14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:26
Сиёсат 👁 2,306

Бир ажойиб замон келди…

Бир ажойиб замон келди…

Манғитда Жуманиёз уста номи билан машҳур бўлган отам ёғочсоз эди, қўли доим ишда, тилидан шукронаси тушмайдиган одам эди. Ўша замонларда ҳам ҳунарли хор бўлмас экан-да, бизнинг тирикчилигимиз бошқаларникидан анча яхши эди. Шунинг учунми, уйимизга зарурат билан келувчилар кўп бўлар, отам ҳам, онам ҳам ҳеч оғринмай борини ўртага қўярди.

Урушдан олдинги йилларда отам Манғитнинг ҳозирги теннис майдончаси жойлашган ҳудудга яқин ерда уч хонали жой қуриб, буйра тўшаб бошпанасизлар ётиб-туриб юриши учун эшигини очиб қўйди. Қишда молимиз учун ғамлаган ўтимиз ҳам шу ерда турар, бир хонасида шу атрофдаги кишилар йиғилишиб номоз ўқирди.

Худди ҳозиргидай кўз ўнгимда: 1941 йил бошлари эди. Манғит арна бўйида (ҳозирги Гурлан кўчасининг арна бўйи тарафида) жойлашган ҳовлимизга бир куни уч-тўрт милиция ходимлари келиб, устахонасида ишлаётган отамнинг қўлига кишан солиб олиб кетишди. Йиғлаб "отамни олиб кетманг” деб бақириб, чопонининг этагига осилиб олсам, отам хотиржам овозда "йиғлама, қизим, насиб қилса кечқурунга қолмай келаман”, деди.

Онам иккаламиз куни бўйи туз тотмадик. Кечқурун акаларимнинг ишдан, отамнинг терговдан қайтиб келгани чинакам байрам бўлиб кетди.

Отамнинг айтишича, ўша бошпанасизлар учун солган иморатини кимдир "Масжид қурди” дея "орган”га етказибди.

Терговчи отамдан "худога ишонасизми, номоз ўқийсизми”, деб сўраганда ҳа, деб жавоб берган экан. Ҳадемай отамни "қулоқ” қилишди. Бор-будимизни тортиб олиб, катта ҳовлимизнинг бир хонасинигина онам иккимизга яшаш учун қолдиришди. Уч акам урушга кетиб, икки муштипар ёлғиз қолган кунларимизда бошимиздан не бир уқубатлар ўтмади. Тезак териб ўчоққа ёқиб, чўғига нон пиширардик. Нон пишади-да кулга булғаниб чиқади. Уни сувда ювиб еганмиз.

Ҳозирги замон шундай ҳур замон бўлди-ки, ўнг тарафга қарасанг ҳам, чап тарафга қарасанг ҳам кўзинг қувнаб кетади. Бири-биридан обод уйлар, йўллар, тинч-хотиржам, эртаги кунидан кўнгли тўқ одамлар... нима иш қиламан десанг имкон эшиклари очиқ. Худойим бу кунлар боқий бўлсин! Юртни оғир иқтисодий қийинчиликлардан, таҳликали кунлардан тўғри йўл топиб, ёруғ кунларга олиб чиққан Юртбошимиз омон бўлсин, - дея дуо қиламан эртаю кеч.

Жумагул ЖУМАНИЁЗОВА,

меҳнат фахрийси, "Олмазор" маҳалласи.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026