Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан уй ҳайвонларига сифатли ветеринария хизматлари кўрсатилмоқда
1. Қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларини касалликлардан ҳимоя қилиш, бошқа ҳудудлардан юқумли касалликлар кириб келишининг олдини олиш, ягона давлат ветеринария назоратини амалга ошириш, ветеринария-санитария муамммоларини ҳал этиш борасида туман Ветеринария бўлими томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Амударё тумани Ветеринария бўлимида 31 нафар ишчи-ходим, шундан 26 нафар ветеринария мутахассиси фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг 11 нафари олий, 20 нафари ўрта махсус маълумотли мутахассислардир. Тумандаги мавжуд 49 та овул ва маҳалла ҳудудларида 9 та ветеринария бўлинмалари фаолият курсатмокда.
Йил бошидан туман ҳудудидаги фермер ва аҳоли қарамоғида 161 минг 900 бош йирик шохли мол, 48 минг 496 бош сигирлар, 104 минг 400 бош қўй ва эчкилар, 1 млн.дан зиёд парранда, 633 бош от, 6,5 минг хонадонда сақланаётган итларга ветеринария хизматлари кўрсатилмоқда. Шунингдек, ҳайвонларни диагностик текшириш, эҳтиётдан эмлаш, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишлари олиб борилмоқда.
Туман ветеринария бўлими томонидан жорий йилнинг 8 ой давомида 35 минг 450 бош йирик шохли, 12 минг 787 бош майда шохли молларга бруцеллёз касаллигига диагностик текшириш ўтказилиб, эмланди. Шунингдек, ҳудуддаги чорва моллари куйдирги, чечак, корасон, тери бўртмаси ва бошқа касалликларга қарши эмлаш ишлари олиб борилди.
Қутуриш касаллигига қарши 5 минг 650 бош итлар эмланиб, шундан 978 бош итларга паспортлар расмийлаштирилди. Айни пайтда ҳам бошқа юқумли касаликларга қарши эҳтиётдан эмлаш ишлари ташкил этилмоқда.
Бундан ташқари, эктопаразитларга қарши 163 минг 753 бош йирик шохли моллар, 95 минг 513 бош майда шохли молларда чўмилтириш ишлари олиб борилди. Туман ҳудудидги мавжуд 49 та овул ва маҳаллаларда ветеринария ходимлари томонидан профилактик эмлаш тадбирлари давомида 650 та буклет ва варақалар тарқатилди.
Бугунги кунда туман Ташхис маркази томонидан ҳайвонларда учрайдиган кўплаб касалликларга қарши диагностик текшириш ишлари ўтказилмоқда. Манғит деҳқон бозорида ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мутахассислари томонидан бозорга олиб келинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сотилиши устидан доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.
Президентимизнинг 2006 йил 23 мартдаги ҳамда 2008 йил 23 апрелдаги тегишли Қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида 11 та зооветеринария пунктларига қарашли сунъий уруғлантириш шохобчалари, ҳудудий “Насл хизмат” масъулияти чекланган жамияти томонидан 16 та сунъий уруғлантириш нуқталари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда улар тўлиқ фаолият юритиб келмоқда.
Ветеринария тадбирларини амалга ошириш учун 53 та чорвачилик, 8 та паррандачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги қорамоллар учун овул ҳамда маҳаллалар билан шартномалар тузилиб, шу асосда ветеринария хизматлари амалга йўлга қўйилган. Тумандаги мавжуд 1 та замонавий куриншдаги автоматлаштирилган кушхонада ветеринария мутахассислари назорати остида шу кунгача 3 минг 15 бош қорамоллар гўшт учун сўйилди.
Соҳани ривожлантириш ва ветеринария хизмати кўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария қўмитаси ва туман ҳокимлиги томонидан туман Ветеринария бўлими ходимларига 7 та хизмат мотоцикли, 25 та махсус кийим, 14 та терможамлама, 25 та ветеринария сумкаси ва 19 та хизмат велосипедлари берилди.
Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонлари орасида учрайдиган юқумли, юқумсиз ва паразитар касалликларнинг олдини олиш, аҳолини сифатли чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича ветеринария хизмати ўз хиссаларини қўшиб келмоқда.
А.Маткаримов, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶