17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 04:06
Жамият 👁 316

СОБИҚ ИШЧИГА ТЎЛАНМАГАН ИШ ҲАҚЛАРИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

СОБИҚ ИШЧИГА ТЎЛАНМАГАН ИШ ҲАҚЛАРИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Ҳар қандай низони муроса ва тинчлик йўли билан ҳал қилиш халқимизга хос одатлардан саналади. Ота-боболаримиз азал-азалдан ўзаро келишмовчиликларни тинчлик йўли билан ҳал қилиб, ярашитириш чорасини кўриб келган. Миллатимизга хос бўлган бу эзгу фазилатлар қонунларимизда ҳам акс этган.

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан кўрилган навбатдаги меҳнат низосига оид ишларнинг бири томонларнинг ўзаро келишуви билан якунланди.

Воқеага батафсилроқ тўхталадиган бўлсак, фуқаро М.Б. туман Адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, 2018-, 2019- ва 2020-йилларда Қипчоқ ўрмон хўжалигида ишлаганлигини, аммо иш берувчи ўша пайтда маош тўламаганлигини маълум қилди ва ушбу даврдаги меҳнат ҳақини ундириб беришни сўради.

Мурожаатни ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам фуқаро М.Б. туман Қипчоқ Давлат ўрмон хўжалигига 2018 йил 01 июнда 14-к-сонли буйруқ билан асаларичи вазифасига ишга қабул қилингани, бунга фуқаро ва иш берувчи ўртасида 2018 йил 1 июнда тузилган 28-сонли меҳнат шартномаси асос бўлгани аниқланди. Даъвогар билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 29 августда бекор қилингани маълум бўлди.

Ҳисоб-китобларга кўра М.Б.нинг 2018 йил 4 ойи учун, 2019 йил 7 ойи учун ва 2020 йил 7 ойи учун иш ҳақлари жами 15 млн. 868 минг 696 сўмни ташкил қилганлиги ва ушбу ойлик иш ҳақилари тўланманганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасига биноан  меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Туман Адлия бўлими томонидан 2021 йил февраль ойида даъвогар М.Б. манфаатида жавобгар Қипчоқ Давлат ўрмон хўжалигига нисбатан иш ҳақи ва етказилган маънавий зарарларни ундириш ҳақида даъво ариза киритилди.
Суд муҳокамаси давомида ҳар икки томоннинг фикр ва мулоҳазалари тингланди. Ҳар икки тарафда ҳам меҳнат шартномасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришда камчиликлар борлиги аниқланди. Охир-оқибат томонлар ўзаро муроса йўлини танлаб, ўзаро келишув йўлини танлашди.

Даъвогар 15 млн. 868 минг 696 сўм ойлик иш ҳақининг ярмига даъво қилиб, қолган суммадан воз кечди. Шунга кўра Фуқаролик ишлари бўйича туман судининг томонларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ташкилотдан 7,5 млн. сўм иш ҳақилари ундириб берилди.

М.Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019