“ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ” ШЎЪБАСИ ТАДБИРКОРЛАРГА ЯҚИНДАН КЎМАК БЕРАДИ
Бугунги кунда солиқ идораларининг “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида иш олиб бориши ҳар қачонгидан-да долзарб вазифага айланмоқда. Эндиликда солиқ идораси ходимлари тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, уларга кўмакчи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаш жараёнида уларга фаолиятлари юзасидан дастлабки бухгалтерия ҳисобини юритишда тушунтириш ва кўрсатмалар бериш билан бир қаторда, айланма маблағи етарли бўлмаган тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи банкларидан кредит ресурсларини олишларида кўмак берилмоқда.
Бундан ташқари, тадбиркорларнинг коммунал хизмат, электр энергияси таъминоти, ер майдони ажратилиши ва бошқа шу каби иш фаолиятини бошлашдаги мавжуд муаммолари ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар! Фаолиятингизни юритишда қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз ёки мутасадди корхона ва ташкилотларга қилган мурожаатингиз эътиборсиз қолаётган бўлса, Амударё тумани Давлат Солиқ инспекциясининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбасига, яъни 61 515-44-69, 91 301-01-06 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Унутманг, Солиқ идоралари сизнинг ишончли ҳамкорингиз!
Амударё тумани Давлат Солиқ инспекцияси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶