12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Иқтисодиёт 👁 867

БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ АМУДАРЁДА ЯНГИДАН ҚУРИЛАЁТГАН КЎПРИКНИНГ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ АМУДАРЁДА ЯНГИДАН ҚУРИЛАЁТГАН КЎПРИКНИНГ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Президентимиз 2019 йил 20-21 август кунларидаги Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи давомида 2020-2022 йиллар мобайнида туманимиздаги Амударё дарёси устидан ўтадиган темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўприги қурилишини лойиҳалаштириш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича топшириқлар берган эди. Шунга кўра ва Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига қилган ташрифи чоғидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини боғловчи Амударё дарёси устига автомобиль ва темир йўл қўшма кўпригини қуриш ишларини бошлаш бўйича берган тегишли топшириқларига мувофиқ қисқа муддат ичида қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Амударёликларнинг кўп йиллик орзуси бўлган эскириб қолган понтон кўприк ўрнига замонавий темирбетон конструкцияли кўприкнинг қурилиши айни кунларда жадал суръатларда давом этмоқда. Янги кўприкнинг қурилиши орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун савдо-иқтисодий, ижтимоий ва маиший алоқаларнинг янада ривожлантирилиши кутилмоқда.

21 апрель куни Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган ушбу автомобиль ва темир йўл кўпригида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиш мақсадида туманимизга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ташриф буюрди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ҳамда туман ҳокими Султонбой Йўлдашевлар ҳамроҳлигида янгидан барпо этилаётган кўприкнинг қурилиш майдонида бўлиб, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонаси ишчилари томонидан амалга оширилаётган катта ҳажмдаги қурилиш ишлари билан танишди.

Янги кўприк қурилиши лойиҳасига буюртмачи этиб - “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, бош лойиҳачи этиб - “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти, бош пудратчи этиб - “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг таркибий бўлинмалари белгиланган. Ушбу қўшма кўприкнинг узунлиги 412,7 метр, баландлиги 11,5 метр, кенглиги 8,5 метрни ташкил қилади ва шу билан бир қаторда 79 км. узунликда “Шовот-Гурлан-Жумуртов-Қораўзак” темир йўл линиясини қуриш бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган. Янги темир йўл линияси қурилиши натижасида Россия ва Қозоғистон Республикасидан юкларни ташиш масофасини 240 км.га вақтини эса 6 соатга қисқартиришга эришилади.

Юк ташиш ҳажми икки баравар кўпайиб, йилига 25 миллион тоннани ташкил этади. Минтақаларнинг ривожи натижасида иқтисодий самарадорлик йилига 100 миллиард сўмга ошади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидан Хоразм вилоятига қурилиш материалларини етказиб бериш харажатлари камаяди, бу эса ижтимоий объектлар ва инфратузилмаларни қуриш харажатларини камайтиради. Мухтасар қилиб айтилганда, мазкур кўприкнинг ишга туширилиши натижасида ҳудудлар фаровонлашиб, аҳолининг турмуш даражаси янада яхшиланади.

2021 йилга ушбу лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан 40 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Янги кўприк қурилиши майдонида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишган масъуллар томонидан пудратчи ташкилотлар раҳбарлари ва ишчиларга самарадорликни ошириш бўйича тегишли тавсиялар, муҳим маслаҳатлар берилди.  Шунингдек, иш жараёнида дуч келинаётган, мавжуд муаммолар билан ҳам танишилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли раҳбарларга вазифалар топширилди.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026