12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:13
Мақолалар 👁 394

ҚИЛИЧБОЙЛИК МОҲИР НОНВОЙ

ҚИЛИЧБОЙЛИК МОҲИР НОНВОЙ

Қиличбой овули азалдан ер билан тиллашиб, дур ундирувчи деҳқонлари, соҳибкор-у боғбонлари, уста-ҳунармандлари билан машҳур. Шунинг учун ҳам нафақат туманимизда, балки қўшни туманларда ҳам қиличбойликлар етиштирган табиат неъматлари, ҳунармандчилик буюмларининг қадри баланд.
Мустақиллик йилларида бу заминда тадбиркорлик соҳаси ҳам равнақ топди. Кўптармоқли фермер хўжаликлари сафи ошди. Овул аҳлига енгиллик, қулайлик яратишга бел боғлаган тадбиркорлар меҳнати билан ўнлаб хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этилиб, ўз фаолиятини бошлади. Пировардида кўплаб ёшларнинг иш билан бандлиги таъминланди. Дилбархон Бекмуродова ана шундай тадбиркорлардан бири. У айримларга ўхшаб четди ишлаб, пул топиш ҳақида ўйламади. Халқнинг кундалик эҳтиёжига монанд равишда нонвойлик билан шуғулланишга қарор қилди. Бунинг учун зарур маблағ ва харажатларни ҳам ўзи топди. Етмаганига рўзғоридаги дон-дунини ишлатди. Дастлабки ёпган нонлари тезда сотилиб кетди. Халқ эҳтиёжидан келиб чиқиб, эртасига янада кўпроқ нон ёпди. Қараса, мижозлар кўпайгандан-кўпайиб бораяпти. Ўйлаб ўтирмай, ёнига маҳалладош 3 нафар аёл-қизни ишга олди. Янгидан тандирхона барпо этди. Овул аҳлининг буюртмалари асосида иш юрита бошлади. Юпқа нон, чўрак, туркмани чўрак, патир нонларга талаб янада кўпайди. Аҳоли буюртмасига кўра, тўй-маросимлар учун нон ва патир, сомса ёпишни, кексалар учун уйларига элтиб бериш хизматини йўлга қўйди. Бу ишларни амалга оширишда Дилбархонга ёрдамчилари Юлдузхон Тўраева ва Марҳобахон Тўраевалар яқиндан ёрдам беришмоқда.
- Овулимиз аҳлига хизмат қилаётганимдан хурсандман, - дейди, Дилбархон мамнуният билан. – Биров туркманча чўрак, яна биров седанали нон ва сомса, қат-қат патир нон буюртма қилишади. Барчасини мижозларнинг кўнглидагидай қилиб бажаришга ҳаракат қиламиз.
Айни пайтда Дилбархон Бекмуродова ўз шогирдлари билан тўй нонлари тайёрлаб бермоқда. Овул аҳлининг оғирини енгил, мушкулини осон қилиб, қувончли кунларида дастурхонларининг энг олий неъмати – иссиққина нон ёпиб бераётганидан Дилбархон мамнун. Янги йилда нонвойхона фаолиятини яна кенгайтиришни режа қилган моҳир нонвой Дилбархон Бекмуродовага:
- Тандирингиз нонга тўлсин-у эл-юрт ризқи янада зиёда бўлсин! –  деймиз!

Ойимжон Ўрозалиева, меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026