12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:44
Иқтисодиёт 👁 369

“AMUDARYOTEX” ХК ТУМАННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ ОШИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

“AMUDARYOTEX” ХК ТУМАННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ ОШИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Президентимизнинг қарорига асосан 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Амударё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида 2020-2023 йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш дастури бўйича умумий қиймати 459 млрд. сўм бўлган 77 та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган. Шундан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 378 млрд. 656 млн. сўмлик 23 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 620 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Айни пайтгача қиймати 35 млрд. 359 млн. сўмлик 14 та лойиҳалар амалга оширилиб, 103 та янги иш ўринлари яратилди.

Амударё туманида бугунги кунда 7 та экспортёр корхона фаолият юритиб келмоқда. Тумандан асосан, ип-калава, хом ипак, қизилмия илдизи каби маҳсулотлар экспортга йўналтирилади. Ушбу корхоналар томонидан жорий йилнинг январь-май ойларида 3 млн. 480 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 фоизни ташкил қилади.

Тумандаги йирик экспорт корхоналардан бири бўлган “Amudaryotex” маъсулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонаси кластер шаклида пахтани қайта ишлаш орқали ип-калава ишлаб чиқаради ҳамда Хитой, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларга экспортга йўналтиради.

Корхонада 2019 йилда туманда етиштириладиган пахта ҳосилининг 50 фоизи кластер шаклида қайта ишланган ҳамда 5 млн. 300 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилган бўлса, 2020 йилдан бошлаб, туманда етиштириладиган пахта ҳосилини тўлиқ кластер шаклида қайта ишлаш йўлга қўйилди. Натижада корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари ошди ҳамда ўтган йил давомида 7 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорти амалга оширилди. Жорий йилда ушбу кўрсаткич 8 млн. АҚШ долларини ташкил қилиши кутилмоқда.

Бу йилги мавсумда корхона кластери томонидан 350 та фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузилган. Фермер хўжаликларида 15 минг 30 гектар чигит экилган бўлиб, далаларда текис ниҳол олишга эришилди ва ғўзалар шу пайтгача 2-3 мартадан суспензия усулида озиқлантирилди. Таркибида зарурий микроэленментлар бўлган кимёвий ўғитнинг “плантин”, “фертиплан” турларидан 20 тонна сарф қилинди.  Корхона кластерида мавжуд бўлган 3 та лазерли ер текислаш қурилмаси, 3 та айланма омоч, 3 та чизеллаш ускунаси, 3 та культиватор ва бошқа 10 дан зиёд техникалар ёрдамидан фойдаланган ҳолда фермер хўжаликларидаги пахта майдонларидаги ғўзалар сифатли тарзда, агротехника қоидалари асосида парвариш қилинмоқда.

Қизилчоли маҳалласидаги 2007 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган “Ғумчоли” кўп тармоқли фермер хўжалигида 74 гектар ер майдони мавжуд. Алишер Ражабов раислик қилиб келаётган ушбу хўжаликда 44 гектар ерга пахта экилган. Хўжаликда меҳнат қилаётган 36 нафар пудратчи, 10 нафар ёлланма ишчиларнинг куч-ғайрати эвазига текис ундиришга эришилган ғўза ниҳоллари шу кунгача 2 марта озиқлантирилиб, 1 марта чуқур культивация қилинди. Шу кунларда хўжалик ишчилари пахта майдонларини суғоришга тайёрлашмоқда.

Фермер хўжалик ерларига ишлов бериш ва барча агротехник тадбирларни амалга оширишда корхона кластери техникаларидан ва ўз ихтиёридаги 4 та техникадан фойдаланилиб келинмоқда. Жорий йилги пахта мавсумида ҳар бир гектар ердан 25 центнергача ҳосил етиштирилиб, 100 тоннага яқин “оқ олтин” териб олиниши мўлжалланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш Ҳукумат комиссияси ёрдамида “Amudaryotex” маъсулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонаси томонидан пневматик ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши, бу орқали қўшимча 2 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортини амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, корхона томонидан жами қиймати 280 млрд. сўмлик 4 та лойиҳа - пахта тозалаш заводи, ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ип калава ишлаб чикариш, мато ишлаб чикариш фаолиятини ташкил этиш орқали яна қўшимча 400 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Бугунги кунда туманнинг Оқ олтин овули ҳудудидаги собиқ пахта тозалаш заводи бино ва иншоотларини сотиб олиш бўйича маблағларнинг бир қисми тўлаб берилган бўлиб, мазкур ҳудудда ёғ ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича қурилиш ишлари бошлаб юборилган, асбоб-ускуналар олиб келинган. Ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштириш учун эса тижорат банкига ҳужжатлар тўплами тақдим қилинган.

Туманимиздаги ушбу экспорт корхонаси фаолиятини кенгайтиришга қаратилган истиқболли режаларнинг амалга оширилиши келгусида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш тарзини янада фаровонлаштириш каби эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026