ВАФОТ ЭТГАН ШАХСНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ФҲДЁ ОРГАНИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
Вафот этган шахснинг ФҲДЁ бўлими томонидан қайд қилинган ҳужжатларига тузатиш ва қўшимчалар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрь кунги 387-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 148-бандига мувофиқ амалга оширилади. Далолатнома Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлган тақдирдагина ундаги ёзувларга ўзгартиришлар, тузатишлар, қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжудлигига қараб, ушбу ёзувлар сақланаётган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. Бунинг учун манфаатдор шахслар ўртасида ҳам низо бўлмаслиги керак.
Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакилларининг аризасига кўра амалга оширилади.
Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар консуль ёки нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома ва ариза асосида амалга оширилиши мумкин.
Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндошлар ёки меросхўрларнинг аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига тузатиш ва қўшимчалар суд қарорига асосан ФҲДЁ органи томонидан киритилади.
ФҲДЁ органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритишни рад этиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Санобар Холбоева, туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶