13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:31
Саломатлик 👁 300

ҚЎЗИҚОРИН МАЗЗАЛИ, АММО ...?

ҚЎЗИҚОРИН МАЗЗАЛИ, АММО ...?

Диёримизга саноқли кунлардан сўнг, баҳор кириб келади. Баҳор мавсумида ёғингарчилик ва офтобли кунлар таъсирида тоғ, тоғ олди қир-адирлари, яйловлар, дала ҳовлилар, хиёбонлар, ариқ ва сой бўйларида, катта йўл ёқаларида, ҳатто ҳовлиларимизда ҳар хил қўзиқоринларни кўплаб учратишимиз мумкин.  Бу эса, қўзиқорин истеъмол қилишни ёқтирадиганлар учун қулай айни муддао бўлади.
Шу билан боғлиқ ҳолатда кўча-кўйлар ва катта автомагистраль йўллар ёқаларида баъзи шахслар томонидан хавфсизлиги кафолатланмаган, истеъмол қилиниши мумкин бўлмаган ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланган заҳарли кўзиқоринларни сотиб ўтирганликларига кўзимиз тушади ва энг ажабланарлиси, ушбу қўзиқоринларни харид қилишаётган ва саломатлигини хавф остига қўяётган аҳолилар ҳам кам эмас.
Тиббиётдаги кўп йиллик кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда, автомагистраль йўл ёқаларидан, фойдаланилмаётган аэропортлар, ёқилғи-мой сақлаш муассасалари ҳудудларидан, заҳарли кимёвий моддалар сақланадиган омборхоналар атрофларидан териб, истеъмол қилинган қўзиқоринлар билан боғлиқ заҳарланишлар, ҳатто, ўлим ҳолатлари айнан баҳор мавсумида тез-тез учраб туради. Чунки, бу каби ҳудудларда мавжуд бўлган заҳарли моддалар, транспорт воситаларидан ажраладиган ис гази ва бошқа кимёвий бирикмаларни ёввойи қўзиқоринлар ўзига шимиб олади ва бир қарашда хавфсиз бўлиб кўринган қўзиқорин ҳам заҳарли қўзиқоринга айланиб қолиши мумкин.
Қўзиқориннинг ёввойи турларини билмасдан, бир-биридан ажрата олмасдан, улардан консерва, тузлама ва ҳар хил таомлар тайёрлаб, истеъмол қилиш ўта хавфли эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Қўзиқориндан заҳарланиш, айниқса, қариялар ва болаларда ўткир бошланиб, жиддий ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Заҳарланиш белгилари 3-5 соатдан 20-24 соатгача яширин даврга эга бўлиб, касаллик белгилари 1-2 соат ўтгач, намоён бўла бошлайди. Бунда беморда дастлаб, асаб тизими фаолиятида ўзгаришлар, хусусан кўп терлаш, сўлак ва кўздан ёш оқиши каби белгилар пайдо бўлади.  Томир уриши секинлашади ва сустлашади, беморларда алаҳсираш, титраш, кўз қорачиғининг  кенгайиши   ёки  торайиши  кузатилади.
Бундай ҳолатларда беморларга ўз вақтида кўрсатилган тез тиббий  ёрдам катта самара бериши мумкин ва бемор одатда 1-2 кундан кейин соғайиб кетади. Заҳарланиш ҳолатлари кузатилиб, ўз вақтида даволаш муолажалари амалга оширилмаса, беморнинг аҳволи оғирлашиши, ҳатто фожиали якун топиши ҳам мумкин. Бу каби ҳолатлар кузатилмаслиги учун эса уни териб истеъмол қилувчи шахс авваламбор заҳарли ва заҳарсиз қўзиқоринларни ажрата олиши керак. Минг афсуски, ҳозирги пайтда бир қарашда уларни фарқлаб бўлмайди, боз устига агар у белгиланмаган жойларда сотилаётган бўлса, сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган бўлса, ҳушёр бўлишимиз керак. Биз уни харид қилиб уйга олиб келиш орқали нафақат ўзимизнинг, балки фарзандларимиз ва яқинларимизнинг ҳаётини хавф остига қўйишимиз мумкин.
Мабодо, қўзиқоринни истеъмол қилишга иштиёқ пайдо бўлса, у ҳолда фақат бозорлар ва савдо дўконларидан қўзиқорин харид қилинг. Албатта бундай пайтда гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари мавжудлигига эътибор қаратинг ҳамда сотувчилардан ветеринария-санитария лабораториялари хулосаларини тақдим этишларини талаб қилинг.
Мутахассис сифатида шуни таъкидлаб ўтаманки, ёввойи ҳолда ўсган қўзиқоринлар билан боғлиқ заҳарланишлар кўплаб учраб туришини асло ёддан чиқарманг.

Д.Бабажанов, туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат

саломатлиги бўлимининг санитария гигиена бўлинмаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026