МАЪНАВИЯТЛИ ВА МАДАНИЯТЛИ ЁШЛАР ДАВЛАТНИ ТАРАҚҚИЁТГА ЕТАКЛАЙДИ
Жамият ҳаётини ривожлантиришда ҳам маданий ва миллий қадриятларга таянилади. Президентимиз таъкидлаганларидек, мамлакатимизда маданият ва санъат тараққий этмаса, жамият ривожланмайди. Шу сабабли юртимизнинг энг бебаҳо бойлиги, миллий тараққиётимизнинг таянчи бўлган ёшларимизнинг маънавиятини бойитиш, маданият ва санъатга кенг жалб қилиш бугунги кундаги энг долзарб вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Бешта муҳим ташаббус доирасида ёшларни қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маданият соҳасининг турли йўналишларига қизиқтириш, маданий дам олишларини самарали ўтказиш мақсадида туман Маданият бўлими тасарруфидаги 7 та маданият марказлари, 3 та халқ жамоалари, 2 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, маданият ва истироҳат боғи, махсус кўзи ожизлар кутубхонаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Маданият марказларида 20 дан ортиқ ҳаваскорлик тўгараклари мавжуд бўлиб, уларда 250 нафардан зиёд ёшлар таҳсил олишмоқда.
Туманимиздаги 2 та Болалар мусиқа ва санъат мактабида 11 та йўналиш бўйича 500 нафардан ортиқ ёшларимиз санъат сирларини ўрганиб, Республикада ўтказилаётган кўрик-танлов, фестивалларда ижобий натижаларга эришмоқда.
Ёш авлодни маданият ва санъат соҳасига кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида маданият марказларида мақом, назм ва наср, саҳна цирки, аския, овоз ёзиш студияси, рақс, бичиш-тикиш, бадиий ўқиш, бахшичилик, эстрада ва масхарабозлик санъати каби қўшимча тўгараклар ташкил қилинган.
Миллий мақом санъатини ривожлантириш ҳамда ёшларга миллий мумтоз наволарни ўргатиш ва меҳр уйғотиш мақсадида, устоз-санъаткорлар билан “Учрашув”, “Айтишув”, “Жонли ижро” “Устоз-шогирд” кечалари ташкил қилиниб, ёш томошабинлар эътиборига ҳавола этилмоқда.
Мақсадимиз – ёш авлодни маданият ва санъатга жалб этиш орқали маънавиятини бойитишдир. Чунки маънавиятли ва маданиятли ёшлар келажаги буюк давлатни тараққиётга етаклайди.
Ш.Юсупов,
туман Маданият бўлими раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶