13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:31
Саломатлик 👁 311

ОГОҲ БЎЛИНГ, КЎРИНМАС ЁВ – КОРОНАВИРУС ТОБОРА ФАОЛЛАШМОҚДА, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ ҲАЁТИНИ ХАВФ-ХАТАРГА ҚЎЙМАНГ!

ОГОҲ БЎЛИНГ, КЎРИНМАС ЁВ – КОРОНАВИРУС ТОБОРА ФАОЛЛАШМОҚДА, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ ҲАЁТИНИ ХАВФ-ХАТАРГА ҚЎЙМАНГ!

Пандемия туфайли кундалик турмуш тарзимизга киритилаётган айрим тартиб қоидалар, биринчи галда, халқимиз саломатлигини муҳофаза этишга, фаровонлиги ва дахлсизлигини таъминлашга қаратилгани билан ўта муҳим аҳамиятга эга. Негаки, инсон соғ-саломат бўлгандагина келажакни кўзлаб қабул қилинган режалар ижобий амалга оширилади, жамиятда тараққиёт, ривожланиш бўлади. Лекин сўнгги пайтларда карантин қоидалари бироз юмшатилиб, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолатлари камайгани кўпчиликнинг назарида энди бу касаллик чекиниб, вирус орамиздан бутунлай кетгандай туюлди ва карантин қоидаларига амал қилишнинг оддийгина талабларидан бири – ниқоб тақишни ҳам унутиб қўйишди. Ваҳоланки, март ойига келиб нафақат бутун дунёда, балки мамлакатимизда ҳам коронавирус билан зарарланиш бўйича кўрсаткичлар юқори даражада ошди. Ҳатто бу борада ўлим ҳолатларининг ҳам кун сайин ошиб бораётгани ҳар бир инсондан эҳтиёдкорлик билан ҳаракат қилишни тақозо этмоқда.

Мамлакатимизда вирус билан зарарланиш ҳолатлари кунлик кўрсаткичи жорий йилнинг апрель ойи биринчи ўн кунлигида ўртача 100-200 нафарга яқинлашганидан аёнки, халқимиз соғлигини хавф-хатардан асраш мақсадида жорий этилган карантин қоидаларига амал қилиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги масъулиятли вазифадир. Шу боис, 2021 йилнинг 8 апрель санасида туманимизга коронавирус инфекциясининг янги штамми кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Манғит деҳқон бозори ва бир неча тўйхоналарда туман Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, Ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида қўшма рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида Манғит деҳқон бозори ҳудудида қатор сотувчи ва ҳаридорларга карантин қоидаларига амал қилишлари, яъни ниқобсиз кўчага чиқмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, қўл бериб ва қучоқ очиб саломлашмаслик ҳамда шаҳсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари кераклиги ҳақида тушунтиришлар олиб борилди. Ниқобсиз юрган фуқароларга ниқоб тақишнинг короновирус инфекциясидан сақланишдаги аҳамияти, ўзининг ва оила аъзоларининг саломатлигига беэтибор бўлмаслиги ҳамда карантин қоидаларини бузганлик бўйича Низомда белгиланган тартибда тегишли маъмурий жазога тортилишлари тўғрисида огоҳлантиришлар берилди.

Тўйҳоналарда ўтказилган рейд тадбирида тўйҳона эгаларига 2021 йилнинг 1 апрелидан кучга кирган вақтинчалик Низомга кўра, ўтказиладиган тўй тадбирида фуқаролар сони 100 кишидан ортиқ бўлмаслиги, тадбирга келганлар ниқобда бўлишлари ҳамда тўйҳона ичкарисига киришдан олдин фуқароларни назоратдан ўтказиш, яъни тана ҳароратини ўлчаш, қўлларни дезинфекцияловчи антицептик воситалар билан ишлов бериш, тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган фуқароларни тўй тадбирига қўймаслик ва бу ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари, фуқароларнинг шаҳсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун қўл ювиш жиҳозлари, суюқ совун ва бир марталик қоғоз солфеткалар билан таъминланиши, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўриндиқларни жойлаштиришлари кераклиги тўғрисида тавсиялар берилди.

Албатта, масъул ташкилотлар ходимлари иштирокида амалга оширилаётган бу каби назорат тадбирлари орқали коронавирус инфекциясини бутунлай жиловлаш бирмунча қийин кечиши табиий. Энг асосийси, бу борада ҳар бир инсоннинг шахсий ташаббуси ва ҳатти-ҳаракати муҳим аҳамиятга эга. Шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, ишда, жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш орқали биз кўринмас душманни енга оламиз. Шунинг учун халқимиздан қатъий илтимос қиламиз, мамлакатимизда жорий этилган юқоридаги вақтинчалик чекловларни тўғри қабул қилиб, иложи борича, зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликни, жорий этилган карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз.

Қадрли юртдошлар! Огоҳ бўлинг, вируснинг янада фаоллашиб бораётганини унутманг, кўринмас ёв орамизда юрибди. Ўзингизни ва яқинларингиз ҳаётини хавф-хатарга қўйманг!

Туман СЭО ва жамоат саломатлиги бўлими,

Миллий гвардия ҳамда туман ИИБ.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, www.amunews.uz мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026