халқимизнинг ниятинг –йўлдошинг, дегани бежиз эмас экан. Мана ҳозир кенжатой фарзандим – Бобуржон Раҳимов Давлат хавфсизлик хизматига қарашли Чегара қўшинларида муддатли ҳарбий хизмат бурчини адо этаяпти. Ўтган ўн ойдан ортиқроқ муддат мен учун узоқ йилларга татиди, десам муболаға бўлмайди. Чунки улар жўнаб кетган 15 март санасининг эртасига мамлакатимизда илк беморда коронавирус инфекцияси аниқланди ва касаллик тарқалиб кетишининг олдини олиш учун карантин тартиби жорий этилди. Шу кунларда ҳамма қатори менда ҳам хавотир, қўрқув жуда кучли эди. Айниқса, олисда, Фарғона вилоятининг Қирғизистон давлати билан чегара ҳудудида хизмат қилаётган Бобуржонни ўйлаб жуда сиқилардим. У ҳар сафар гаплашганимизда жуда яхши шароитларда хизмат қилаётганини, хавотирга ўрин йўқ эканлигини айтиб, мени хотиржам қилишга уринарди. “Мени соғлом, кучли қилиб ўстиргансиз-ку, ахир” дея тасалли берарди.
Яратган дуоларимнинг ижобатини бериб, ўғлим хизмат муддатини якунлашига ҳам саноқли кунлар қолди. Ҳар сафар у ҳақда дўстларидан, командиридан илиқ гаплар эшитсам, кўнглим тоғдай юксалади. Ахир фарзандинг эл корига яраса – бу она учун улкан бахт.
Ватанимиз мудофааси йўлида хизмат қилаётган барча ҳарбий хизматчиларни, аскарларни Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин қутлайман. Соғлик-омонлик тилайман.
Муҳаббат НУРМЕДОВА, Манғит шаҳри,
Навоий маҳалласи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶