29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:20
Фан ва таълим 👁 298

“НАВОИЙ ЁДИ ИЛА ЯШАЙМИЗ МУДОМ” МАВЗУСИДА АДАБИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

“НАВОИЙ ЁДИ ИЛА ЯШАЙМИЗ МУДОМ” МАВЗУСИДА АДАБИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Она тилимизга муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигина англаш, туйғуси бизнинг онг-у шууримизга энг аввало адабиёт, адабий тил орқали кириб келади. Таъбир жоиз бўлса, нафақат ўзбек халқи, балки барча туркий тилли халқлар ҳам адабиётни, ўз тиллари жарангини Навоийнинг бетакрор асарлари орқали англаб олган бўлсалар не ажаб! Алишер Навоийнинг бебаҳо меросидан бугунги кунда бутун дунё халқлари маънавий озиқ олиб, жамиятда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда қудратли маънавий қурол сифатида  фойдаланаётганлари бежиз эмас.

Чиндан ҳам, Навоийнинг қай бир асарини мутолаа қилсак, бу бебаҳо битикларда инсоний туйғулар, эзгу фазилатлар, ободончилик ва бунёдкорлик ҳақидаги фикрлар мужассамлашганини англаймиз.

Туманимиздаги 70-сонли умумтаълим мактабида буюк бобокалонимиз таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган “Навоий ёди ила яшаймиз мудом” деб номланган адабий-бадиий мусиқий тадбирда ўқувчи-ёшлар буюк Навоий ҳақида фахрланиб сўзладилар. Навоий даҳосига чексиз эҳтиром руҳида ўтган тадбирни мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Райҳон Жуманиёзова, Ситиммат Ўрозбоев, Тозагул Ўринбоева ҳамда Юлдузхон Қодировалар ўзаро ҳамкорликда тайёрладилар.

Алишер Навоий ижоди, ҳаёти ва фаолиятининг барча қирраларини ўзида мужассам этган адабий-бадиий кечада, аввало, ўқувчи-ёшлар Навоийнинг болалиги, илк шеърий мисралари хусусидаги саҳна кўринишларини намойиш этиб, шоир ғазалларини, рубоий, маснавий ва туюқларини ифодали ўқиб бердилар.

Шуниси эътиборга моликки, ўқувчи-ёшлар шоирнинг ҳар бир ғазали, рубоий ҳамда туюқларининг мазмуни, маъносини шарҳқлаб, Навоий асарларидан олган таассуротларини, хулосаларини баён қилдилар.

Адабий-бадиий кечанинг  энг қизиқарли қисми савол-жавоблар, Навоий асарлари, ҳикматлари асосида тузилган бошқотирмалар устида ишлаш бўлди. Бу бошқотирмаларни ечишда мактабнинг барча қизиқувчи ўқувчилари иштирок этишди. Энг топқир, Навоий асарларининг билимдонларини аниқлаш мақсадида синфлараро беллашувлар ўтказилди. Ушбу беллашувда нафақат юқори синфлар ўқувчилари, балки Навоий ижодига қизиқувчи барча ёшлар иштирок этишди. Беллашув иштирокчилари талқинидаги “Навоий ва Лутфий”, “Навоий ва Ҳусайн Бойқаро” “Алишер Навоий давлат арбоби”, “Навоий ва Гули” каби кичик саҳна кўринишлари барчага завқ-шавқ бағишлади.

Шунингдек, тадбирда ўқувчилар улуғ Ҳазрат Навоийнинг юрт тинчлиги, Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги учун ёшларни билим олишга, меҳнатсеварликка даъват этиб, бу комилликка  элтадиган йўл кўрсатувчи асарларидан парчалар ўқишди. Ёшларни билим олишга, ҳунар эгаллашга даъват этувчи

“Йигитликда йиғ илмнинг махзани,

Қарилиғ чоғи сарф қилғил ани” мисраларини жўр бўлиб ўқидилар ва барча тенгдошларини илм ўрганишга, касб-кор эгаллашга даъват этдилар.

“Навоий ёди ила яшаймиз мудом” мавзусида ўтказилган ушбу адабий-бадиий мусиқий тадбирда ўқувчилар Навоий ғазаллари билан айтиладиган мақом ашулаларидан парчалар куйлаб, рақсга тушдилар.

Тадбир барчада завқли таассурот уйғотиб, ҳар бир қалбда улуғ Навоий даҳосига эҳтиром туйғуси янада жўш урди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026