14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:51
Адабиёт 👁 177

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Тўртликлар

Сендан узоқлашдим дилбар, ушбу дам,

Жуда йироқ кетдим хомуш, дилда ғам.

Олисладим, десам, Ё, Раб, олдинда,

Кетиб бормоқдасан мендан-да илдам.

* * *

Ҳижронлар қалбимни ўртайди токай,

Майли, дил дафтарин мангуга ёпай.

Ёзмоққа куч топдим ушбу сўзларни,

Сени унутмоққа қайдан куч топай!

* * *

Айрилиқ тунлари нақадар узун,

Ҳижронли дилларга бергайсан тўзим.

Дилимда борини тўкиб солдим, лек,

Айтолмай турибман “алвидо” сўзин.

* * *

Мағрурсан, дунёни беписанд кўрдинг,

Жабр кўрмадинг ҳеч, беситам юрдинг.

Ҳимматлиман, дейсан, бироқ йўлимга,

Не учун уқубат уйларин қурдинг?

* * *

Ҳар ишни меҳр билан бошлаш керак,

Қаддинг тик, дадил қадам ташлаш керак.

Тугамайди дунёнинг ҳеч ташвишлари,

Бу ҳаётда ҳавас билан яшаш керак.

* * *

Нолиган, дунёдан нолиб ўтади,

Сабрли, ғамлардан ғолиб ўтади.

Борига шукрона қилмасанг агар,

Бу ҳаёт берганин олиб ўтади.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

Сени кутдим интизор

Баҳор келди боғларимизга,

Қир-у адир, тоғларимизга.

Кутган эдик уни интизор,

Жойлаб, қалб созларимизга.

 

Энди бўлар Худо хоҳласа,

Ҳар кунимиз тўй-у томоша.

Чунки келди юртимга Наврўз,

Қанча ўлка, дала, қир оша.

 

Байрамларга бой эрур Баҳор!

Янгиланиш, яшариш фасли.

Барчадан кўп бўлиб интизор,

Сени кутган мендирман, асли!

Гулмирза СОЛАЕВ,

2-сонли мактаб ўқитувчиси.

Гўзал фасл

О, Баҳор! Нақадар гўзал фаслсан,

Оламга янгидан бахш этгувчи жон.

Фасллар ичида ўзинг аслсан,

Сени кутаверар жумлаи жаҳон.

 

Тоғлар, адирларни безайсан гулга,

Самода варраклар учади чунон.

Бетимсол ошёнсан хушхон булбулга,

Сенга етдик шукур, эл-у юрт омон.

 

О, Баҳор! байрамлар фасли ўзингсан,

Сумалак қайнайди дошқозонларда.

Момоларим айтган энг эзгу сўздан,

Нурланар кўнгиллар тонг – азонларда.

Турсуной ЎРОЗБОЕВА,

8-МТТ тарбиячиси.

Хуш келдинг, баҳор

Баҳор келгач сепини ёйиб,

Дала-даштда қизиб кетди иш.

Чумоли-ю бойчечаклар ҳам,

Ер юзида берди кўриниш.

 

Тоғларда ҳам ўсибди лола,

Сувлар оқар бўлиб шалола.

Бу фаслдан қувончга тўлар,

Кекса-ю ёш, ҳаттоки бола.

 

Чўпон бобо таёғин олиб,

Қир-адирга қўйларин ҳайдар.

Сумалаклар пиширса ёшлар,

Онахонлар бош-у қош бўлар.

 

Деҳқон бобо яроғин олиб,

Даласига йўл олар бу кун.

Жаннатларга қиёс элимнинг,

Дастурхонин қилай деб тўкин.

 

Темир тулпорини моҳир бошқариб,

Тракторчи йигит далага чиқди.

Қоронғи тушгунча далани ҳайдаб,

Экинлар экишга тайёрлаб қўйди.

 

Янги йил аталган Наврўзи олам,

Хуш келдинг элимга, сафо келибсан.

Сендан умидим кўп, кўпдир орзулар,

Ўша умидларим ушалсин энди.

 

Юртим омон бўлсин, дўстлар шод бўлсин,

Элим дастурхони неъматга тўлсин.

Ҳар инсон етишсин, албат, муродга,

Баркамол авлодлар доно, соғ бўлсин.

 

Ўқисин, ўргансин, камолга келиб,

Юртим ривожига ҳиссасин қўшсин.

Ота-оналари бундан шод бўлиб,

Қўлларини тилак, дуога очсин.

Гулчеҳра ОТАБОЕВА.

Кўклам

 

Сен билан Наврўз,

Келар ризқ-у рўз.

Сумалак қайнаб,

Булбуллар сайраб.

 

Гуллар очилар,

Ҳар ён сочилар,

Варраклар учар,

Самони қучар.

 

Қувнаб болалар,

Терар лолалар.

Кўкламдан дарак –

Яшиллик демак.

Шаҳиной ШОМУРОДОВА,

40-сонли мактаб ўқувчиси.

Ватанга таъзим

Она юртим, Ватаним,

Чиройингга минг таъзим.

Бағринг мисли жаннатим,

Гул-боғингга минг таъзим!

 

Қучоғингда топган бахт,

Юздан-да ортиқ миллат.

Халқингдир аҳил, иноқ,

Ўғлонларинг азамат.

 

Гуллаган боғ, тоғингга,

Дашт-у водий, чўлингга.

Таъзим билан яшайман,

Меҳр бериб элимга.

Олтиной ЖУМАБОЕВА,

36-сонли мактаб ўқувчиси.

Гўзал фасл

О, Баҳор! Нақадар гўзал фаслсан,

Оламга янгидан бахш этгувчи жон.

Фасллар ичида ўзинг аслсан,

Сени кутаверар жумлаи жаҳон.

 

Тоғлар, адирларни безайсан гулга,

Самода варраклар учади чунон.

Бетимсол ошёнсан хушхон булбулга,

Сенга етдик шукур, эл-у юрт омон.

 

О, Баҳор! байрамлар фасли ўзингсан,

Сумалак қайнайди дошқозонларда.

Момоларим айтган энг эзгу сўздан,

Нурланар кўнгиллар тонг – азонларда.

Турсуной ЎРОЗБОЕВА,

8-МТТ тарбиячиси.

Умр

Умр ўтар, тўхтамайди ҳеч,

Оқар сувдай оқар эрта-кеч.

Ёшлик даври ўтиб кетади,

Вақт кутиб турмас уни ҳеч.

 

Кунлар ўтар, тунлар ҳам ўтар,

Қуш қанотин қоққанидай тез.

Бахтли, ғамли дамларинг ўтар,

Тун ортидан келгандай кундуз.

 

Бу умр кўп жумбоқли умр,

Ҳар ким излар жумбоқ ечимин.

Гар умрида хатолар бўлса,

Излайверар унинг ечимин.

 

Йиллар ўтар, ойлар ҳам ўтар,

Ёшлик бизни кетади ташлаб,

Вақт йўқотган, бахтин йўқотар,

Афсус чекар кўзини ёшлаб.

Жазира БАЗАРБАЕВА,

3-сонли мактаб ўқувчиси.

Меҳрибоним

аяжон

Аяжоним ёнимда

Бўлинг ҳар қачон.

Ёнимда бўлсангиз,

Қувнайман шодон.

Мени эркалаб қучган,

Меҳрибоним аяжон!

 

Тарихни кўп билгансиз,

Менга айтиб бергансиз.

Кўп насиҳат қилгансиз,

Доим омон юрингиз,

Улғайтирдингиз мени,

Меҳрибоним аяжон!

 

Сиз бўлсангиз мен,

Хурсанд ва шодман.

Кўзим қувнайди.

Дилим яйрайди,

Меҳрибоним аяжон,

Доим бўлинг сиз омон.

Нафиса ҲАМРОЕВА,

46-сонли мактаб

ўқувчиси.

Чучмома кўз очди

Баҳор келди.

Уйғонмоқда замин-у замон.

Ерлар кўм-кўк,

Қушлар билан тўлди-ку осмон.

 

Уйқудаги чучмома ҳам,

Кўз очди аста.

Дарахтларга гул-капалак,

Бўлди пайваста.

 

Чор атрофда хуш-хандонлик,

Нурли туйғулар.

Ҳар бир дилда келажакка,

Ишонч туғилар.

 

Булбул қўнди гул шохига,

Юраги хаста.

Андалибим, кел,сенга мен,

Бўлай вобаста.

Ширин Ўрозимбетова, 6-сонли мактаб ўқитувчиси.

Ватаним

Ватан, сен дунёда мен учун азиз,

Доимо севиб мен ардоқлагайман.

Ватан, сен ўзинг жон-у дилимсан,

Ўлсам ҳам мен сендан айро бўлмайман,

Она юрт, сени ҳеч кимга бермайман!

 

Истайман, бағрингда мангу қолмоқни,

Келажакка соғлом назар солмоқни.

Баркамол авлодман сафингда турган,

Азиз номингга ҳеч гард юқтирмайман,

Она юрт, сени ҳеч кимга бермайман!

 

Тўмарис изиман, қалбимда ғурур,

Ҳеч кимга бош эгмай тураман мағрур.

Юксакларда байроғинг турса ҳилпираб,

Халқим қудратланур, ҳар он гуркираб!

Она юрт, сени ҳеч кимга бермайман!

 

Ота маконимсан, она диёрим,

Ўзингсан аслида нурли иқболим,

Ватан шаъни учун тўкилса қоним,

Тандаги жонимни қўшиб бергайман,

Она юрт, сени ҳеч кимга бермайман!

Дилдора РАЖАБОВА.

Хушбўй ифор

Баҳор келди қишлоққа,

Гул-у адир ўтлоққа.

Хушбўй, нафис ҳавоси,

Урилади димоққа.

 

Барча хурсанд бўлдилар,

Қувончларга тўлдилар.

Боғнинг ҳушбўй ифори,

Қалбларга куй солдилар.

 

Тоғларда, адирларда,

Гул очилди қирларда.

Қувончдан кўнглим тўлиб,

Гул тутамиз дўстларга.

Дилнура РАҲИМБОЕВА.

Вақт

Яшасанг, ҳеч кўнглинг тўлмаса,

Кулсанг-у юзларинг кулмаса.

Яшашдан мақсадинг бўлмаса,

Дардингга дармонинг вақтдир!

 

Кимгадир қолгансан боғланиб,

Кетишга ошиқиб, чоғланиб.

Ухлай олмасанг тўлғониб,

Дардингга дармонинг вақтдир!

 

Эслайман, ҳар нафас олганда.

Ўйланиб, хаёлга толганда.

Йиғлайман, бир ўзим қолганда,

Биларман, дармоним вақтдир!

Сурайё РАЖАБОВА, 44-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019