28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 17:18
Саломатлик 👁 386

Амударёда эмлаш режасига киритилган аҳолининг 21,4 фоизи эмланди

Амударёда эмлаш режасига киритилган аҳолининг 21,4 фоизи эмланди

Аҳолининг жорий этилган карантин қоидаларига риоя этмасликлари, ўрнатилган тартиб-интизомга беписандлик билан қараши натижасида COVID-19 касаллигига чалиниш ҳолатлари кундан-кунга купаймоқда. Қасаллик билан зарарланганларнинг аксарияти беморлар билан мулоқотда бўлиб, юқтириб олганликлари аниқланмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони тобора ортаётганлиги туфайли касалликка қарши вакцина билан эмлаш ишлари янада кучайтирилмоқда. Аҳолини оммавий эмлаш коронавирус тарқалиши кучайишининг олдини олиши, аҳоли саломатлигини тиклашда асосий восита эканлигини инсонларга тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Амударё туманида ҳам  COVID-19га қарши аҳолини оммавий вакцинация қилиш борасида самарали ишлар қилинмоқда.

Хусусан, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ва туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлашни ўтказиш тўғрисида"ги буйругига асосан COVID-19 касаллигига қарши эмлашни ташкил қилиш ва эмлаш жараёнларини назоратга олиш штаби тузилди. Туманимизда оммавий эмлаш жараёнларини ўтказишга даволаш профилактика муассасаларда жами 23 та эмлаш бригадалари, шундан 10 таси стационар ва 13 таси мобиль бригадалар ташкил қилинди. Ташкил қилинган бригадаларга аҳолини COVID-19 касаллигига қарши сифатли ва хавфсиз эмлаш жараёнини амалга ошириш бўйича тажрибали мутахассислар бириктирилди.

Вакцинацияни оммавий тарзда амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида ташкил этилган мобил бригадалар корхона-ташкилотлар ходимларини иш жойининг ўзида эмлаш жараёнларини ташкил этиб келишмоқда. Хусусан, туман ИИБ ходимларини эмлаш ишлари бўлимнинг ўзида олиб борилди. Туман ИИБда 90 нафарга яқин ходимлар фаолият юритаётган бўлиб, ходимларнинг барчаси вакцина билан эмлаш жараёнларида фаол иштирок этдилар. Ходимларни коронавирусга қарши эмлашдан олдин уларнинг қон босимлари ҳамда тана ҳароратлари мутахассис шифокорлар томонидан текширилди. Кўрсаткичлар меъёрий даражада эканлигига ишонч ҳосил қилингач, бўлим ходимлари COVID-19 га қарши эмланди.

Короновирус инфекциясига қарши эмлаш мақсадида Республикамизга олиб келинган Astra Zeneca, ZF-UZ-VAC 2001, Sputnik V вакциналари билан туманимиз аҳолисини касалликка қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш керакки, туман аҳолисининг 18 ёшдан ошган, эмлаш режасига киритилганлар сони 118 минг 545 нафарни ташкил этади.  Шу кунга қадар улардан 25 минг 422 нафари, яъни 21,4 фоизида эмлаш ўтказилди.

Олимларнинг таъкидлашича, касаллик юқишининг эпидемик жараёни занжирини узиш учун ахолининг камида 70 фоизида иммунитет мавжуд бўлиши керак. Бунинг учун ахолини COVID-19 га қарши эмлаш ва иммунитетни ҳосил қилиш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Эмлаш-пандемияни енгишдаги ягона чора эканлигини тўғри англаб етган, ўзи ва яқинлари саломатлигига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз белгиланган тартибда короновирус инфекциясига қарши вакцинация жараёнларида фаол қатнашмоқдалар.

Шу ўринда юртдошларимиздан белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда, никоб тақишларини, антисептик воситалардан фойдаланишларини, шахсий гигиенага риоя этиб, жамоат жойларида ижтимоий масофани сақлашларини ҳамда касалликка қарши вакцина билан эмланишларини сўраймиз.

Шуни унутмангки, ўз саломатлигингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун, энг аввало, ўзингиз масъулсиз!

Т.Бабаниёзов, Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўлимининг олий тоифали санитария врачи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026