14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:55
Саломатлик 👁 235

Амударё туманида овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари кучайтирилмоқда

Амударё туманида овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари кучайтирилмоқда

Юртимизда бозорлар, савдо мажмуаларида турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини савдо қилинишига гувоҳ бўламиз. Савдога чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини барчасини ҳам хавфсизлиги кафолатланган деб, бўлмайди.

Айрим фуқоролар сифати ва хавфсизлиги кафолотланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланмаган жойларда, бозорларда аҳолига сотиш орқали тирикчилик қилишга ҳаракат қилади. Айниқса хонадон шароитида турли хил консерваларни тайёрлаб, савдога олиб чиқадилар. Бундай консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш – ботулизм касаллиги учраб туради.

Бунинг сабаби оддий – уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлашда  зарур технологик жараёнларга ҳамда  санитария меъёрларига тўла риоя қилинмайди. Натижада консервага тушган ботулизм споралари тез ривожланади ва заҳарли токсинлар чиқаради. Ботулизм-ўткир юқумли овқатдан заҳарланиш касаллиги бўлиб ошқозон-ичак, марказий нерв сиситемаси, юрак қон томир системасини зарарлайди. Ботулизм касаллиги-уй шароитида тайёрланган помидор, бодринг ва бошқа консерва озиқ овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида юзага келади.

Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари тегишли давлат ва жамоат тузилмалари вакиллари билан ҳамкорликда бозорларда, савдо мажмуаларида, белгиланмаган жойларда уй шароитида таёрланган консерва  маҳсулотлари сотилишининг олдини олиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мунтазам рейдлар ўтказиб келишмоқда. Таълим-тарбия муассасаларида ва жамоат жойларида фаолият юритаётган умумий овқатланиш шахобчаларида санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш доимий эътиборда.

Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳодимлари томонидан туманимиз ҳудудида жойлашган марказий деҳқон бозорлари, умумий овқатланиш, савдо шахобчалари, мактабгача таълим муассасаларида профилактик тадбирлар ўтказмоқда.

Ўтказилган тадбирлар давомида ишчи гуруҳ томонидан уй шаротида тайёрланиб, елим идишларда (баклашка) сақланаётган консерва маҳсулотлари сотилишининг олдини олиш мақсадида бундай маҳсулотларни сотувчилар огоҳлантирилмоқда. Шунингдек, бозорлар масъул ҳодимларига келгусида сифат сертификати бўлмаган ва уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини сотилишини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда.

Ботулизм споралари билан зарарланган консерва маҳсулотларининг ташқи кўриниши ва таъмида деярли ўзгариш кузатилмайди. Айрим ҳолатларда шиша идишнинг тунука қопқоғи шишади. Бундай маҳсулотни истеъмол қилган одамда заҳарланиш белгилари пайдо бўлиш жараёни икки соатдан саккиз-ўн кунгача чўзилади. Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлиши, жисмлар кўзига иккита бўлиб кўриниши, ютиш ва гапириш қобилиятини пасайиши, бўйин ва оёқ мушаклари заифлашиши касалликнинг клиник белгиларидир. Касалликни хонадон шароитида ўз билганича даволаш қатъиян ман этилади. Бундай вазиятда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Акс ҳолда, касалликнинг оғир ҳолати рўй бериши мумкин.

Аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳамда ботулизм касалликлари билан боғлиқ вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Севара ИСМОИЛОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019