13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:32
Саломатлик 👁 309

“ТОЗА ҚЎЛЛАР ВА ТЎҒРИ НАФАС ОЛИШ” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

“ТОЗА ҚЎЛЛАР ВА ТЎҒРИ НАФАС ОЛИШ” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Республикамизда 13-22 июль кунлари “Тоза қўллар ва тўғри нафас олиш” акцияси муносабати билан тадбирлар  ўтказилди. Акция даволаш профилактика муассасаларида даволанаётган ёки бир марталик текширувга келган фуқаролар ўртасида ўтказилди. Уни ўтказишда ёшлар, кекса ёшли фуқаролар, спортчилар, ибратли оила вакиллари, волонтёрлар жалб этилди ва масофа сақлаган ҳолда истироҳат боғлари, маҳаллалар ва бозорларда олиб борилди.

24 июль куни Амударё туманида ҳам туман Тиббиёт бирлашмасида  Бирлашма бошлиғи Фахриддин Абдуллаев, Саломатлик бўлими шифокори Жумабой Явкашев иштирокида  акция муносабати тиббий ходимлари ўртасида якуний тадбир ташкил этилди. Унда кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктлари ва марказий шифохона бўлимларнинг 72 нафар  мудирлари, бош мутахассислари қатнашдилар. Тадбир давомида Бирлашма бошлиғи Фахриддин Абдуллаев ва Саломатлик бўлими шифокори Жумабой Явкашевлар, спорт тарғиботчиси Ибодулла Нуримбетовлар 13-22 июль кунлари оралиғида “Тоза қўллар ва тўғри нафас олиш” шиори остида ўтказилган тадбирлар хусусида маълумот бериб ўтишди.

Бу акцияни ўтказишдан мақсад, аҳоли орасида кун сайин кўпайиб бораётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш эканлигини таъкидлашди.

Ундан ташқари, "Тоза қўллар" акцияси нафақат инсонни соғлом ва тетик бўлишида, ҳозирги коронавирус пандемияси даврида санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда, касалликларни профилактика қилишда, соғлом турмуш тарзи асосини ташкил қилган соғлом овқатланиш, жисмоний фаолликка ундовчи чора-тадбирларни тарғиб қилишда жуда муҳим ўрин тутгани ҳақида айтиб ўтилди. Акция тумандаги барча ҳудудларда ўтказилиб, унга аҳолининг барча қатлами жалб этилгани, фуқаролар катта қизиқиш билан қатнашишгани, бундан кейин ушбу тадбирларни мунтазам равишда йўлга қўйиб, узвий давом эттириш кераклиги тўғрисида сўз юритилди.

Тадбирда таъкидланганидек, акция доирасида 122 та суҳбатлар уюштирилган, турли тадбирлар ўтказилиб, уларда 612 нафар фуқаро қатнашган. Фаол юриш тадбирларида, нафис гимнастика бўйича кўргазмали чиқишларда Тиббиёт бирлашмаси ва Навоий номли маҳалладан 144 нафар фуқаро иштирок этган.

Акция доирасида аҳолини антропометрик кўрсаткичлари қайта ўлчаб чиқилди. Шундан сўнг, "Соғлом" ва "Таянч" гуруҳларга ажратилиб, маҳалла йиғинларида ташкил этилган тиббий бригадалар томонидан "Соғлом ҳаёт" дастури доирасида "Саломатлик мактаби", "Эъзозли аёллар", "Нуронийлар” клуби, вазни 100 килограммдан юқори бўлган фуқаро ва аёллар учун "Чиройли қоматлар" клуби ташкил этилиб, клуб аъзоларига маҳаллаларда ташкил этиладиган соғлом овқатланиш бурчагида соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш қоидалари бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Тиббиёт бирлашмасининг Саломатлик бўлими томонидан фитобар ҳам ташкил этилиб, унда шифокор-мутахассислар аҳолига соғлом овқатланишни йўлга қўйиш, сабзавотлар ва мевалар, доривор гиёҳлардан қандай тартибда фойдаланиш, саломатлик майдончаларида тонгги бадантарбия, жисмоний фаолликка ундовчи машқларни бажариш бўйича ўз маслаҳат ва тавсияларини бериб бордилар.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тавсиясига асосан, Республикамизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда касалликлар профилактикаси ва реабилитация қилиш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларида, маҳалла ва ташкилотларда ўтказилган мазкур акция доирасидаги тадбирлар аҳолининг соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тушунчаларини, билимларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026