12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:39
Қишлоқ хўжалиги 👁 360

Туманимизда паррандачилик ва асаларичилик тармоқлари тобора ривожланмоқда

Туманимизда паррандачилик ва асаларичилик тармоқлари тобора ривожланмоқда

Мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон паррандачилик маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ушбу соҳа ривожи учун муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Амударё туманида паррандачилик соҳаси тараққиёти, бу борада қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан кенг қамровли ишлар қилинмоқда. Тумандаги Боғ маҳалласида жойлашган “Ўрта қалъа чорвадори” агрофирмасининг бугунги кундаги фаолияти фикримизнинг яққол далилидир.

Агрофирма раҳбари Эркин Расулов бошчилгидаги меҳнатсевар ишчилар туманда паррандачиликни янада ривожлантиришга ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. “Ўрта қалъа чорвадори” аграфирмаси 2019 йилда 150 минг бош паррандага мўлжалланган паррандачилик хўжалигини ташкил этиш лойиҳасини илгари сурди. Ушбу лойиҳа агрофирманинг 3 млрд. сўм ўз маблағи ҳисобидан 2020 йил март ойида ишга туширилди. Паррандачилк хўжалигини ташкил этиш лойиҳасининг амалга оширилиши орқали 30 та янги иш ўринлари яратилди. Лойиҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан Беш том маҳалласи ҳудудидан ер майдони ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Бугунги кунда паррандачилик комплексида “бройлер” зотли гўштга ихтисослаштирилган парранда боқилмоқда. Шунингдек, корхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида қиймати 400 млн.сўм бўлган гўшт сақлаш учун музлаткичли сиғимлар ташкил қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида паррандачиликни соҳасини янда ривожлантириш бўйича қатор устувор вазифалар белгиланган. Хусусан, рақобатбардош парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали аҳолини етарли миқдорда парранда маҳсулотлари билан барқарор ва мақбул нархларда таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, илғор хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда паррандачилик кластерларини ташкил қилиш, бунда инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш, соҳага фаол инвестиция жалб этиш орқали парранда маҳсулотларини, шу жумладан, парранда чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли парранда маҳсулотларини ишлаб чиқариш шулар жумласидандир. Ушбу вазифаларни амалга оширишда барча имконият ҳамда шароитлар яратилган.

Шунингдек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳаларидан асаларичиликни ривожлантиришга ҳам кенг эътибор қаратиб келинмоқда. Асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни республикамизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Тадбиркор Эркин Расулов асаларичилик соҳасида ҳам катта тажрибага эга. “Эркин Расулов асалчи” фермер хўжалиги бугун асаларичилик тармоғини ривожлантиришда энг кўзга кўринган хўжаликлардан бирига айланмоқда. Мазкур фермер хўжалиги 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, корхона раҳбари Эркин Расулов асаларичилик соҳасини пухта эгаллаган тадбиркор ҳисобланади. У асаларичилик фаолияти билан 40 йилдан узоқроқ шуғулланиб келади ҳамда соҳада кўп йиллик тажрибага эга.

Айтиш керакки, 2019 йилда “Ўрта қалъа чорвадори” агрофирмаси томонидан жами 2,4 млрд.сўм, шундан 1,2 млрд.сўм кредит маблағлари ҳисобидан асаларичиликни ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу маблағлар 200 та асалари оилалари харид қилишга йўналтирилди ҳамда лойиҳа амалга ошиши орқали янгидан 10 та доимий иш ўринлари яратилди.

Қолаверса, 2021 йилда “Эркин Расулов асалчи” фермер хўжалигининг 1,5 млрд.сўм маблағлари ҳисобига касаначилик усулида асаларичиликни ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилиб, 118 та касаначилар ишга қабул қилинди. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда фермер хўжалиги жамоасининг самарали меҳнати натижасида 2019 йилда 15 тонна, 2020 йилда 33 тонна, 2021 йил I мавсумида 12,5 тонна асал етиштиришга эришилди.

Шунингдек, хўжалик оғир пандемия шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Хусусан, хўжалик томонидан пандемия даврида эхтиёжланд оилаларга жами 30 млн.сўмлик хомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Келажакда хўжалик томонидан асални қадоқлаш, зарур асбоб-ускуна ва бошқа анжомларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026